-
-
АПЛ 26.12.2024 17:30 Манчестер Сити 1 - 1 Эвертон АПЛ 26.12.2024 20:00 Борнмут 0 - 0 Кристал Пэлас АПЛ 26.12.2024 20:00 Челси 1 - 2 Фулхэм АПЛ 26.12.2024 20:00 Ньюкасл 3 - 0 Астон Вилла АПЛ 26.12.2024 20:00 Ноттингем Форест 1 - 0 Тоттенхэм АПЛ 26.12.2024 20:00 Саутгемптон 0 - 1 Вест Хэм АПЛ 26.12.2024 22:30 Вулверхэмптон 2 - 0 Ман. Юнайтед АПЛ 27.12.2024 01:00 Ливерпуль 3 - 1 Лестер АПЛ 28.12.2024 00:30 Брайтон - Брентфорд АПЛ 28.12.2024 01:15 Арсенал - Ипсвич «A» Серия 28.12.2024 19:00 Эмполи - Женоа «A» Серия 28.12.2024 19:00 Парма - Монца «A» Серия 28.12.2024 22:00 Кальяри - Интер -
Stadion.uz мухлислари Мухлис минбари
Шарҳловчи ким? У қандай бўлиши керак?
Киритилган сана: 2016-05-15 16:29
Футболни шарҳловчисиз томоша қилиш қийин. Бу тузсиз таомдек гап. Томошабин учун шарҳловчи футболнинг дирижёридир. Шарҳловчилик бу жудаям масъулиятли, шу билан бирга қизиқарли касбдир. Шарҳловчи жудаям суст кечаётган ўйинни ўз шарҳи билан шиддатли баҳсга айлантириб, томошабинни экран қаршисига михлаб қўйиши ёки қизиқарли матчни зерикарли ўйинга айлантириб қўйиши мумкин. Бу энди унинг маҳоратига боғлиқ. Ҳозир бу касб эгаларини танқид қилмоқчи эмасман. Мен шарҳловчиларни иш устида кўрмаганман, улар қандай ишлашидан хабардор эмасман. Яхши шарҳловчи қандай бўлиши керак? Шу саволга кузатувларим натижасида қилган хулосаларим ва ўз фикримни сизлар билан баҳам кўрмоқчиман.
батафсил »
Терма жамоадаги дўстимга!
Киритилган сана: 2016-05-15 16:14
"Терма жамоа" ... Шу бир оғир сўз бошқача таъсир қилади-а одамга! Эҳе, унда кимлар ўйнамади, кимлар бошқармади уни? Келди-кетдилар кўп, лекин ҳамон ардоқли! Шундай бўлиб қолади ҳам! Чунки, бу миллат жамоаси! Эртага Жепарову Гейнрих, Аҳмедов ёки Деннисов ҳам бу жамоадаги фаолиятини якунлаб, бизнинг сафимизга қўшиладилар ва мухлисга айланадилар.
батафсил »
«Ерни чуқурроқ ҳайдолмайдиган» ПФЛ?
Киритилган сана: 2016-04-26 20:07
Одатда бирор бир чемпионат эндигина бошланган вақтда жўжани кузда санаймиз, деган ибора кўп қўлланилади. Яъни, жамоаларнинг илк ўйинларидан сўнг турнир жадвалининг оёғи осмондан бўлиб кўриниши, кутилмаган жамоаларнинг ўзи ҳам кутмаган ҳолатда 1-ўринда бўлиши, доимий гегемонларнинг мавсумни омадсиз бошлаб, жадвални қуйи поғоналарда юриши натижасида юқоридаги ибора қўлланилади. Ҳали ҳаммаси олдинда, дейди кўзи пишиб кетган мураббий ва лидер жамоа мухлислари. Қизиғи, амалда шундай бўлиб чиқади ҳам. Мавсум сўнгида ҳаммаси жой-жойига тушади. Бизда эса...
батафсил »
Голлар ўнлиги
Киритилган сана: 2015-11-17 13:59
Одатда голларни кўрибгина баҳо бериш мумкин, лекин шундай голлар бўладики, уларни эслаганингизда шундоқ кўз ўнгингизда намоён бўлади, кўргандек бўласиз. Бугун терма жамоамизни киритган голларини чиройи бўйича шахсий рейтингимни сиз билан баҳам кўришга ахд қилдим (фақат ўзим гувоҳи бўлган голлар).
батафсил »
Тарихий шаҳарларимиз ОЧЛга муносиб!
Киритилган сана: 2015-11-07 17:03
Аллақаердадир ўқигандим, Самарқанд хар бир инсон бориб кўриши шарт бўлган шаҳарлар 10 талигига киритилган экан. Фахрланса арзигулик ҳолат, шундай эмасми? Менга қолса мана шу рўйхатга Бухоро ва Хивани ҳам қўшиб қўйярдим. Ажойиб шаҳар, келган инсон ҳеч ҳам афсусланмай, маънавий, маданий озуқа олиб, тарихий обидаларни кўриб, яна келаман деган фикрни дилига тугиб кетиши тайин.
батафсил »
Бугун байрам!
Киритилган сана: 2015-09-03 07:43
Оз қолди, яна ҳаяжон, яна қувонч, яна аламли кўз ёшлар, энг муҳими анчадан бери ҳис қилмаётган аллақандайдир туйғу оғушида қолиш арафасидамиз.
батафсил »
Узилган ришта
Киритилган сана: 2015-09-01 20:29
Бугун сиз билан баҳам кўрмоқчи бўлган қисқа ва лўнда фикрларим, миллат футболидан узилиб қолган, лекин фаолиятини қайта бошласа футболимизга ёрдами тегиши мумкин бўлган инсон ҳақида бўлади.
батафсил »
Самвел Бабаян Терма жамоалар марказини «одам» қиладими?
Киритилган сана: 2015-06-27 17:37
Ўтаётган ҳар бир онимиз бу тарих, тарихни бўлса ўзгартириб бўлмайди. Хатолар қилаверамиз, лекин ўша хатони тўғрилаш учун вақтни ортга қайтаролмаймиз, вақт бўлса аёвсиз ўтаверади. Биз хатолар қилаверамиз, лекин шу хатолар учун келажак авлодга кимдир ушбу хатолар очиқчасига қилинганини тушунтириб беролармикан? Ахир тарихимизни қайта ёзиб бўлмайдику!
батафсил »
Алло, тириклар борми?
Киритилган сана: 2015-06-20 09:01
Янги Зеландияда бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Равшан Ҳайдаров шогирдларининг ўйинини томоша қилар эканман, ўзбек футболи машҳур титаник кемаси сингари чўкишда давом этаётганига тўла тўкис амин булдим.
батафсил »
Йўқолиб, унутилиб кетманг, укаларим!
Киритилган сана: 2015-06-17 18:20
Ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати терма жамоамиз учун чорак финал босқичида якунига етди. Энди шу ўринда мухлис сифатида дилимдаги гапларни тўкиб сочсам дедим. Умуман олганда, стартимиз биз учун яхши бошланмади, ўйлашимча ниҳоямиз эса ёмон якунланмади.
Мен бўлиб ўтган ўйинларни таҳлил қилмоқчи ҳам эмасман, фақат мухлислар номидан жуда катта бўлмаган илтимосларни шу мактуб орқали айтмоқчиман холос.
батафсил »
«Намунали мухлис» меҳмони — Kasperskiy
Киритилган сана: 2015-04-28 22:08
“Намунали мухлис” лойиҳасининг навбатдаги меҳмони — Камолиддин. Юзерлар тили билан айтганда — KASPERSKIY. Танишамиз.
батафсил »
Янги танишимиз — Филиппин
Киритилган сана: 2015-04-23 19:27
Миллий терма жамоамиз ўз тарихида олтинчи бор жаҳон чемпионати саралаш баҳсларида қатнашиш арафасида турибди. Биринчи босқичдаги рақибларимизнинг номини ҳам билиб олдик. Бу галги қуръа бизга азалий рақибларимиз Баҳрайн, КХДР жамоалари билан бирга Яман ва Филиппин жамоаларини рўбару қилди. Шу вақтга қадар Баҳрайн, КХДР терма жамоалари билан ОФК таснифи доирасидаги турнирларда, жаҳон ва Осиё чемпионати саралаш баҳсларида бир неча бор тўп сурганмиз, лекин шу вақтга қадар терма жамоамиз Филиппин терма жамоасига қарши тўп сурмаган экан. Гуруҳимизда аутсайдер сифатида баҳоланаётган бу жамоа ҳақида интернет орқали бир қанча маълумотларни тўпладим ва уни сизларга тақдим қилмоқчиман. Ишонинг зерикиб қолмайсиз.
батафсил »
«Нефтчи» мухлислари нимадан норози?
Киритилган сана: 2015-04-22 08:37
Ассалому алайкум! Фарғонамизнинг "Нефтчи" мухлислар секторидан ёзамиз! Авваламбор, "Нефтчи" футбол клуби раҳбарларига ва мураббийлар штабига бу йилги Олий лигамизда ҳозирча биз учун қониқарли натижалар кўрсатаётганликлари учун раҳматлар айтамиз! Энди шу ўринда биз мухлисларга сезилаётган баъзи бир камчиликлар ҳақида сизларга икки оғиз илтимосимиз бор.
батафсил »
«Спорт-ТВ» — нокаутчими ёки нокдаунчи?
Киритилган сана: 2015-04-17 00:26
Сўзимнинг бошида Спорт-ТВ ходимларига алоҳида "Ассалому алайкум" дейман! Сўнгги пайтларда кўплаб биз мухлисларни эътирозларига сабаб бўладиган ҳаракатлар кўпайиб кетди, жонажон Спорт-ТВ каналимизда.
батафсил »
ОЧЛ. Чайқалиш ва тебранишлар ортда қолгандир?!
Киритилган сана: 2015-04-01 18:56
Футболни алдаб бўлмайди. Жамоаларимизнинг Осиё чемпионлар лигасида кўрсатаётган натижалари бу фикрни тасдиқлаб турибди. Пала-партиш ўйин, болаларча хатоликлар, гол уролмас ҳужумчилар, мана сизга Олий деб аталмиш лигамизнинг асл кўриниши, юзи.
батафсил »
Жаноби гол аввало мухлис учун
Киритилган сана: 2015-03-13 11:56
Австралияда бўлиб ўтган Осиё Кубоги-2015 чорак финалида Япония терма жамоаси БАА терма жамоасига пенальтилар сериясидаги омадсизлик туфайли мағлуб бўлгач, жамоа бош мураббий Х.Агирре лавозимидан озод этилган эди. Яқинда жамоага В.Халиходжич бош мураббий этиб тайинланди. Бу хабарни мақолага нима алоқаси бор деб ҳайрон бўляпсизми? Тушунтиришга ҳаракат қиламан, фақат бироз сабр қиласиз.
батафсил »
«Намунали мухлис» меҳмони — AlBuxoriy
Киритилган сана: 2015-03-09 13:16
“Намунали мухлис” лойиҳасининг навбатдаги меҳмони билан суҳбатимизни бошлаймиз. Бу гал мухлисларнинг саволларига ALBUXORIY ники остидаги юзер жавоб беради.
батафсил »
Оқ йўл, Лушчан полвон, парвозинг баланд бўлсин, «қалдирғочлар»!
Киритилган сана: 2015-02-23 13:20
Шу вақтга қадар ҳеч қайси клубимиз Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига йўлланма берувчи плей-офф босқичида муваффақият қозонмаган эди. Сергей Лушчан бошчилигидаги «Бунёдкор» эса бу вазифани аъло даражада уддалади, нафақат уддалади, балки чиройли, мазмунли ўйини билан келажакка умид уйғота билди.
батафсил »
«Нефтчи» мухлисидан Маъмур Икромовга икки оғиз гап
Киритилган сана: 2015-02-22 16:04
Бугун сайтимиз манзилига фойдаланувчиларимиздан бири мактуб юборди. “---BEK---” логинидан фойдаланувчи юзеримиз “Локомотив” клубининг янги дарвозабони Маъмур Икромовнинг интервьюларидан бирида айтган гапига ўз муносабатини билдирган. Шу мақолани эътиборингизга ҳавола қиламиз.
батафсил »
Ихтиро. Футбол мухлислари учун янги дори!
Киритилган сана: 2015-02-21 15:56
Мен сизга айтсам, йилда бир бор бўлса ҳам инсон ўзини шифокорга кўрсатиб, даволаниб туриши керак экан, ҳар ҳолда дунё ташвишларини унутиб, ишда раҳбарнинг қалампирдай аччиқ сўзларию, ўқрайган кўзлари, уйдаги деди-деди, айтди, қўйдилару кўнгил хираликларни бир зумга унутиб, асабларни тинчлантириб даволанишга нима етсин.
батафсил »
Олимпия терма жамоамизга хорижлик мураббий керак!
Киритилган сана: 2015-02-16 14:35
Мана Ўзбекистон олимпия терма жамоасида узоқ кутилган истеъфо рўй берди. Кутилганидек Мақсудов ОТЖдан ўз лавозимидан озод этилди. Ҳечдан кўра кеч яхши дейилганидек, бу балки яхшиликкадир, балки Олимпия йўлидаги бу истеъфо зараримизгадир, бунинг натижасини энди олий ҳакам вақт ўтаверсин, кўрамиз.
батафсил »
«Намунали мухлис»: «Андижон» чемпион бўлмаса ҳам, терма ЖЧга чиқса бўлгани
Киритилган сана: 2015-02-14 00:59
Аввало ассалому алайкум, азиз дўстлар, stadion.uz сайтини вофодор мухлислари. Намунали мухлис лойиҳамизни давом эттирамиз ва иккинчи меҳмонимиз, ҳаммамиз биладиган, танийдиган, қизиқарли ва мазмунли «коммент»лари билан барчанинг ҳурмату эътиборини қозонган "ChelsiMilan", яъни Мансур Акбаров.
батафсил »
«Намунали мухлис» лойиҳасининг илк меҳмони
Киритилган сана: 2015-02-03 17:52
Сайт оммалашувида мухлисларнинг ўрни беқиёс. Stadion.uz сайтида ҳам янги юзерлар кундан-кунга кўпайиб бормоқда, бу яхши албатта. Лекин “гуруч курмаксиз бўлмайди” деганларидек, сўнгги вақтларда хабарлар остидаги қолдирилган фикрларни ўқир экансиз, ҳафсалангиз пир бўлиш ҳолатларига гувоҳ бўлмоқдамиз. Айрим ёш ва янги юзерлар коммент қолдириш асносида ўзининг "маданияти", дунёқараши"ни қандай эканлигини намоён этиб қўйишмоқда.
батафсил »
Омонат пойдевор
Киритилган сана: 2015-02-02 14:27
2003 йилги ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Виктор Борисов бошчилигидаги терма жамоамиз Испания ёшларига қарши майдонга тушиб, минимал 0:1 хисобида мағлуб бўлган. Тенг курашлар остида кечган ўйинда Андрес Иньестанинг ягона голи ўйин тақдирини ҳал этган эди. Ўша вақтларда гарчи гуруҳдан чиқолмаган бўлса-да, ёшларимиз Аргентина, Мали каби термаларга қарши ёрқин ҳужумкор ўйин кўрсатиб, мухлис ва мутахассисларда илиқ тассурот қолдирган эди. Кейинчалик бу жамоамиз футболчиларининг айримлари миллий терма жамоага жалб этилишди, саноқлилари легионерга айланишди, яна кимларнидир шу бўйи деярли кўрмадик.
батафсил »
Маркетинг ва ТЖМ бир-бирига «ўгай»ми?
Киритилган сана: 2015-02-01 13:25
Мана бизга аламли, армонли бўлга Осиё кубоги-2015 ҳам ўз ниҳоясига етди. Бизга алам қилаётган яна бир ҳолат ҳакамларнинг яна бизга нохолис ҳаракатлари бўлди. Саудияга қарши бу ҳолат очиқчасига номоён бўлган бўлса, Кореяга қарши ўйинда ҳам бу ҳолат оз-мос кўзга ташланди.
батафсил »
Осиё кубоги-2015: ютдикми, ютқаздикми?
Киритилган сана: 2015-01-26 11:22
Икки нафар сайт мухлиси бир мавзу атрофида икки томондан ўз фикрлари билан ўртоқлашишди. Савол: Ўзбекистон терма жамоаси Осиё кубоги-2015дан нима ютдию, нима ютқазди?
батафсил »
Кимни алдаяпмиз?
Киритилган сана: 2015-01-23 05:51
Эшитганмисиз, йўқми, еврейлар хақида латифанамо ривоят бор, бу ривоятни ўзбек футболига мослаштириб сизларга айтиб берсам.
Хуллас, футболимиз раҳбарлари, мутахассислари, мураббийлари, ҳамма-ҳаммаси йиғилишиб мажлис ўтказишибди. Бу мажлис аввалгилардан фарқли равишда кечибди, ҳар доимгидек журналистларни киритишмай, ёпиқ эшиклар ортида долзарб муаммони муҳокама этишибди. Қандай муаммо дейсизми? Нима учун мухлислар бизни жуда ёмон кўради, бундай нафрат уларда қаердан пайдо бўлди? Мажлисда ана шу саволга жавоб излашибди. Кулманг, ҳайрон ҳам қолманг, чиндан ҳам ўринли муаммо, жавобини топиш улар учун унданда муаммо.
батафсил »
Ғалаба сари йўл
Киритилган сана: 2015-01-22 11:10
18 январь. Соат 11:00га яқин пойтахтимизнинг "юраги" бўлмиш Амир Темур хиёбонига етиб келдим. Stadion.uz юзерлари йиғилиш жойига етиб келиш барчага бирдай қулай бўлиши учун айнан шу жой танланди. Қолганлар келгунча шу яқин атрофдаги бир неча кафеларни, уларда телевизор бор-йўқлигини кузатиб чиқишим керак эди. Фикримга ойдинлик киритиш учун шуни айтишим керакки, Тошкентда яшовчи «стадион»чиларнинг баъзилари 18 январь куни бир жойга йиғилиб, Осиё кубоги 3-туридан ўрин олган Ўзбекистоннинг Саудияга қарши ўйинини биргаликда кузатмоқчи эдик ва бу ажойиб фикр Ойбек ака (Farasman)дан чиққан эди. Кейин билсак, водийлик «стадиончи» дўстларимиз ҳам худди шундай қилишмоқчи экан.
батафсил »
Stadion.uz юзeрлари учрашуви ҳақида
Киритилган сана: 2015-01-19 15:43
Шу йилнинг 3-4 январь орзиқиб кутилган, жуда узоқ таклифлардан кейин белгиланган Stadion.uz сайти мухлисларини учрашув куни ҳам етиб келди. Тўғриси бу куни ўзгача бир ҳавас, ҳис-ҳаяжон билан кутдик. Сабаби айнан ушбу куни биз учун қадрдон бўлиб қолган Stadion.uz сайтида дўстлашган ғойибона қадрдонларимиз билан юзма-юз дийдорлашиш бахти фурсати келганди.
батафсил »
Уч ёшинг муборак, Stadion.uz!
Киритилган сана: 2015-01-18 02:49
Аслида бу мақолани декабрь ойи охирларида ёзмоқчи эдик, лекин янги йил арафаси байрамни ўтказганимиздан сўнг эса std.uz юзерлари учрашуви, сўнгра Осиё чемпионати, хуллас, кеч қолдик... Халқимизда ажойиб ўгит бор «Ҳечдан кўра кеч яхши» деган. Биз «Мухлис минбари» ижодкорлари кеч бўлсада, барча футбол ихлосмандларининг ардоқли, севимли бўлган STADION.UZ сайтини уч йиллик меҳнати, заҳмати, ижоди, хуллас туғилган куни билан табриклашга жазм этдик!
батафсил »
Осиё кубоги-2015. Саудия Арабистонига қарши таркибни топишга ҳаракат қилинг
Киритилган сана: 2015-01-17 12:54
Эртага, 18 январь куни миллий терма жамоамизни ҳаёт-мамот жанги кутиб турибди. Хитой терма жамоасига мағлубиятга учрагач, мухлисларни асаблари таранг ва кайфиятлари хам яхши эмас. Терма жамоамиз шаънига танқидлар ёмғири тинмаяпти.
батафсил »
Ичимда қолишни истамаган дардларим...
Киритилган сана: 2015-01-16 22:35
Хитойга қарши ўйиндан кейин ҳамма жойда, интернетда, спорт сайтлари ва ижтимоий тармоқларда, кўчада, бозорда, боғда ҳам, тоғда ҳам кўп ва хўп гапирилди. Икки киши ва ундан ортиқ кишининг йиғилишида бош мавзу терма жамоамизнинг мағлубияти ҳақида бўлди. Аммо бу гаплар гапирилган жойида қолди кетди. Ҳеч бир журналист мағлубият сабабларига чуқур ёндашиб, ўйиндаги хато ва камчиликларни очиб беришга жиддий киришмади. Мағлубиятнинг бош айбдори кимлигини билишса-да, унга нисбатан танқидий мақола битишга балки вақтлари етмади. Аксинча, мақтовлар, унга ишониш кераклиги ҳақида уқтиришдан нарига ўтишолмади.
батафсил »
Танлов ғолиби билан суҳбат
Киритилган сана: 2015-01-16 22:08
Терма жамоамиз Осиё кубогида Хитойга қарши ўйин олдидан мухлис минбари блоги “Тахминий таркибни аниқланг” деб ном олган танлов ўтказган ва унда HUSANBOY терма жамоамиз бошланғич таркибини аниқ топиб, танлов ғолиби бўлди.
батафсил »
Осиё кубоги-2015. Хитойга қарши таркибни тахмин қилинг
Киритилган сана: 2015-01-14 02:01
Ҳурматли мухлислар, бугун Австралияда бўлиб ўтадиган Осиё кубоги-2015 мусобақасининг иккинчи турида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Хитой билан ўйнайди.
батафсил »
Терма жамоамизга аталади
Киритилган сана: 2015-01-09 21:24
Дарвозамиздан кўнгил тўқ,
Рақибларни гол уришига имкони йўқ.
Аҳир бизда Игнатий бор,
Ўзбегимга ғалабалар бўлсин ёр.
батафсил »
Сутми, қаймоқми?
Киритилган сана: 2015-01-05 13:07
Ассалому алайкум, ҳурматли стадион.уз аҳли! Ўзига яраша масъулият юклайдиган жой, яъни мухлислар минбарида турган эканман, шундан фойдаланиб, авваламбор, барчангизни янги тандирдан узилган 2015 йил ва жонажон сайтимизнинг 3 ёшга тўлгани билан табриклайман!
батафсил »
Stadion.uz мухлислари учрашувига таклиф этамиз
Киритилган сана: 2014-12-28 13:42
Аввало ҳаммани кириб келаётган янги 2015 йил билан “Мухлис минбари” блоги номидан чин дилдан табриклаймиз, янги йил барчамизнинг хонадонимизга қувонч, шодлик олиб келсин.
батафсил »
Stadion.uz сайти мухлисларига бағишлов
Киритилган сана: 2014-12-07 18:14
Ҳасаналини акаси,
Мақолалар устаси.
Комментларини кўриб дейсиз Ўўў,
Бу ўша машҳур Маъмур ака MAMRINO.
батафсил »
Қалбаки чемпионатга қалбдан таклифлар
Киритилган сана: 2014-11-13 01:08
Футболимиз саънат даражасига чиқдими, саънатимиз футбол даражасига тушдими, билмадиму, иккала соҳа ҳам расво бўлганига анча бўлиб қолди. Футболда ҳам, саънатда ҳам ушбу соҳага алоқаси йўқ, мақсади, ўз нафсини қондириш бўлган инсонлар кўпайиб кетди. Ҳар иккисида қалбакилик, хўжакўрсинга ишлаш, сохтакорлик, ҳалқни алдаш каби иллатлар илдиз отиб кетди.
батафсил »
УEФАга ўтайлик...
Киритилган сана: 2014-11-09 12:59
Мана ва ниҳоят футболимиз тарихидаги энг ёмон мавсум (агар кейингилари бундан баттар бўлмаса) дея таърифланган чемпионатимиз ҳам ўз ниҳоясига етиб улгурди. Барча совриндорлар ва омадсизлар ҳам аниқланиб бўлинди (агар мавсум бошида аниқлаб улгурилмаган бўлса). Умуман мавсум давомида Олий навли лигамиз ҳақида жуда ҳам кўп ва хўп гапирилди ва ёзилди. Бунга барчангиз гувоҳ бўлдингиз, албатта. Бу мавсум футболимизда қандай воқеалар бўлганидан ҳамма яхши хабардор деб ўйлайман. Мен бу ҳақда ёзиб шундоғам эзилган юрагингизни эзмоқчи эмасман. Аксинча эътиборингизни бошқа масалага қаратмоқчиман.
батафсил »
Суғур куни
Киритилган сана: 2014-10-19 22:11
2009 йил эсингиздами? ЖАР-2010 саралаш баҳсларидаги мувафақиятсизлик, терма жамоамизнинг нурсиз ўйини, гуруҳбозлик ва ҳоказо. Футболимизнинг энг ёмон, энг расво даврларидан бири. Ҳозирги ҳолатимиз сизга таниш кўринмаяптими? “Суғур куни” фильмини кўрганмисиз, йўқми билмадиму, бир эслатиб ўтаман, фильмда қаҳрамоннинг ҳаётида ҳар куни бир хил ҳолат қайталаверади, кечқурун будильникни ўчириб ухласа ҳам, синдириб ухласа ҳам, ташқарига улоқтириб ухласа ҳам, эрталаб бир хил вақтда жиринглайди, радиода ҳар куни бир хил қўшиқ кетаверади, ҳар куни бир хил инсонлар билан диалоги нуқта вергулигача бир хил бўлган суҳбатлар ва энг қизиғи ҳар куни кўчага чиқишда, ҳар доим бир хил вақтда бир дона чуқурчага оёғи тушаверади, шалаббо бўлаверади.
батафсил »
Ўзбек футболи қачон ривожланади?
Киритилган сана: 2014-10-07 22:00
Охирги пайтларда футболимизда келишилган ўйинлар ҳақидаги гап-сўзлар кўпайиб кетди. Бўлса бордир, бундай иллатлар борлигини ҳеч ким инкор ҳам қила олмайди. Лекин мен ҳам бу ҳақида гапирмоқчи эмасман. Футболимизнинг қуйироқ поғонасида, яъни 2-лигада содир бўлаётган иллатлар ва болалар футболи ҳақида тўхталмоқчиман. Қолаверса, “Футболимиз қачон ривожланади?” деган саволга, мухлис сифатидаги қарашларим билан жавоб беришга ҳаракат қилиб кўраман.
батафсил »
Футбол ва жамият
Киритилган сана: 2014-09-23 21:56
Ҳозирги ёзадиганларимни қандай номлашни билмайман, ким қандай номласа, демак, шундай ҳуқуққа эга. Мен буни ҳар бир ўқувчининг ўзига хавола қиламан. Шарҳловчиларда ҳам шундай одат бор-ку, бирор бир шубҳали вазиятда фикр билдиришга иккиланиб қолганда, “қандай хулосага келиш бу ўзингизга ҳавола”, деб вазиятни томошабинларга йўналтириб қутулишади, бу мақолам ҳам худди шундай, ўзингизга хавола.
батафсил »
Stadion.uz юзерларининг илк учрашуви
Киритилган сана: 2014-09-11 22:09
2014 йил 8 сентябрь. Эрталаб ишга отланар эканман, негадир кайфиятим аъло даражада эди. Бугун яхши кун дейман ўзимга ўзим, аслида ёмон куннинг ўзи йўқ. Худойим берган кунни қандай ўтказиш инсонни ўзига боғлиқ.
батафсил »
Хиросима «олтини» Инчхонда ҳам такрорлансин!
Киритилган сана: 2014-09-05 22:50
Яқинда келишилган ўйинлар ташкилотчиси, ҳозирги кунда қамоққа олинган сингапурлик Уилсон Раж Перумалнинг "Келишилган ўйинлар қироли" номли китоби сотувга чиқди.
батафсил »
Футболимиз бозори ёпилаётган паллада...
Киритилган сана: 2014-08-03 14:15
Ҳаммамизга маълумки, ҳозир Европа футболида трансферлар ойнаси вақти айни энг қизғин палласига кирди. Қайсидир жамоа машҳур юлдузни қўшиб олиб, унинг исми туширилган футболкаларлардан жарақ-жарақ пуллар ишлаб топаётган, қайсидир жамоа ёш истеъдодли футболчини қўлга киритиб, у билан клуб ривожи учун узоқ йиллик шартномалар имзолаётган, яна қайсидир жамоа эса ўз футболчисини яхшигина нархга сотиб, фойда кўраётган бир пайтда бизнинг футболда бу жараён қандай кечмоқда?
батафсил »
Биз барчадан олдиндамиз!
Киритилган сана: 2014-07-21 17:42
Очиғини айтсам, футболимиз мухлисларига қойил қолмадим. Нима эмиш, бизнинг футбол жаҳон футболидан анча орқада қолганмиш, стадионларимиз майдони талабга жавоб бермас эмиш, футболимиз раҳбарлари лоқайд эмиш, футболчиларимиз жисмоний ҳолати паст эмишу, Европа футболи тезкор эмиш, уларда тақвим мукаммалу, бизда ўзгаришлар кўп бўлармиш, уларда чемпионлик тақдири сўнги турда аниқ бўлармиш, бизда чемпион мавсум бошиданоқ аниқ эмиш. Бўлмаган гап! Ғийбатчиларнинг ғийбати бу, ҳар бир ҳолатда, ҳар бир қилинган ишнинг ўз сабаб баҳоналари ҳар доим топилади. Бугун сизларга шуни исботлаб бераман, кетиб қолиш йўқ.
батафсил »
Болта шўрва
Киритилган сана: 2014-07-01 18:37
Бразилияда ўтаётган ЖЧ ўйинларини кўриб беихтиёр мунидалдаги жамоалар билан МТЖмизни ҳам солиштириб, уларнинг имкониятлари, фарқлари, устунлик ва камчиликларини таққослаб кўрган бўлишингиз мумкин. ЖЧ саралашида омадсизликка учраганимиздан кейин кўплаб фикрлар билдирилди.
батафсил »
Бизнинг «месси»лар қаерда...
Киритилган сана: 2014-06-28 21:56
Юртимизда футболга, хусусан, болалар футболига бўлган эътибор йилдан-йилга ошиб бормоқда. Бир неча академиялар, болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари, футбол интернатлари қуриб ишга туширилди, борлари эса қайта таъмирланди. Шунга яраша ёшларимиз ҳам ўзларини чиройли ўйинлари ва ажойиб натижалари билан биз мухлисларни хурсанд этиб келмоқда, Осиё ва жаҳон майдонларида порлаётган ёш юлдузчаларни кўриб, футболимиз келажаги ишончли қўлларда эканлигига ишонгин келади. Лекин гуруч курмаксиз бўлмайди, деганларидек, болалар футболида ҳам муаммолар етарлича эканлигини тан олиш лозим.
батафсил »
Газета ва интернет
Киритилган сана: 2014-06-27 12:43
Охирги марта қачон газета ўқигандингиз? Бу саволга кўпчиликнинг жавоби бир хил, "Интернетга киришни бошлаганимдан бери газета ўқимай қўйганман".
батафсил »
Ўзбек ўғлони
Киритилган сана: 2014-06-25 23:47
Фахрлансак арзийди бугун,
Мундиал ҳам қизийди бугун,
Бобом кўрса қанийди бугун,
Мундиалда Ўзбек ўғлони!
батафсил »
Футбол оламидаги қизиқарли воқеалар
Киритилган сана: 2014-06-09 09:36
1986 йилда "Аделант-Рибенк" ва "Кальвес" жамоалари иштирокидаги Аргентина кубоги учун ўтказилган учрашувда 11 метрлик жарима тўпларининг ўзига хос рекорди ўрнатилган. Ўйиннинг асосий вақти 1-1 билан тугаган. Қизиғи иккала гол ҳам пенальтидан киритилган. Ўйиндан кейинги пеналтилар серияси "Аделант Рибенк" нинг ғалабаси билан ниҳоясига етган. Ҳисоб 28-27. Умумий 55та гол!!!
батафсил »
ЖЧ-2014: Кучлилар кўп, аммо чемпион ким?
Киритилган сана: 2014-06-08 03:56
Жаҳон чемпионати яқинлашган сайин барча футбол мухлисларининг юраги ўзгача бир ҳис-ҳаяжон билан тўлиб тошади. Чунки бундай улкан футбол фестивали ҳар йили ҳам бўлавермайди. Мусобақадаги ҳар қандай ҳолат футбол мухлисларини диққат эътиборида бўлади. Гарчи миллий терма жамоамиз қатнашса олмаса-да, мундиал нафаси бизни ҳаяжонга солиши аниқ.
батафсил »
Тўқликка шўхликми?
Киритилган сана: 2014-05-27 15:18
Футболимизда бугунги кунда кўплаб камчиликлар кўзга кўринади. Бугун шулардан баъзилари ҳақида сўз юритамиз.
батафсил »
Мундиал пайтида қизларга маслаҳатлар
Киритилган сана: 2014-05-25 19:18
Сайтимизда асосан йигитлар ўтириши сир эмас. Июнь ва июль ойларида бўладиган ЖЧ маҳалидаги футбол орқали севгилингиз билан бўладиган кўнгилсизликларнинг олдини олиш учун, севган қизингизга шу варақчани ўқиб кўришини маслаҳат беринг.
батафсил »
«Спорт-ТВ» ёки «Дангаса-ТВ»?
Киритилган сана: 2014-05-24 22:29
Футболнинг оммавийлигини оширишда ТВнинг ўрни катта, бу хақда Шавкатбек ўз мақоласида алоҳида тўхталиб ўтдилар. Ҳозир ёзмоқчи бўлганларим эса мухлислар номидан Спорт-ТВга бир таклиф, керак бўлса, талаб ўрнида қабул қилишларини хоҳлардим.
батафсил »
Мухлислик — надур?
Киритилган сана: 2014-05-23 17:20
Жамоанг фақат чемпион бўлганда унга ишқибозлик қилиш осон. Севимли клубингнинг совринлар уёқда турсин, мағлубиятлардан боши чиқмаганда, ҳар сафар янги умид билан уни яна қўллаб-қувватлаганингда, жамоангни рақиблар томонидан "янчиб" ташланишини кўриш оғир. Бироқ клубга бўлган муҳаббат унинг турнир жадвалидаги ўрнига қараб берилмайди.
батафсил »
Бу кўзларга шодлик ярашар
Киритилган сана: 2014-05-16 21:31
Бу кўзларга қараш оғир.
Дардли кўзлар, маъюс кўзлар.
Мундиал деб ёниб-ёниб.
Умидлари сўнган кўзлар.
Барча ўзбек, ёшу-қари,
Бир мушт бўлиб орзу сари,
Етай деб қоқилганда,
Алам билан боққан кўзлар,
Дардли кўзлар, маъюс кўзлар.
батафсил »
«Спорт-ТВ» — Олий лига кўзгуси!
Киритилган сана: 2014-05-14 18:57
Футбол ҳаётимизнинг бир қисмига айланиб улгурган. Бунга сабаб Еврофутбол дастурларидаги профессионал сьёмкалару, ажойиб видеороликлар ва ҳаммани ўзига жалб қиладиган рекламалардир. Дарҳақиқат, кўп соҳаларда ривожланиш, оммабоплигини ошириш ТВга боғлиқ бўлиб қолмоқда! Жумладан, футбол ҳам.
батафсил »
Шамол бўлмаса, дарахтнинг учи қимирламайди
Киритилган сана: 2014-05-11 18:18
“Пахтакор”нинг машғулот базаси уйимга яқин, ёшлигимизда бориб футболчиларнинг машғулотини ҳавас билан томоша қилардик. 1998 йил эди, жамоа мураббийи бразилиялик Вега да Силва машғулотларни ранг-баранг тарзда олиб борарди, жамоа таркибида Шквирин, Қосимов, Абдураимов, Бугало, Д.Назаров, Акопянц, Ширшов, Қамбаралиев, Шоймардонов, М.Алиев, Бунтов каби ажойиб футболчилардан ташкил топган эди.
батафсил »
Мард мураббий
Киритилган сана: 2014-05-09 09:35
Ўтаётган ҳар бир ойнинг ҳаётимизда муносиб ўрни, ўзига яраша мавқеи бор. Бу жиҳатдан май ойи алоҳида ажралиб туради. Чунки 9 майда “Хотира ва қадрлаш куни” нишонланади. Зотан ўтганларни хотирлаш, ибратли ишларини ёд этиш, кексаларни қадрлаш халқимизнинг ажойиб фазилатидир. Бу ҳол ёшларни юртпарварлик, меҳнатсеварлик, аждодларнинг энг яхши анъаналаридан фахрланиш, уларга муносиб ворислар бўлиш руҳида тарбиялашга беқиёс аҳамиятга эга. Инсон қадри улуғ, хотираси муқаддас!
батафсил »
Раҳмат сенга, Райан!
Киритилган сана: 2014-05-07 07:52
Икки минг ўн туртинчи йил олтинчи май санаси. Англия премьер-лигасининг 37-тур учрашувлари бўлиб ўтмокда. “МЮ” “Халл Сити”ни �Орзулар театри�да қабул қиляпти. Бугун “МЮ” футболчилари Гиггс мураббийлиги остида майдонга тушишган. Ўйин “МЮ”нинг кескин ҳужумлари билан бошланди ва мезбон жамоа сафида дебют учрашувини ўтказган Уилсоннинг икки ва Ван Перси бир голи эвазига “Халл” 3:1 ҳисобида мағлуб этилди. Бу ўйин оддий тур ўйини бўлса-да, лекин кўпчилик мухлисларнинг узоқ вақт ёдида қоладиган ўйин бўлди, десак муболаға бўлмас. Сабаби...
батафсил »
Техника жойида, жисмоний ҳолат-чи?
Киритилган сана: 2014-05-06 14:26
Давлатимиз томонидан миллионлар ўйини ҳисобланмиш футболга миллиардлаб пул сарфланмоқда. Хўш, бу сарфланган маблағлар ўзини қай даражада оқламоқда? Ўзбекистон футболи ушбу саъй-ҳаракатлар эвазига қай даражада юксалмоқда? Энг катта ютуғимиз турли ёшдаги ЖЧларда иштирок этганими?
батафсил »