-
-
Суперлига 28.03.2024 19:00 Динамо 2 - 1 Металлург Суперлига 29.03.2024 19:00 ОКМК - Бунёдкор Суперлига 29.03.2024 19:15 Қизилқум - Локомотив -
Stadion.uz мухлислари Мухлис минбари
УEФАга ўтайлик...
Баҳо: 0Киритилган сана: 2014-11-09 12:59
Мана ва ниҳоят футболимиз тарихидаги энг ёмон мавсум (агар кейингилари бундан баттар бўлмаса) дея таърифланган чемпионатимиз ҳам ўз ниҳоясига етиб улгурди. Барча совриндорлар ва омадсизлар ҳам аниқланиб бўлинди (агар мавсум бошида аниқлаб улгурилмаган бўлса). Умуман мавсум давомида Олий навли лигамиз ҳақида жуда ҳам кўп ва хўп гапирилди ва ёзилди. Бунга барчангиз гувоҳ бўлдингиз, албатта. Бу мавсум футболимизда қандай воқеалар бўлганидан ҳамма яхши хабардор деб ўйлайман. Мен бу ҳақда ёзиб шундоғам эзилган юрагингизни эзмоқчи эмасман. Аксинча эътиборингизни бошқа масалага қаратмоқчиман.
Ушбу мавсум клубларимиз ва МТЖларимизни халқаро ва ички майдонлардаги иштирокларини кузата туриб, УEФАга ўтиш керак деган хулосага келдим (бу албатта шахсий фикр). Тўғри бу осон иш эмас, лекин ҳаракат қилса амалга ошадиган иш. Бунга қўшниларимиз Қозоғистон терма жамоаси мисолида гувоҳ бўлганмиз. Кимдир фикрларимга эътироз билдириши мумкин, ўзи Осиёда ҳеч нимани қойиллатмаяпмиз-ку, УEФА да нима бор дея. Тўғри ҳали Осиёда ҳеч нарсага эришмаганмиз, агар шу кетишда кетсак, бундан кейин ҳам эришмаслигимиз аниқ бўлиб боряпти. Мавсум давомида тушунарсиз қарарорлари билан кишини ажаблантирадагин ПФЛни танқид қилгандан фойда йўқ, чунки бу борада унга “Мастерcласс” ўтайдиган ОФКнинг ўзига ҳам профессионаллик етишмаслигини кўп бора гувоҳ бўлганмиз (Шацкихга энг яхши футболчи унвонини бермасдан қандайдур Монташарий ва Халфанларни энг яхши деб аташлари ва бошқа ҳолатлар бунга мисол). Шундай экан, биз қандай даврада бўлсак, футболимиз ҳам шунга яраша ҳаракатланишда давом этаверади. Келинг, сизга УEФАга ўтишимизни фойдали тарафларини ёритиб беришга ҳаракат қиламан:
1) Агар УЕФАга ўтадиган бўлсак, энг биринчи ўринда тоза футбол гувоҳи бўлишимиз мумкин. Ҳисобда олдинга чиқволиб майдонда масхарабозлик қилиб ётволиб, жуда кўплаб мухлисларимизни асабини ўйнайдиган араб жамоалари-ю, кўр одам ҳам кўрадиган вазиятларни кўрмай қоладиган ғилай япон ҳакамларидан халос бўламиз, уларнинг ўрнига Тошкентда (вилоятларда ҳам амалга ошиб қолар вақти келиб) Роналду, Руни, Жеррард, Касильяс, Торрес, Давид Силва, Фабрегас, БЎФФон, Пирло, Погба, Рибери, Роббен, Ван Перси, Нойер, Кроос, Гётце, Ройс каби ҳақиқий футбол юлдузларини ўйинларини бевосита стадиондан жонли равишда кўриш бахтига сазовор бўламиз. Бу эса мухлисларимизга катта завқ улашиши аниқ. Стадионларимиз ҳам тўлиб тошади бундай вазиятда.
2) Клубларимиз ва миллий чемпионатимиз ҳам ривожланган бўларди. Маркетинг ва бошқа масалалар УEФАда яхши йўлга қўйилган кўпчиликка сир эмас. Шу боисдан клубларимиз молиявий тарафдан яхши имкониятларга эга бўлиши мумкин. ОЧЛда чемпион бўлган жамоанинг даромадини ЕЧЛда жамоалар гуруҳ босқичидаёқ ишлаб топиши кўпчиликки маълум. Ўйлайманки, вақти соати келиб “Пахтакор”, “Бунёдкор”, “Насаф” ва “Локомотив” каби жамоаларимиз ЕЧЛнинг гуруҳ босқичига чиқишга қурбилари етади. Яна УEФА да келишилган ўйинларга қарши кескин тарзда кураш олиб борилиши ҳам ижобий ҳолатлардан бири ва бу биз учун бугунги кундаги энг керакли жиҳатларидан бири. Туркия ва Италияда бунга қарши аёвсиз кураш олиб борилганига бутун дунё гувоҳ бўлган. Бундан ташқари миллий чемпионатимизда ҳам бироз сифатлироқ легионерлар ва мураббийлар пайдо бўлган бўлармиди. Ҳар ҳолда Европа лигаси ва ЕЧЛда тўп суришни кўпгина футболчилар хоҳлашади албатта.
3) Биз доимо истайдиган футболчиларимизни Европанинг кучли чемпионатларига кўчиб ўтиши бир мунча осонлашган бўларди. Агарда биронта футболчимиз ЕВРО саралаш ёки еврокубок баҳслари давомида ўзини кўрсатиб тўпурарлар қаторидан жой олса, ўйлайманки, бу Европа жамоаларини скаутларини бефарқ қолдирмайди ва футболчиларимиз ҳам аста-секинлик билан Европа чемпионатларида пайдо бўла бошлайди ва агентларимиз футболчиларимиз ҳаракати туширилган дисклар коллекциясини йиғиб қийналишмаган бўлишарди. Бундай вазиятда ёш футболчиларимиз кучли бешлик томон янада катта иштиёқ билан талпинарди ва ўз устида янада жиддийроқ шуғулланган бўларди балки. Ўйлайманки, бу ҳолат ҳам ПФЛ ва МТЖларимиз ривожланишлари учун ҳам фойдали ҳолат бўлиб хизмат қиларди.
4) МТЖ ЕВРО ва ЖЧ саралашларида кучли ва сифатли жамоалар билан мунтазам майдонга тушиб ўйин амалиёти ва тажрибага эга бўлиб боради. Ва яна ўртоқлик ўйинларида ҳам рақиб танлаш бирмунча енгиллашган бўларди (албатта Асқар Толибжонов жаноблари изланса, ҳаракат қилсалар ўртоқлик ўйини ташкил этиш учун). Агарда МТЖ ўйинини вилоятларда ҳам ўтказиш йўлга қўйилса, ЎФФ ажойиб тарзда фойда кўриш йўлини йўлга қўярди. Тасаввур қилинг, Фарғона, Наманган, Андижон, Самарқанд, Қашқадарё ёки Бухорода Голландия, Чехия, Франция, Сербия, Хорватия ва Россия терма жамоаларига қарши МТЖмиз ўйин ўтказса, стадионлар тўлиб тошиб кетишига ҳеч қандай шубҳам йўқ. Чипта нархини 50-60 минг сўм қилган тақдирда ҳам албатта стадион тўлади (оддий Ливанга қарши 120-150 минг сўмга ҳам олдикку вақтида). Бу эса ЎФФга катта фойда келтириши аниқ (муттаҳамлик қилиб, билетни қора бозорга чиқарворгандан кўра шуниси маъқулда). УEФАга ўтсак, Қозоғистон (Қозоғистон ён қўшнимиз ва улар аввал ОФКда иштирок этгани учун уларни мисол қилиб кўрсатдим холос) каби йирик хисобларда ютқазиб шарманда бўлиб юрамиз дейдиганлар ҳам топилиши табиий. Лекин мен бундай ўйламаган бўлардим. Бунга сабаб ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаларимизнинг ЖЧларидаги иштирокига эътибор берсангиз, жамоаларимиз мундиалларда европалик тенгқурлари билан ҳар жабҳада тенгма-тенг ҳаракатланаётгани ва ҳаттоки баъзи ҳолатларда улардан устунлик қилаётганлиги ҳам кузатганмиз. Шундай экан, биз улардан сезиларли даражада ортда қолиб кетамиз деган фикрга қўшилмаган бўлардим. Тўғри бугунги ҳолатимизда МТЖмиз Европа жамоаларига жиддий қаршилик кўрсата олмас, лекин яқин келажакда бизнинг футболчилар ҳам европалик рақиблари билан тенгма-тенг курашишларига ишончим комил. Агарда яқин келажакда Европа чемпионатида 24 та жамоа қатнашишини инобатга олсак, бизнинг МТЖмиз ҳам Европа чемпионатида қатнаша олишига умид қилсак бўлади.
Яна УEФАда бўлсак, ЖЧ бутун умр армонга айланади дейдиганлар ҳам топилади. Лекин Европада жамоалар савияси кун сайин тенглашиб бормоқда. Тўғри тамойил эвазилга Европани ҳар бир жамоаси ривожланиш дастурини амалга оширмоқда. Босния, Украина, Болгария, Туркия каби савияси бизга яқин жамоалар аллақачон ЖЧ ларида қатнашиб улгурган, демак биз ҳам қўрқмасдан ҳаракат қилсак, бу ушалмас орзу бўлиб қолмайди. Шунингдек, яна доимо аутсайдер дея таърифланиб келинган Арманистон, Эстония каби МДҲ вакиллари ҳам бугунги кунда гранд жамоаларга қарши жиддий қаршилик кўрсатадиган жамоага айланиб бораётгани ҳам унутмаслик керак. Ўйлайманки, МТЖ ва клубларимиз уларникидан устун бўлса устунки, лекин кам эмас. Хулоса шуки, Тошкентда Уммон каби жамоаларга 2 марталаб ютқазиб, Махмуд Абдулраҳмон, Талал Юсуф, Тердсак Чейман, Аҳмад Халил, Ёсир ал-Қахтоний каби футболчиларни ҳаракатларини кузатгандан кўра Германия, Италия, Англия, Испания, Франция, Португалия ва Голландия каби ҳақиқий футбол намойиш этадиган фантастик терма жамоалар ва уларнинг таркибидаги юлдузларни бетакрор ўйинларини жонли кўришга нима етсин...
Сиз нима дейсиз азиз фанатдош?
Бурҳонбек Абдумўминов
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар:
KARIMZHONS 2014-11-14 07:19:13 0---ИСРОИЛ давлати географик жойлашуви жихатидан Осиёда жойлашган булсада[тахминан Европадан 800-1000км узокликда] УEФА аъзосидир. Шу сабабли Узбекистонни УEФАда булишига географик жихатдан тусик булмаса керак. Бурҳонбек яхши фикрлар билдиргансиз,лекин минг афсусларки буни эшитадиган ва амалга оширадиган футбол рахбарлари хозирча куринмаётибди. KARIMZHONS 2014-11-14 06:18:14 0---Ноумид шайтон деганларидек,яхши-яхши фикрлар ва таклифлар билдириб бораверайлик,хар доим хам шундай давом этавермаса керак. Ижобий узгаришлар киладиган, Фикирларимизни эшитадиган ва амалга оширадиган футбол рахбарлари чикиб колар деган умиддаман. Ахир cабирни таги олтин деганлар . . . SHEYX 2014-11-10 15:53:14 0[b]GAGARINEXга, [/b]\nSizningcha Avstraliya Osiyoda joylashganakande. Bizni Osiyoda mintaqasida joylashganimiz UEFAga otishimizaga tosqinlik qimidi. Lekin shaxsan ozim buni istamagan bolardim. Chunki xozirgi eng kuchli istagimiz bu JCHga chiqish. UEFA orqali chiqishga hali aaancha qovun pishigi bor. OFKdan esa bemalol chiqa olamiz! GAGARINEX 2014-11-10 13:02:51 0Санла олдин географияни урганларин кейин футболга кизикларин. Узбекистон географик жойлашуви осёда кандоксала европага (УЕФА)га кирасала.... SARBAZAR 2014-11-10 10:17:09 0GAYRATBEK dustim!!! Xafa bumang-u profilingizdagi rasmingiz Qabr toshini eslatib yubaryapdi!!?? RONALDORM 2014-11-09 21:36:53 0Yillar o\'tib, qachondir bu voqealar ro\'y berishi mumkin, lekin yaqin kelajakda emas.! SHTIRLETS 2014-11-09 19:06:49 +1"o\'siroqqa arpa uni bahona" deganidek, "biz OFKdamiz, shunichun JCHga chiqolmayapmiz" deyish ham noto\'g\'ri, menimcha! ABOMUSLIM 2014-11-09 16:44:38 0УЕФАга ўтишимиз шарт!!! Акс ҳолда ривожланиш тўхтаб қоламиз! GOLBOLSIN 2014-11-09 15:53:30 +1UEFA ga o\'tish qanchalik yaxshi bilmadimu, lekin nima bo\'lsa ham bu ilojsiz ish. Bu haqda avval boshqalar ham bong urishdi. Amalda iloji yo\'q buning. Shunday ekan nima keragi bor "UEFA GA O\'TAYLIK" deyaverishning?! GAYRATBEK 2014-11-09 14:47:16 0Яхши фикр лекин бунга муносабатни сайтга қуйилганига икки соат булиб биронта фикр билдирилмаганидан ҳам билсангиз булади