-
-
АПЛ 27.12.2024 01:00 Ливерпуль 3 - 1 Лестер АПЛ 28.12.2024 00:30 Брайтон 0 - 0 Брентфорд АПЛ 28.12.2024 01:15 Арсенал 1 - 0 Ипсвич «A» Серия 28.12.2024 19:00 Эмполи - Женоа «A» Серия 28.12.2024 19:00 Парма - Монца «A» Серия 28.12.2024 22:00 Кальяри - Интер «A» Серия 29.12.2024 00:45 Лацио - Аталанта «A» Серия 29.12.2024 16:30 Удинезе - Торино «A» Серия 29.12.2024 19:00 Наполи - Венеция АПЛ 29.12.2024 19:30 Лестер - Манчестер Сити АПЛ 29.12.2024 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест АПЛ 29.12.2024 20:00 Фулхэм - Борнмут «A» Серия 29.12.2024 22:00 Ювентус - Фиорентина АПЛ 29.12.2024 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль -
Stadion.uz мухлислари Мухлис минбари
Футболимиз бозори ёпилаётган паллада...
Баҳо: 0Киритилган сана: 2014-08-03 14:15
Ҳаммамизга маълумки, ҳозир Европа футболида трансферлар ойнаси вақти айни энг қизғин палласига кирди. Қайсидир жамоа машҳур юлдузни қўшиб олиб, унинг исми туширилган футболкаларлардан жарақ-жарақ пуллар ишлаб топаётган, қайсидир жамоа ёш истеъдодли футболчини қўлга киритиб, у билан клуб ривожи учун узоқ йиллик шартномалар имзолаётган, яна қайсидир жамоа эса ўз футболчисини яхшигина нархга сотиб, фойда кўраётган бир пайтда бизнинг футболда бу жараён қандай кечмоқда?
Ростини айтсам, бизда трансферлар даври деб айтишга ҳам тил бормайди. Бизда ҳозир кўчиш даври. Ҳа, азизлар шундай пайт Олий навли лигамизда. Қайсидир бир жамоани бирданига 6-7 та футболчиси бошқа жамоага ёппасига ўтиб олишини яна қандай аташ мумкин? Ўша футболчиларнинг “Мақсадимиз жамоамизни (аслида бундай дейишга ҳақлари бормикан, ахир ҳар 6 ойда жамоа алмаштиравериб қайси жамоада ўйнаётгани ҳам эсидан чиқиб кетган бўлса керак) кучлилар сафида ёрдам бериш, кучли 10 ликка киришда ёрдам бериш”, деган сўзлардан иборат! Қизиқ, ўзи Олий лигамизда ўзи 14 та жамоа бўлса, яна қандай қилиб мақсад кучли 10 лик бўлиши мумкин?
Ўзи ўша кучли 10 ликда юрадиган “Навбаҳор”, “Динамо”, “Олмалиқ” (мен фақат мисол келтирдим бошқа хаёлга борманг) каби жамоалар “Машъал” ёки “Сўғдиёна”га ўхшаган жамоалардан ҳеч қандай устунлик тарафлари йўқ-ку. Ҳатто кучли тўртталикка (менимча бизда фақат кучли тўртлик бор, қолган жамоаларни савияси бир хил) кирган жамоалар ҳам Осиё майдонларида ўйнашига кафолат йўқ бир пайтда “Машъал”да ўйнади нимаю, “Бухоро”да ўйнади нима? Фақат биттасида пулни кўпроқ беради, фарқи шунда холос. Футболчиларимиз айтган клуб мақсадида эмас.
Яна бир гап яқинда Акмал Холматов бир неча йиллик танаффусдан кейин яна “НEФТЧИ”га қайтди. Бу ҳолатдан кимлардир қувонди, кимлардир норози бўлди. Нега норози бўлишади. Сабаби Акмал Холматовнинг ёши анчага бориб қолди (албатта, футбол ўлчови билан). Унинг ҳозирда фақатгина номи бор холос. Тўғри, Холматов “Нефтчи”га жуда кўп меҳнати синган инсон, ўз вақтида у юртимизнинг энг яхши футболчиларидан бири бўлган ва жуда кўплаб мухлисларнинг олқишларига сазовор бўлган. Унинг клубга қилган хизматлари ва ҳурматини унутмаган ҳолда шуни айтишим мумкинки, энди у даврлар ўтди. Энди ёшларга йўл бериб, келажак учун замин яратиш пайти келди. Аминманки, Холматов 2-даврада “Нефтчи”да асосий таркибда ўйнай бошлайди гарчи у 1-даврада деярли ўйнамаган бўлса ҳам. Чунки у Акмал Холматовда. Мураббийга шуни ўзи етади. Оқибатда захирада ўз навбатини кутавериб, сарғайиб кетган ёшларимиз (аслида улар ҳам ёш эмас, 2та мучални уриб қўйган, баъзиларини ҳатто 2 нафардан болалари бор оила бошлиқлари) футболдан кўнгли совиб, бир акамиз айтганидек, таксичилик, устачилик, савдогарчилик соҳаларига ўтиб кетишга мажбур бўлмоқда ёки жуда бўмаса Россияга ишлашга кетишмоқда (Мухлис минбари блогидаги “Бизнинг “Месси”лар қаерда?” мақоласини эсланг).
Буларни ҳаммаси клубларимизнинг ва мураббийларимизнинг нотўғри трансфер сиёсатидан келиб чиқмоқда, деб ўйлайман. Оқибатда биз ёш истедодларни эрта йўқотиб қўймаяпмизмикин? Тўғриси, мени Холматовга ҳеч қандай ғаразлигим ёки эътирозим йўқ, шунчаки уни мисол қилдим холос.
Хулоса шуки, ҳар 6 ойда жамоа алмаштираверадиган футболчиларимизда клубга садоқат, мухлисларга меҳр-муҳаббат ёки ўзаро ҳурмат деган тушунчалар қандай қилиб шакллансин бу муддатда. Ёки бу хислатлар бўлмаган футболчиларда қандай қилиб муқим бир жамоада ўйнаш ёки ўсиш бўлиш мумкин. Саволлар кўп, жавоб берадиган мард йўқ. Профессионал ташкилот раҳбари бундай масалаларга эътибор берадими-йўқми, рости билмадим.Бурҳонбек Абдумўминов
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар: