-
-
-
Суперлига 03.07.2025 20:00 Шўртан 1 - 2 Қизилқум Суперлига 04.07.2025 20:00 Сўғдиёна 2 - 0 Қўқон-1912 Суперлига 04.07.2025 20:00 Сурхон 0 - 0 Бухоро Клублар ўртасида ЖЧ 04.07.2025 23:59 Флуминенсе - Ал-Ҳилол Клублар ўртасида ЖЧ 05.07.2025 06:00 Палмейрас - Челси Суперлига 05.07.2025 20:00 Андижон - Бунёдкор Суперлига 05.07.2025 20:00 Машъал - ОКМК Клублар ўртасида ЖЧ 05.07.2025 21:00 ПСЖ - Бавария -
Холис таҳлилчи блоги Futbol olami
Мардлар майдонда синалади“Ювентус”нинг “Реал”га атаган 5 та ажали
Баҳо: 0Киритилган сана: 2017-05-30 13:56
3 июнь куни Кардиффда Мадриднинг “Реал”ини жиддий синов кутиб турибди. Зинедин Зидан шогирдлари ЕЧЛ финали учун кечадиган ўйинда “Ювентус”га қарши тўп суришади. Европа Чемпионлар лигаси кетма-кет икки марта қўлга киритиш қанчалик ёқимли бўлса, “Ювентус”ни финалда мағлуб этиш шунчалик машаққатлидир. Хўш, Турин клуби нега “Реал” учун ноқулай рақиб ҳисобланади? “Ювентус”нинг қайси футболчилари “қироллик клуби” учун хавф туғдириши мумкин? Қуйида шу ҳақда фикр юритамиз.
ГОНСАЛО ИГУАИН
Шак-шубҳасиз, айни дамда Игуаин “Ювентус”нинг энг хавфли қуролларидан бири бўлиб қолмоқда. Ортиқча вазни бўлишига қарамай, аргентиналик футболчи ҳужум чизиғида керакли вақтда пайдо бўлади ва ҳимоячиларни ортда қолдириб кета олади. Унинг кутилмаган тўп олдида пайдо бўлиши “Реал” ҳимоячилари учун ҳақиқий бошоғриқ бўлиши тайин. Қолаверса, Игуаин “Реал”да ўйнаган ва жамоанинг ўйин услуби билан таниш. Умуман олганда, Зидан айнан шу ҳужумчини қўриқлаш учун алоҳида ҳимоячи тайёрласа ҳам зарар қилмайди.
ЛЕОНАРДО БОНУЧЧИ
Бу ҳимоячига шахсан “Реал”нинг ўзи бежизга қизиққани йўқ. Афтидан, Мадрид клуби мутасаддилари Бонуччининг мустаҳкам қўрғон эканлигига ишониб улгуришган кўринади. Албатта, бу бежизга эмас. Финалда Бонуччи Бенземани ҳам, Роналдуни ҳам, Искони ҳам, умуман, кимни қўриқлаши керак бўлса, ўша футболчини зарарсизлантира олиши тайин. Бонуччи — “Реал” ҳужумчилари учун чинакам бошқотирма. Бу бошқотирманинг ечимини топиш учун эса, одатда, ҳужумчиларга 90 дақиқа камлик қилади. “Реал” учун энг ёмон жиҳат эса “Ювентус” ҳимоясида яна шундай учта бошқотирма мавжуд эканлигидир.
ХУАН КУАДРАДО
“Ювентус”нинг аккумулятори дея аталаётган бу футболчининг тезлиги мадридлик ҳимоячиларни анча тер тўкишга мажбур қилиши тайин. Унинг қанотдан катта тезликда рақиб жарима майдонига ёриб кириши олдини олиш жуда қийин бўлган хавфли бўрон кабидир. У айнан шундай ўйинлари билан жуда кўплаб жамоаларнинг додини берган. “Реал”нинг қанот ярим ҳимояси ва ҳимоясида ўйнайдиган футболчилар эса Куадрадони тўхтатиш учун арзирлироқ усул ўйлаб топишлари лозим.
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар: