эл. почта:пароль: 
регистрация | паролни тиклаш
    • Асосий
    • Евро-2016
    • Башорат
    • Викторина
    • Блог
    • Live!
    • Конференция
    • ТВ-Программа
    • Реклама
  • Суперлига 03.07.2025 20:00 Шўртан 1 - 2 Қизилқум
    Суперлига 04.07.2025 20:00 Сўғдиёна 2 - 0 Қўқон-1912
    Суперлига 04.07.2025 20:00 Сурхон 0 - 0 Бухоро
    Клублар ўртасида ЖЧ 04.07.2025 23:59 Флуминенсе - Ал-Ҳилол
    Клублар ўртасида ЖЧ 05.07.2025 06:00 Палмейрас - Челси
    Суперлига 05.07.2025 20:00 Андижон - Бунёдкор
    Суперлига 05.07.2025 20:00 Машъал - ОКМК
  • Холис таҳлилчи блоги

    Futbol olami

    Мардлар майдонда синалади

    18 ёшидаёқ дунёни забт эта бошлаган суперҳужумчилар

    Баҳо:
    0

    Киритилган сана: 2017-05-24 09:40

    18 ёшли Килиан Мбаппе исми ҳозир бутун европаликлар оғзидадир. “Монако” жамоаси ёш ҳужумчининг саъй-ҳаракатлари эвазига ярим финалга чиқишга яқин турибди. Сиз билан бирга супер ҳужумчилар ўзларининг 18 ёшларида қай даражада ўйнаганларини кўриб чиқамиз.

    Криштиану Роналду

    Ўзининг 18 ёшида ҳам Роналду Португалияда финтлар ва алдамчи ҳаракатлар билан ўйнарди. “Спортинг”да тўп сурган пайтида бўлажак жамоаси “Манчестер Юнайтед”га қарши ўйнайди ва Сер Алекс Фергюсонда илиқ таассурот қолдиради. Фергюсон ўйлаб ўтирмай, КРни 12 млн фунт эвазига харид қилади.

    Ҳеч ким бу трансфердан хафа бўлгани йўқ. Ахир Роналду 6 мавсум давомида “қизил иблислар” сафида ўйнаб, 118 та гол урди. Жамоага Чемпионлар лигаси ва бир нечта АПЛ совринини олиб келди. Мбаппе сингари 18 ёшида кўплаб гол урмаган бўлса-да, кейинги 14 йил ичида ҳақиқий машинага айланди.

    Лионел Месси

    “Мен ҳали умримда ўзининг 17 ёшида бу даражада яхши ўйнайдиган футболчини кўрганим йўқ”, – деганди Фабио Капелло 2005-йилда Лео Месси ҳақида. Ўша мавсум Месси Капеллонинг “Ювентус”ини, аниқроғИ, Патрик Виейрани ёдидан чиқмас даражада алдайди. Шундан сўнг “Барса” билан шартнома тузилиб, 17 ёшли болакайни ким сотиб олмоқчи бўлса, 150 млн евро тўлаши ҳақида банд келтирилади.

    Лео биринчи мавсумида ҳужумда Этўо ва Роналдинё билан трио ташкил қилади ва мавсумда 8 та гол уради. Кейинчалик Месси нималарга эришганини ҳаммамиз жуда яхши биламиз.

    Неймар

    Мбаппе ёшида Неймар бразилия чемпионатининг юлдузи эди. У ерда 5 мавсум ичида 136 та гол уришга улгурган. 2010-йилда, айнан 18 ёшида мавсум давомида 42 та гол уришга муваффақ бўлган. Ўша йилнинг ўзида “Сантос” жамоаси “Челси” ва “Вест Хем”нинг таклифини рад қилади.

    Ўзининг 21 ёшида Неймар “Барселона”га йўл олади. Гарчи бир маромда тўп сура олмаётган бўлса-да, ора-орада ўзининг ажойиб ўйинини намойиш қилмоқда. Унинг фойдаси кўпроқ Бразилия терма жамоасида тегмоқда. 25 ёшига қарамасдан 52 та гол.

    Златан Ибрагимович

    У ҳозир ўзининг 35 ёшида ишониб бўлмас даражадаги голлар киритмоқда. 18 ёшида шветсиялик ҳужумчи “Малме” жамоасида ҳаракат қиларди. Бир-икки мавсумдан сўнг “Аякс” уни харид қилиб олади. Ундан олдин эса Златанни Арсен Венгер ҳам жамоасида кўришни хоҳлаганди.

    Давоми


    Фикр билдиринг:

    ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

    Билдирилган фикрлар: