-
-
-
Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 1 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм 1 - 2 Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона 1 - 3 Бетис Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла Ла-лига 23.04.2025 00:30 Барселона - Мальорка «A» Серия 23.04.2025 21:30 Парма - Ювентус «A» Серия 23.04.2025 21:30 Женоа - Лацио «A» Серия 23.04.2025 21:30 Кальяри - Фиорентина «A» Серия 23.04.2025 21:30 Торино - Удинезе Ла-лига 23.04.2025 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас Ла-лига 23.04.2025 22:00 Сельта - Вильярреал АПЛ 24.04.2025 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас -
Холис таҳлилчи блоги Futbol olami
Мардлар майдонда синаладиКейинги мавсумдан Бундеслига ўйинларини бошқарадиган полициячи аёл ҳақида нималарни биламиз?
Баҳо: 0Киритилган сана: 2017-05-23 17:12
Бугун миллионлар ўйини деганда фақат эркаклар эмас, аёллар ҳам кўз олдимизда гавдаланади. Чунки айни дамда кўплаб аёллар ҳам футбол соҳасида фаолият олиб боришяпти. Галдаги саҳифамиз қаҳрамони, германиялик Бибиана Штайнхаус ҳам ҳаётини футболсиз тасаввур қила олмайди. Аслида, полиция ходими бўлган бу аёл айни дамда Германияда футбол ҳаками сифатида ҳам фаолият олиб боради.
Қисқача маълумот:
Туғилган йили: 1979 йил, 24 март.
Туғилган жойи: Бад-Лаутерберг, Германия.
Миллати: немис
Халқаро тоифадаги ФИФА ҳаками
ФУТБОЛЧИЛИКДАН ҲАКАМЛИК САРИ
Бибиана Штайнхаус 1979 йилнинг 24 мартида Бад-Лаутербергда таваллуд топган. У бир вақтнинг ўзида Ганновер полицияси ходими ва футбол ҳаками сифатида фаолият олиб боради.
Бибиана 1995 йилгача «Бад-Лаутерберг» жамоасида тўп суради. Аммо 1995 йилда, яъни 16 ёшга тўлганида отасининг маслаҳати билан ҳакамлик қила бошлайди. Бироқ, барибир, футболчиликдан кўнгил уза олмаган қиз ҳакамлик қилиш билан бирга, қуйи Саксония полицияси жамоасида ҳимоячи сифатида тўп суради.
ДАСТЛАБКИ МУВАФФАҚИЯТЛАР
1999 йилда у Германия кубоги ва аёллар футболи ўйинларини бошқара бошлайди. Орадан икки йил ўтгач эса у барча лигалардаги ўйинларни бошқарадиган даражада тажрибага эга бўлади.
2003 йилдан бошлаб Штайнхаус иккинчи лигада бош ҳакам ёрдамчиси сифатида ишлайди. 2003 йилнинг май ойида у «Франкфурт» ва «Дуйсбург» ўртасидаги Германия кубоги финал ўйинини бошқаради.
2005 йилда Штайнхаус ФИФА ҳаками лицензиясини қўлга киритди, бу эса унга бир қанча халқаро матчлар ва Аёллар футбол лигасидаги ўйинларни бошқариш ҳуқуқини берди. Иккинчи лигадаги ўйинларни муваффақиятли бошқарган Бибиана 2007 йилда оммавий ахборот воситалари эътиборига тушди. Германия ҳакамлар қўмитаси раиси Фолькер Рот эса бу аёлнинг ҳакамлик салоҳиятига шубҳа қилмаслигини таъкидлади. Штайнхаус Германияда аёлларнинг ҳакамлик қилиши мумкинлигини исботлаб берди. Унинг майдондаги ҳаракатлари ОАВ ходимлари томонидан диққат билан кузатиб бориларди.
ЎЗИГА ХОС МАШҲУРЛИК
Тўғри, Германия чемпионати тарихида шу пайтгача аёл ҳакам бўлган, аммо у узоқ фаолият олиб бормаганди. Табиийки, Бибианада олдинги ҳамкасбининг ишини такрорламаган ҳолда узоқ муддат ҳакамлик қилиш ва номини Германия футболи тарихига муҳрлаш учун яхшигина имконият бор эди. Диққатга сазовор жиҳат шундаки, Штайнхаус аёл ҳакам сифатида анчагина машҳурликка эришди.
2007 йилнинг сентябрь ойида у Иккинчи лига доирасидаги «Падерборн 07» ва «Хоффенхайм» (0:2) ўртасидаги матчда ишлади. У мазкур ўйинда захира ҳаками сифатида фаолият юритди. 2008 йилнинг ноябрида эса Чилида бўлиб ўтган қизлар ўртасидаги ёшлар жаҳон чемпионатида битта ўйинни бошқарди. 2009 йилнинг 23 августидан 10 сентябригача Бибиана Финляндиядаги Европа чемпионатида ишлади, С гуруҳидаги иккита ўйин ва чорак финал матчларидан бирини бошқарди. 2010 йилнинг 13 июлидан 1 августигача эса Германияда бўлиб ўтган қизлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳакамлик қилди. 2012 йилда Бибиана Лондонда ўтказилган Олимпия ўйинлари доирасидаги футбол мусобақаси финалини бошқарди.
Ҳоббиси: спорт билан шуғулланиш, китоб мутолаа қилиш ва саёҳатга чиқиш.
ЮТУҚЛАРИ
Ганноверда 2007 йилда йил спортчиси деб топилган.
2007, 2008, 2009 ва 2010 йилларда йилнинг энг яхши ҳаками номини қўлга киритган.
«СПОРТ БИЛАН ШУҒУЛЛАНГАНИМ ЁРДАМ БЕРГАН»
Бибиана ҳар доим журналистларнинг диққат марказида туради. Шунданми, интервьюлари Германияда нашр этиладиган газета ва журналларда тез-тез босилиб туради. Таъкидлаш керак, унинг фикрлари ҳар доим ўзига хос ва қизиқарли бўлган. Хусусан, у «Die Welt» нашрига берган интервьюсида Бибиана футбол ҳаками сифатида фаолият олиб бораётганини қуйидагича изоҳлаган:
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар: