-
-
АПЛ 27.12.2024 01:00 Ливерпуль 3 - 1 Лестер АПЛ 28.12.2024 00:30 Брайтон 0 - 0 Брентфорд АПЛ 28.12.2024 01:15 Арсенал 1 - 0 Ипсвич «A» Серия 28.12.2024 19:00 Эмполи - Женоа «A» Серия 28.12.2024 19:00 Парма - Монца «A» Серия 28.12.2024 22:00 Кальяри - Интер «A» Серия 29.12.2024 00:45 Лацио - Аталанта «A» Серия 29.12.2024 16:30 Удинезе - Торино «A» Серия 29.12.2024 19:00 Наполи - Венеция АПЛ 29.12.2024 19:30 Лестер - Манчестер Сити АПЛ 29.12.2024 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест АПЛ 29.12.2024 20:00 Фулхэм - Борнмут «A» Серия 29.12.2024 22:00 Ювентус - Фиорентина АПЛ 29.12.2024 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль -
Қаҳрамон Асланов 25-кадр
Вазифа
Баҳо: +7Киритилган сана: 2012-02-24 11:37
Бир қизиқ воқеа эшитгандим. Ғарбнинг олимларидан бири вафот этиш олдидан, шогирдларига “деразаларни очиб қўйинглар” деган экан. Ўшанда деразалар очилганми, йўқми, билмадим-у, лекин ўша шогирдлар узоқ вақт бу иборани эслаб юришган, мағзини чақишга ҳаракат қилишган. Кимдир ушбу сўзларни демократияга ишора деган бўлса, бошқаси ренесанс даврининг башорати деб, устозига яна бир бор қойил қолган экан. Лекин аслини олганда, ўша пайтда олимнинг нафаси бироз қисилганидан, деразаларни очворишни талаб қилган бўлиши ҳам мумкин-ку, тўғрими? Масалан мен ёки сиз бир кунда жуда кўп гапирсак-да, ҳеч ким эслаб қолмайди, қайд этмайди. Нега? Гапираётган ибораларимиз жудаям маъноли, аҳамиятли, фойдали бўлиши мумкин ўз ҳолича. Лекин уларнинг маъноли, аҳамиятли, фойдали эканига далил йўқ. Атрофдагилар учун айниқса.
Мисол учун, бир кун айтган гапимиз ёки маслаҳатимиз кимгадир фойда келтирса, кейинчалик, ўша одам бизни диққатлироқ тинглайди. Шунақа. Агар мантиқни тескари тарафдан олиб келадиган бўлсак, сўзларини ҳамма эшитаётган ва аҳамият бераётган инсон фақат асосга ва оқибатга эга бўлган гапларни айтишга мажбур. Айниқса, ўша соҳа ёки мавзу бевосита ўша инсоннинг таъсир доирасида бўлса. Масалан, терма жамоамиз ҳақида ҳамма гапиради. Абрамовнинг фикрларига эътибор кўпроқ бўлиши мантиқан тўғри. Агар ПФЛ ҳақида энг асосли фикрлар керак бўлса, Магометовга қулоқ тутамиз. Лекин...
Айтилаётган гапларнинг асоси бўлмаса, айниқса, унинг оқибатини ҳам амалда кўрмас эканмиз, бу гапларнинг қадри қоладими? Мавсум якунларига бағишланган мажлисда Магометов жуда кўп қатъий фикрларни ўртага ташлади. Клубларга кўрсатмалар берди ва кейинги мавсумда кутилаётган ижобий ўзгаришлар ҳақида гапирди. Йўқ, мен ўшанда 2012 йилда ПФЛ жуда кучайиб кетади, пули кўпаяди, ўйинлар транслация қилинади, каби хаёлларга бормагандим. Ушбу ўзгаришларнинг амалга ошиши фақат ПФЛ раҳбарига боғлиқ эмаслигини тушунаман. Мен мусобақага бўлган муносабат одатдагидан бошқача бўлади, деб ўйлагандим. Адашибман.
Легионер дарвозабонлар чеклови ҳақида гап борди. Бу ҳақида мен гапирсам ярашади. Сиз ҳам гапираверинг. Ана боринг, Абрамов гапирсин. Лекин қачонки, ПФЛ президенти томонидан айтилар экан, албатта, оқибати бўлиши керак. “Андижон” клубига қарата “энди сизларга легионер олиб келишга рухсат берилмайди” дейилганичи? Ҳозирда бу гаплар ҳамманинг эсидан чиқиб кетди, Андижонда легионерлар бемалол шуғулланиб юришибди. Қани оқибат? Қарорлар аввал муҳокама ва таҳлил қилиниб, кейин айтилмайдими? Ёки бундай шахсларнинг мажлисларда айтган гаплари “расмий” мақомда эканини билмаймизми? Ҳамкасбим Бобомурод Абдулла таъбири билан айтганда, чойхонада ўтирганимиз йўқ-ку!
Энг ёмони, ҳалигача, бошланишига бир ойдан камроқ вақт қолган миллий чемпионатимизнинг тақвими ҳақида билмаймиз. Рақиблар маълум, лекин ўйинлар айнан қайси санада бўлиб ўтиши кераклиги ҳалигача эълон қилинмади. Аниғини билмадим-у, лекин четдан қараганда, на федерацияда, на ПФЛ да ишни ташкил қилиш тизими борлигига ишониш қийин. “Мана бу ўйин ўтиб олсин”, “терма жамоамиз Японияга бориб келсин-чи”, “олдин мана бу ишни ташкиллаштириб олайлик” ва ҳоказо. Гуёки барча ишлар хашар йўли билан, йўл-йўлакай қилинаётгандек. Ахир ҳамманинг ўз вазифаси, йўналиши бўлиб, параллел равишда бу ишлар олиб борилмайдими?
Албатта бундай ҳолатлар кўпинча клублардаги танг ҳолат, имконият ва шароитларнинг озлиги ҳақидаги сабаблар билан “сувалиб”, хукуматимиз томонидан футболга катта эътибор қаратилаётгани ва ҳаммаси яхши бўлиши ҳақидаги орзулар билан “буёқ суртилади”. Аммо футболни ривожлантириш ҳақида қарор бунгача ҳам уч маротаба чиққанини ва айнан унга бўлган муносабатнинг нотўғри йўналишда кетгани туфайли кутилган натижаларга эриша олмаганмизни ҳам унутмайлик.
Бир ривоят бор. Бу сафар ғарб эмас, шарқ олими ҳақида. Кунлардан бир куни, унинг ҳамма шогирдлари бир хил туш кўришибди – олим дузахда ёнаётганмиш. Бундай тушлар деярли бир хафта давом этибди. Шогирдлар ўзаро муҳокама қилишар, аммо устозга лом-мим дейишмас экан. Орадан вақт ўтиб, туш ўзгарибди. Энди олим жаннат боғчаларида сайр қилиб юрганмиш. Ниҳоят шогирдлар олимга кўрган тушлари ҳақида оғиз очишибди.
- Сиз кўрган тушни мен ҳам кўргандим, - дебди олим, - аввалига, роса тушкунликка тушдим. Қўлим ишга бормади. Охири ўйладим – инсонларни жаннатга ёки дузухга тушириш менинг ишим эмас. Нега бош қотиришим керак? Мен ўзим учун белгиланган вазифаларни бажарай, шунинг ўзи етарли.
Хулоса ўзингиздан.
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар:
WRBEIRQX 2024-08-06 07:58:17 01 WRBEIRQX 2024-08-06 07:58:14 01 WRBEIRQX 2024-08-06 07:55:02 01 WRBEIRQX 2024-08-06 07:54:59 01 WRBEIRQX 2024-08-06 06:30:09 01 WRBEIRQX 2024-08-06 06:30:08 01 WRBEIRQX 2024-08-06 06:27:11 01 WRBEIRQX 2024-08-06 06:27:10 01 IBRAKADABRA 2012-02-25 03:47:09 00 TURON 2012-02-25 00:18:41 00 TURON 2012-02-25 00:17:52 00 MUNIS 2012-02-24 18:07:56 00 DOCTORFM 2012-02-24 17:53:34 00 FINKUV 2012-02-24 16:06:33 00 FINKUV 2012-02-24 16:06:04 00 SERIY 2012-02-24 14:43:22 00 YAHYOHON 2012-02-24 13:59:18 00 YAHYOHON 2012-02-24 13:54:09 00 SARDORMUSAEV 2012-02-24 13:50:37 00 MAURINHOMI 2012-02-24 13:34:07 00 ABITURIYENT 2012-02-24 13:09:39 00 PLANUS 2012-02-24 13:06:44 00 SHERYURAK 2012-02-24 12:46:47 00 MURAZ 2012-02-24 12:08:24 00