-
-
АПЛ 27.12.2024 01:00 Ливерпуль 3 - 1 Лестер АПЛ 28.12.2024 00:30 Брайтон 0 - 0 Брентфорд АПЛ 28.12.2024 01:15 Арсенал 1 - 0 Ипсвич «A» Серия 28.12.2024 19:00 Эмполи - Женоа «A» Серия 28.12.2024 19:00 Парма - Монца «A» Серия 28.12.2024 22:00 Кальяри - Интер «A» Серия 29.12.2024 00:45 Лацио - Аталанта «A» Серия 29.12.2024 16:30 Удинезе - Торино «A» Серия 29.12.2024 19:00 Наполи - Венеция АПЛ 29.12.2024 19:30 Лестер - Манчестер Сити АПЛ 29.12.2024 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест АПЛ 29.12.2024 20:00 Фулхэм - Борнмут «A» Серия 29.12.2024 22:00 Ювентус - Фиорентина АПЛ 29.12.2024 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль -
Қаҳрамон Асланов 25-кадр
"Қўзивой" Роналду
Баҳо: +4Киритилган сана: 2012-09-03 17:24
Машҳур сериалда бир йирик олигархнинг гапи бор: “Мен ушбу ўрнимга минглаб мурдалар устидан юриб келдим. Ҳеч кимни аямадим. Ўзим бутун умр интилган тахтга чиқдим. Қарадим. Биласанми, нима кўрдим? Ҳеч нимани! Ҳеч нарсани!”
“Девид Бекхэм боши билан яхши ўйнай олмайди, чап оёқда яхши тепа олмайди, тўп билан тезкор эмас, лекин у барибир ажойиб футболчи” деганида Жорж Бест ҳақ эди, ростанам Бекхэм боши билан яхши ўйнай олмасди, чап оёқда яхши тепа олмасди ва ҳоказо. Лекин факт шуки, унинг айнан футбол орқасидан қўлга киритган эътибори ҳатто сэр Алексга ҳам соя сола бошлаган, футбол чегарасидан ташқарига чиқиб кетганди. Умуман футболчилардан мега юлдуз ясаш, уларни пиар қилишни мақсад қилиш ва буни уддалай олиш бўйича АПЛ га етадигани йўқ. Бу табиий, сабаби АПЛ нинг асосий йўналиши бутун дунё мухлисларига “футболни сотиш”, ўз ўзидан ўша тўртбурчак майдон ичидаги ҳар бир элементдан гуёки жавоҳир ясалади ва ҳаридорларга тақдим этилади. Клинт Дэмпси-ю Синклэйрлар бозорнинг энг олди юлдузларидек таърифланаверадилар, аслини олганда эса, бу шарнинг ичи фақат футболдан иборат эмас, баъзида испан жамоалариннг инглиз грандларини шарманда қилиб туриши буни исботлаётгандек...
Криштиану Роналду ўзини “Реал”да бахтли хис қилмаётгани ҳақидаги гап балки асоссиз бўлиши мумкин, аммо кечаги учрашувда голларини қандай нишонлаётганини кўрдик, бир гап бор. Бу ҳолатда умуман “Реал”нинг айби йўқлиги эҳтимол, аммо қандайдир нохуш вазият пайдо бўлгани шубҳасиз. Бир қараганда, муаммо бўлиши мумкин эмасдек, Роналду бутун вужуди билан муваффақият учун туғилган, қаҳрамон характерига эга бўлган футболчи, ўз олдига юқори мақсадлар қўядиган энг шонли жамоа таркибида футбол оламида пайдо бўлиб қолган уч каллали аждарҳони ағдариш сценарийсидаги бош образ! Бундан ортиғини орзу қилиш қийин. Менимча, ростанам, Роналду тўғри гапиряпти, ўша аждарҳонинг нечанчиямдир боши бўлмиш Иньестанинг ўсиб чиқишга бунинг даҳли йўқ.
Ҳарри Невиллнинг айтишича, Роналду азалдан ўзини “Реал”да бахтли хис қилмаган. Ишонгингиз келади, дастлабки йилларда, эсингизда бўлса Роналдунинг рекорд трансфери унутилиб, навбат ўйнашга етгач, у ўзини ғалати хис қила бошлагана, ҳатто Фергюсонга “смс”лар ёзаётганди. Бу синов ўтиб кетди, Роналду рекордлар оғушига кириб кетди.
Бахт деганлари шундай туйғуки, узоқдан жило бериб, сизни ўзига жалб қилади, аммо ўша бахтга эришганингизда буни сезмай қоласиз, аслида ўша жило алдамчи эканини, асл бахт умуман бошқа ёқда эканини пайқаб тушкунликка тушасиз. Хўп, рекорд суммага Мадридга келдим, энди оқлайман, барчани севгисини қозонаман. Кетма-кет голлар, рекордлар. Лекин ҳеч нарса, ана, Мессидан зўрлигингни исботла. Яна давом этамиз, яна голлар, рекордлар, Месси чангингда қолиб кетади, йўқ, “Барселона”чи? Янги мавсумдан яна бошқатдан. Энди янада икки баробар куч билан, “Барселона”ҳам тахтдан ағдарилади. Лекин негадир ўзгариш йўқ, Мадрид тахтида Роналду эмас! Ноҳақлик-ку бу?
Марселонинг “Олтин тўп”га лойиқ экани ҳақидаги гаплари Роналдуга оғир ботган бўлиши шубҳасиз, ахир бошқа лагерда бунақа гап-сўзлар йўкку? Иньеста учун чин дилдан қувонаётган Месси бор, ҳар йили совринларни бир-бирига “олингчи олинг” қилаётган каталонияликлар бор.
“РеалМадридТВ” ни ҳам баъзида кўриб тураман. Икки ойга яқин вақт мобайнида фақат чемпионлик шодиёналарини кўрсатишди. “Реал”ни шоҳсупага етаклаган қаҳрамонлар мухлислар орасида турли тадбирларда иштирок этишди. Лекин биласизми, ҳайрон қолдим, бу тадбирларда Роналду бош ролда эмасди. Касильяс, Рамосни-ку қўяверинг, ҳатто Гранеронинг мухлислар орасидаги инсон сифатидаги эътибори баландроқ кўринарди. Бу табиий, “Реал” ҳам ўша “Барселона” ёки “МЮ” каби бир оила – айнан бугун ушбу оила фарзандлари камроқ бўлиб, четдан гладиаторларни ёллашлари бор жараён. Ҳар қанча гол урмасин, Роналду Мадрид учун майдонда брэнд, ёлланма ишчи, хаётда эса, оддий қўшни “қўзивой” холос.
Аслида бундай вазият жуда кўп футболчилар учун фожеа бўлмаслиги мумкин, ана Зиданлар-у Фигулар Мадридда “ўзиники” бўлиб кетишганди. Аммо айнан Роналдунинг характери ва амбицияларидан келиб чиқсак, Мадридга келиш мақсадини айтайлик, ўша Зиданникидан фарқ қилишини таҳмин қилса бўлади. Роналду бу томондан кўпроқ Бекхэмга ворис, унинг учун бахт фақат футбол ўйнаш, ғалаба қозониш эмас, сал бошқача, унинг футбол ўйнаб, ғалаба қозонаётганлиги бошқалар томонидан эътироф этилишидир. Бу эътироф уларнинг фаолиятларида жуда муҳим ва ҳал қлувчи туртки ҳисобланади, буни пайқаш қийин эмас.
Бу кўчадан келсак ҳам, айтиши мумкинки, Роналду агар “МЮ”да қолганида бир дона “Олтин тўп” билан қолиб кетмасди. Биринчидан, юқорида айтдим, АПЛ да футболчиларни аслидан ҳам ошириб юлдузга айлантиришни жуда яхши уддалашади. Бекхэм қанчалик талантли бўлмасин, футбол тарихи унга ўхшаган футболчиларни жуда кўп кўрган, аммо Англия ундан қандай мегаюлдуз ясаганини яхши биласиз. Роналду учун ҳам бу муҳим фактор. Иккинчидан, у агар АПЛ да қолганида футболда фақат антимесси бўлиб эмас. янада эътиборли шахсият сифатида гавдаланган бўларди. Маълумки, футбол жамоатчилигида талантданам кўпроқ футболчи шахсияти катта аҳамиятга эга, бунинг ўлчовларидан бири сифатида эса, бирор жамоага содиқлик ҳисобланади. Роналду Мадридда Ди Стефанонинг, Раулнинг барча рекордларини янгилаши мумкин, аммо ўттиз йил ўтиб, Бернабеуга келганида Раулга қаттиқроқ қарсак чалишади. Роналду эса қайсидир муддатда совринларни ютиб олиш учун ёлланган қирол бўлиб қолади холос, афсус. Учинчидан, Моуриньо устоз эмас, у мотиватор. Роналду унинг “боласи” эмас, қуроли. Исботи у бир пайтлар “Олтин тўп”га Роналду эмас, Иброҳимович лойиқ, деб хархаша қилганди. Тўртинчидан, бугунги “Барселона” ва Испания бор экан, энг яхши бўлиш янада қийинлашиб кетаверади. Тасаввур қилинг. “Барселона” “Реал”ни майдонда, кечирасиз-у, “кучукча” қилиб ташласа-ю, энг яхшини “Реал”дан ахтаришадими? Бошқа лигада туриб эса, ҳадеб “Барселона” ёки Месси билан солиштирилавермайди. Эътироф этилаётганда, биринчи ўрин берилаётганда, ўзаро ўйинлар ҳал қилиб қўймайди, ахир “МЮ” йилига саккиз марталаб “Барселона” билан ўйнамаяпти-ку. Яъни Роналдунинг футбол юлдузи сифатидаги калибрини айнан “Барселона” пасайтириб турибди, бошқа лигадаги бу кўрсаткичлар уни янада чўққида ушлаб турган бўларди. Месси-ю Марадоналар ўз йўлига, улар– гений, аммо дунё футболи ҳали Роналду каби идеал футболчи кўрмаган!
Роналду дунёнинг энг яхши икки футболчисидан бири. Энг буюк клубда энг кучли мураббий остида шуғулланмоқда. Ўша “Барселона”дан ҳам бирин-кетин совринлар тортиб олинмоқда ва Роналду бу ерда ҳам ҳал қилувчи ролни бажармоқда. Яна бир бор четдан қараганда муаммо йўқдек. Юқорида гаплар нега ортиқча туюлмаётганининг эса сабаби бор – Инсон ўзини тўлиқ бахтли ҳисоблаши учун, ўша бахт тушунчаси атрофдагилар билан ҳамоҳанг келиши ҳам керак..
Роналду Бернабеуда “Барселона” дарвозасига гол ургандаги тажовузкорлиги билан, орадан уч кун ўтиб “Гранада” билан ўйиндаги бефарқлиги орасида жуда муҳим воқеа бўлганди аслида. Иньеста УЕФА версияси бўйича Европада йил футболчиси бўлди. Роналду тўғри айтади, гап Иньестада ёки УЕФА да эмас. Агар соврин Роналдуга топширилган бўлганида ҳам, Месси ва Иньестанинг бахти заррача камаймасди. Гап Роналдунинг атрофида. Ҳеч бўлмаса Мадриднинг ўзида, “Реал”нинг ичида ўзини қирол экани ҳақида самимий эътирофни эшитмаслик Роналду учун фожеа. Йўқ, у Марселони айбламаяпти. Касильясдан хурмат талаб қилгани йўқ.
У бутун умр интилган мана шу тахт аслида бахт эмаслигини, бахт бу - оламшумулми, оддийми бир голни уриб, Райан Гиггзнинг қучоғига ўзини отиш ва ундан “қойил, болакай” деган эътирофни эшитиш эканини тушунгандир. Ким билади...
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар:
WRBEIRQX 2024-08-06 08:37:27 01 WRBEIRQX 2024-08-06 08:37:25 01 WRBEIRQX 2024-08-06 08:34:42 01 WRBEIRQX 2024-08-06 08:34:40 01 ADGJM 2012-09-10 16:12:02 00 ADGJM 2012-09-10 16:11:33 00 ADGJM 2012-09-10 16:11:10 00 MILANITALIA 2012-09-05 13:45:58 -20 TRAINER 2012-09-05 09:10:51 00 TRAINER 2012-09-05 09:05:04 00 TRAINER 2012-09-05 09:04:48 00 ELDARADO 2012-09-05 01:08:37 00 ELDARADO 2012-09-05 01:07:47 00 ALMUNIYA 2012-09-04 21:51:20 00 ALMUNIYA 2012-09-04 21:50:49 00 SPAYSBOYS 2012-09-04 19:11:46 00 BAHROMJON 2012-09-04 12:54:33 +10 FILOSOF 2012-09-04 12:13:46 00 DINAMACHI 2012-09-04 10:56:48 00 GAYRAT 2012-09-04 10:43:59 00 FARKHODFAYZ 2012-09-04 09:56:20 00 SOCCEROZ 2012-09-04 09:32:28 00 MUFANAT 2012-09-04 09:07:38 00 ANDIJONIY 2012-09-04 08:27:26 00 YAHYOHON 2012-09-04 08:23:10 00 LYUBITEL 2012-09-04 00:28:38 00 UZBEKBEK 2012-09-03 22:46:45 00 UZBBEST 2012-09-03 22:10:13 00 LUISITO 2012-09-03 21:20:44 00 FORLAN 2012-09-03 21:05:22 00 FILOSOF 2012-09-03 20:21:44 +10 MIRJALOL 2012-09-03 20:08:58 00 ZIDANUZB 2012-09-03 19:40:19 00 ZIDANUZB 2012-09-03 19:32:10 00 SOBIRUZ 2012-09-03 19:12:12 00 LEOMESSI 2012-09-03 19:10:37 00 TOTTI 2012-09-03 18:58:39 -20 VIQOR 2012-09-03 18:58:04 00 PODACHI 2012-09-03 18:51:05 00 RAHIMBERDI 2012-09-03 18:41:48 00 BIGBON 2012-09-03 18:20:01 00 HOLIS 2012-09-03 18:12:53 00 EXCLUZIV 2012-09-03 18:05:53 00 REALABROR 2012-09-03 17:57:16 00 XUMOYUNBEK 2012-09-03 17:55:44 00