-
-
АПЛ 27.12.2024 01:00 Ливерпуль 3 - 1 Лестер АПЛ 28.12.2024 00:30 Брайтон 0 - 0 Брентфорд АПЛ 28.12.2024 01:15 Арсенал 1 - 0 Ипсвич «A» Серия 28.12.2024 19:00 Эмполи - Женоа «A» Серия 28.12.2024 19:00 Парма - Монца «A» Серия 28.12.2024 22:00 Кальяри - Интер «A» Серия 29.12.2024 00:45 Лацио - Аталанта «A» Серия 29.12.2024 16:30 Удинезе - Торино «A» Серия 29.12.2024 19:00 Наполи - Венеция АПЛ 29.12.2024 19:30 Лестер - Манчестер Сити АПЛ 29.12.2024 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест АПЛ 29.12.2024 20:00 Фулхэм - Борнмут «A» Серия 29.12.2024 22:00 Ювентус - Фиорентина АПЛ 29.12.2024 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль -
Қаҳрамон Асланов 25-кадр
"Сен иккинчисан!"
Баҳо: +2Киритилган сана: 2012-09-12 14:03
Еврокубокларда испанлар тез тез АПЛ жамоаларини қақшатиб туришса-да, ўша клубларга нисбатан ички чемпионатдаги ишонч камроқ, доимо, негадир, Англияда кучли клублар кўпдек туюлаверади. “Реал” ва “Барселона”нинг ўта кучайиб кетганида эмас гап, бу ерда асосий масала ўша пастроқдаги клубларнинг етакчилар билан ўйинларга бўлган муносабатларида.
Айтайлик, АПЛ да футболга нисбатан томоша сифатида баҳолашади, клублар ана ўша томошани сотиш орқали бизнес қилишади. Клубни бир корхона деб тасаввур қилсак, улар очко эмас, ўйин ишлаб чиқарашида ва сотишади. Транслациялардан тушадиган пуллар клублар ўртасида тақсимланади, қайси клубга кўпроқ қизиқиш бўлса, ўша жамоа кўпроқ пул олади. Демак ўз мухлисларидан ташқари қўшимча қизиқишга эга бўлиш учун жамоа айниқса пешқадамлар билан ўйинларда ўзини кўрсата билиш керак. “Сток Сити” бир ўйинда “Юнайтед” билан тенгма тенг курашиши ва бир очко олиши, кейинги ўйинда арзимаган жамоага ўз майдонида ютқазиб қўйиши мумкин. Оқибатда жамоа бир очкога эга бўлди холос, лекин мана шу ҳолат айтайлик, “Юнайтед”га бемалол ютқазиб, кейинги ўйинидаги “дежурний” очкосини олишдан кўра қимматлироқ ва қизиқарлироқ. Гарчи иккинчи ҳолатда жамоа уч очко эгасига айланган эрса-да. Демак ўз ўзидан жамоа етакчилар билан ўйинларга кўпроқ эътиборини қаратади, АПЛ нинг томошабоплик жиҳатидан юқори мақомдаги клублар сирасига киришга интилишади.
Испанияда муносабат бироз бошқача. Бу ерда кўпроқ очко йиғиш ва турнир жадвали бўйлаб юқорига кўтарилиш, еврокубокларни ютиш муҳимроқ. Ўз ҳолича Ла Лига транслацияларидан тушган пулларнинг тақсимланишида муаммолар бор, ики етакчи жамоага ҳаддан ташқари кўпроқ улуш тегади. Бу ҳолат юзасидан кескин танқидий фикрларни билдирган ва мана шу йўналишда кураш олиб бормоқчи бўлган “Малага” раҳбари ҳам охири хафсаласи пир бўлди. Демак “Севилья” “Реал” билан Мадриддаги ўйинда жонини жабборга бериб, омади келиб қолса бир очкога эга бўлишдан кўра, кейинги ўйинга яхшироқ тайёрланиб, очко йўқотмасликка ҳаракат қилади. Буям танлов.Бу гаплар шунчаки, мулоҳаза учун, аслида сизни бу ерга чақирганимдан мақсад бошқа. Нафақат юқорида санаб ўтилган, балки ҳар қандай турнирга жамоа ва унинг мухлисларининг хос муносабати бўлади. Масалан. УЕФА га ўтиш кераклиги ҳақида бонг урадиган мухлислар иддао сифатида, атиги уч ўйин учун бутун умр ЖЧ га ҳаракат қилишдан кўра, ҳар йили жаҳон футболи грандлари билан ўйнаш яхшироқ эканини айтишади. ОФК чилар эса, бу ўйинларда азарт йўқлигини, асосийси нима учундир курашиш ва мақсадга эришиш, агар УЕФА да бўлсак ўша мақсадларга эришишимиз қийинлиги ҳақида гапиришади. Мана шу ерда асосий фарқ ўртага чиқади, ҳар қанча уринмайлик қозоқ мухлисининг бугунги саралаш ўйинлари бўлган муносабатини тўлиқ англаб етолмаймиз танамизда. Улар жаҳон чемпионатига чиқа олмасликларини яхши биладилар, улар учун ҳар бир ўйин ўзига хос чўққи, вазифа, мақсад. Рақиб Португалия, мақсад ўша ўйинда ғалаба қозониш ёки дуранг ўйнаш, камида кураш тақдим этиш. Вазифа ўйиндан кейин тугайди ва кейинги вазифа, кейинги рақиб билан ўйин ҳисобланади. Масалан, 1-турда қозоқлар ўз майдонларида Испанияни ютиб қўйишса, “ух, энди ЖЧ га чиқиш учун имкониятимиз ошиб кетди” демайдилар, ўша алоҳида вазифа уддаланганини байрам қиладилар. Улардан финал босқичларига чиқиш учун қачон қанча очко етмай қолганини сўраманг, лекин Сербия устидан қозонилган ғалаба, Бельгиядаги дуранг каби алоҳида тарихий натижаларни ёддан айтиб берадилар. Улар учун турнир мотивацияси йўқ, алоҳида учрашувлар бор. Албатта бундай жамоалар нафақат Европада, балки Осиёда ҳам бор, лекин биз эмасмиз.
Лекин биз эмасмиз. Биз ҳар бир турнирга муайян вазифа қўядиган, ўша вазифанинг бажарилиши эътибори билан таҳлил қилинадиган ва ҳисобот берилиши керак бўлган давлат мақомидамиз. Биз Кореядан қанчалик кучсизмиз, бизнинг нечта ўйинчимиз Европада, уларниннг таркиби қанақа, бу бутунлай бошқа масала, чунки ўша мақомга ўзимиз истаб чиққанмиз, мухлисларнинг талаби ҳам шу. Биз ҳеч қачон Усмонов ёки Қосимовнинг “асосийси саралашдаги иштирок ва Япония ва Корея билан тенгма тенг ўйнаб юриш” қабилидаги баёнотларини хазм қила олмаймиз, унақа дейишмайди ҳам улар.
Ана энди, мен ростан ҳам, “Жанубий Корея билан дуранг жуда яхши натижа, ахир улар ким-у, биз ким” қабилидаги муносабатларни тушуна олмаяпман. Йўқ, Корея чинданам кучли эканини инкор қилмайман, ютқазишимиз ҳам мумкин эди. тўғри, лекин бизнинг мақсадимиз тенгма тенг ўйнаш эмас, аслида ғалаба қозониш бўлганини унутмаслигимиз керак. Биз жаҳон чемпионатига чиқишни ният қилдикми, демак буни амалга ошириш учун Испанияни ютиш керакми, демак Испания билан ўйинда ҳам ғалаба учун ўйнашга мажбурмиз. Ё нотўғрими? Ахир мақсад очко тўплаш эдими? Ёки айтинг, йўқ, Корея бу Корея, улар билан дуранг ўйнашнинг ўзи катта натижа, деб тан олинг, бемалол, байрам қилаверинг. Фақат очко ҳисобламанг, бу энди бутунлай бошқа ва бегона муносабат бўлиши керак. Ёки Кореядан ютқазиб, қолган ўйинларни ҳал қилган ҳолда ЖЧ га бормоқчимидик? Осиёдан атиги тўрт жамоа мундиалга боради, биз мана шу тўртликка ўзимизни лойиқ кўриб туриб, қанақасига, мана шу тўртликдаги бошқа жамоа билан Тошкентдаги дурангдан қониқамиз? Мана шундай муносабат билан мундиални орзу қилиш мумкинми? Масалан, ўзимиздан кучсиз жамоа билан ўйинда ҳам, қачондир дуранггга рози бўлиб қолишимиз мумкин. Воқеалар ривожи шуни далолат қилади, улар ҳисоьда олдинга ўтиб кетадилар ёки ўйинимиз қовушмайди ва ҳоказо. Лекин тубдан, аслан дурангдан қониқиш ҳосил қилиш нотўғри. “Уввв, бу ахир Корея-ку” дейишдан олдин, бир йил ўтиб Бразилия билан ўйнамоқчи эканимизни ҳам эслаб қўйинг. Ўтган мавсумда, очко сувдек зарурлигида КПР нега "Сити"нинг майдонида очко талашди? Вей, улар "сити"ку, нархи миллиард, демади-ку? Тушунмадингиз, ҳар доим, ҳаммани ютайлик, демаяпман, ҳар қандай жамоа билан очко йўқотилиши мумкин. Асосий мавзу бизнинг муносабатимиз, дурангдан қониқишимизда.
Мана шу касаллик нафақат терма жамоамиз атрофида балки, бутун футболимизни еб битирмоқда. Максималистик бизга ёд, гуёки кучли учлик учун курашадиган “Нефтчи” мураббийи ўз майдонида “Бунёдкор” билан тенгма тенг курашгани !!! учунгина ўйиндан қониқиш хосил қилади. Маълум жамоалардан учралган мағлубият учун ҳам ҳатто энг ашаддий мухлислар ҳам норози бўлишмайди. Бу футболчилардаги ғолиблик, мағлуб бўлмаслик туйғусини ўлдирмайдими? Ҳозир, “гап йўқ, иккинчи таркиб бўлсаларинг ҳам!!! (футболчиларга “сен иккинчи таркибсан” дейиш оғир ботмайдиган бўлиб кетганми?), корейслар билан дуранг ўйнаб бердинглар” дейишимиз уларнинг курашувчанлик туйғусини кўмиб юбормайдими? Кейинги сафар биринчи таркиб бўлишга кафолат борми? Туркия Евро-08 ярим финали олдидан саккизта асосий таркиб ўйинчисидан айрилганди, аммо кун тартибидан финалга чиқиш талаби олиб ташланмаган, жамоа ўйин охирларигача жонбозлик кўрсатган. Баъзида бажариб бўлмас вазифаларни ўз олдига қўйиш, аслидан кўра кучлироқ ўйнашга ҳаракат қилиш бошқасига рози бўлмаслик каби спортча характерлар орқали, чинакам ирода шаклланади. Бажариб бўлмас вазифага уринишгина спортчини ҳақиқий кучли қилади. Ахир доимо янгиланадиган рекордлар ҳам, айнан бажарилмаган чўққиларни забт этишга уриниш эмасми? Нега “ сизлар аслан кучсизсизлар, улар билан тенгма тенг ўйнаганларингнинг ўзи натижа” дейишимиз керак? Очко бизга заруррооқ эди, тўғрими? “Аслида сизлар кучлисизлар, уларда система тўғри ташкил қилиниб қолгани учун Европада ўйнаб кетишлари осон бўлган, сизлар ҳам кам эмассизлар” дейишимиз яхшироқмасмиди?
Мен осмондан олиб талаб қўймаяпман. Жанубий Кореянинг чинданам кучли жамоа эканини инкор қилмаяпман. Ўзингиз қўйган мундиал талабидан келиб чиқиб, планкани белгилаяпман, сизларга шуни эслатяпман. Бирламчи рақибнинг кучи эмас, биз ўз мақсадимизга қай даражада эришаётганимиздир. Танланг, ё қозоқларга ўхшаб кучли рақиб билан дуранглар-у курашлардан завқ олиб, юраверайлик ёки... Фақат машҳур мультфильмдаги кўршапалакка ўхшаб, баъзан қуш, баъзида хайвон бўлиб, байрамга сабаб қидирмайлик...
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар:
WRBEIRQX 2024-08-06 08:45:57 01 WRBEIRQX 2024-08-06 08:45:55 01 WRBEIRQX 2024-08-06 08:45:16 01 WRBEIRQX 2024-08-06 08:45:15 01 WRBEIRQX 2024-08-06 08:42:53 01 WRBEIRQX 2024-08-06 08:42:51 01 WRBEIRQX 2024-07-23 14:48:32 01 WRBEIRQX 2024-07-23 14:48:26 01 IBRAKADABRA 2012-09-14 14:30:15 00 IBRAKADABRA 2012-09-14 14:30:03 00 IBRAKADABRA 2012-09-14 14:29:41 -10 LYUBITEL 2012-09-14 13:45:08 00 LYUBITEL 2012-09-14 13:43:47 00 LYUBITEL 2012-09-14 13:43:32 -10 XUJAQULTEPA 2012-09-13 10:42:10 00 XUJAQULTEPA 2012-09-13 10:40:54 00 XUJAQULTEPA 2012-09-13 10:40:40 00 SOHIBKOR 2012-09-13 00:45:16 00 SOHIBKOR 2012-09-13 00:37:08 00 SOHIBKOR 2012-09-13 00:33:09 00 SOHIBKOR 2012-09-13 00:29:47 +10 FILOSOF 2012-09-12 22:32:26 +10 HEROLION 2012-09-12 20:36:08 00 JADROO 2012-09-12 20:12:40 00 FINANCER 2012-09-12 18:32:25 00 FINANCER 2012-09-12 18:29:42 00 RUSAJ 2012-09-12 18:28:03 +10 ELIVERPOOL 2012-09-12 18:20:26 00 FILOSOF 2012-09-12 18:18:57 00 NEWDIZELPLUS 2012-09-12 17:21:04 00 PIRLOXXI 2012-09-12 17:19:37 00 SERIY 2012-09-12 17:06:28 00 BURGUT 2012-09-12 17:05:20 00 SERIY 2012-09-12 17:02:26 00 HEROLION 2012-09-12 16:41:23 00 HEROLION 2012-09-12 16:40:02 -10 HEROLION 2012-09-12 16:37:44 +10 BLAUGRANA 2012-09-12 16:36:15 00 HEROLION 2012-09-12 15:39:09 -10 UMARISONIY 2012-09-12 15:22:57 00 ANTIVIRUS 2012-09-12 15:21:04 00 MARATBEK 2012-09-12 15:06:49 00 ATSTEYKA 2012-09-12 15:04:47 00 BIGBON 2012-09-12 14:56:30 +10 MARATBEK 2012-09-12 14:54:12 +10 BIGBON 2012-09-12 14:50:08 00 HEROLION 2012-09-12 14:41:23 00 YAHYOHON 2012-09-12 14:39:10 00 YAHYOHON 2012-09-12 14:29:07 00