эл. почта:пароль: 
регистрация | паролни тиклаш
    • Асосий
    • Евро-2016
    • Башорат
    • Викторина
    • Блог
    • Live!
    • Конференция
    • ТВ-Программа
    • Реклама
  • Суперлига 03.07.2025 20:00 Шўртан 1 - 2 Қизилқум
    Суперлига 04.07.2025 20:00 Сўғдиёна 2 - 1 Қўқон-1912
    Суперлига 04.07.2025 20:00 Сурхон 0 - 0 Бухоро
    Клублар ўртасида ЖЧ 04.07.2025 23:59 Флуминенсе - Ал-Ҳилол
    Клублар ўртасида ЖЧ 05.07.2025 06:00 Палмейрас - Челси
    Суперлига 05.07.2025 20:00 Андижон - Бунёдкор
    Суперлига 05.07.2025 20:00 Машъал - ОКМК
    Клублар ўртасида ЖЧ 05.07.2025 21:00 ПСЖ - Бавария
  • Холис таҳлилчи блоги

    Futbol olami

    Мардлар майдонда синалади

    15 кг сосискага сотилган футболчи ким эканлигини биласизми?

    Баҳо:
    0

    Киритилган сана: 2017-05-29 17:28

    Трансфер футболнинг қони ҳисобланади. Агар мазкур жараён бўлмаганида, жамоалар ўйинида ҳеч бир ўзгариш кўзга ташланмас, миллионлар ўйини яна жозибали тус олмас, кутилмаган ва ҳаяжонли лаҳзалар содир бўлмасди. Шунинг учун ҳам ҳар сафар трансфер бозорига катта эътибор қаратилади. Сизу биз шу пайтгача «Фалон футболчи мана шунча пул эвазига сотилибди», қабилидаги гапларни эшитиб келамиз. Яъни трансфер фақат пул эвазига амалга оширилишига кўникиб қолганмиз. Буни қарангки, тарихда айрим трансферлар ноодатий нарсалар билан амалга оширилган экан. Қуйида ана шу ҳақда сўз юритамиз.

    «ИЧИМЛИК БЕРИНГ, ФУТБОЛЧИ СИЗНИКИ»

    Футболчи: Эрни Бленкинсопа

    Йўналиш: «Кадворт методистлар бирлашмаси» — «Халл Сити»

    Тўлов тури: 200 фунт ва 80 пинт эля

    1921 йилда Англияда содир бўлган ғалати трансфер. Ёш Эрни Бленкинсопа методистларнинг оддий клубидан «Халл»га 200 фунт ва яна 80 пинт (Англия ўлчов бирлиги, 570 миллилитрга тенг) эля (инглиз ичимлиги) эвазига ўтган. «Методистлар» президенти Англия терма жамоаси собиқ президентининг кетишини нишонлайди: клубни инглиз ичимлиги билан сийлайди.

    САРТАРОШ УЧУН ТРЕНАЖЁР ЖИҲОЗЛАРИ

    Футболчининг исми: Тони Каскарино

    Йўналиш: «Крокенхилл» — «Гиллингем»

    Тўлов тури: машғулотлар учун жиҳозлар

    Тони Каскарино оддий сартарош бўлган, аммо бир марта унда футболчи бўлиш ғояси туғилган ва у «Крокенхилл» жамоаси мактабига ёзилган. Бу ерда муваффақиятларга эришган Тонига «Гиллингем» жамоаси раҳбарлари қизиқиб қолишган ва Каскарино шу жамоага ўтган. Энг қизиғи, футболчининг трансфери учун «Крокенхилл»га машғулотларни кучайтиришга хизмат қиладиган жиҳозлар берилган.

    ТЎҚ ҚИЗИЛ ФОРМАЛАР

    Футболчи: Сергей Бодак

    Йўналиш: «Крылья Советов» — «Спартак»

    Тўлов: футбол либослари тўплами

    Сергей Бодак — ўз даврининг спорт устаси. Ҳимоя чизиғида тўп сурган Сергей қўпол ҳаракатлари билан ажралиб турарди. Хусусан, у ўйинлардан бирида яна бир машҳур футболчи Юрий Тишковнинг оёғига зарба беради. Оқибатда болдир суяги синган Тишков фаолиятини якунлашга мажбур бўлади. Натижада «Крылья Советов» уни «Спартак»ка бериб юборади, аниқроғи, футболчини тўқ қизил формалар тўпламига алмашади.

    АТИГИ ГАНТЕЛЛАР ТЎПЛАМИ!

    Футболчи: Ян Райт

    Йўналиш: «Гринвич Боро» — «Кристал Пэлас»

    Тўлов: гантеллар тўплами

    Ян Райт — Шон Райт-Филлипснинг ўгай отаси профессионал футболчи бўлишга интилади ва «Брайтон» ва «Саутенд Юнайтед» жамоаларида ҳаракат қилади, аммо ўз салоҳиятини кўрсата билмайди. Кейинчалик машҳур «Гринвич Боро» жамоасига ўтади. Айни шу пайтда ёш йигит «Кристал Пэлас» селекционерлари назарига тушади ва улар Яннинг машғулотларини уч кун мобайнида кузатишади. Якунда Ян Райт профессионал шартнома имзолайди! Буни қарангки, собиқ клуби Райтнинг нархини жуда паст баҳолаган, «Кристал Пэлас» футболчи учун гантеллар тўпламидан воз кечган, холос.

    ФУТБОЛЧИ ЭВАЗИГА СОСИСКАЛАР

    Давоми


    Фикр билдиринг:

    ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

    Билдирилган фикрлар: