-
-
-
Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 1 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм 1 - 2 Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона 1 - 3 Бетис Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла Ла-лига 23.04.2025 00:30 Барселона - Мальорка «A» Серия 23.04.2025 21:30 Парма - Ювентус «A» Серия 23.04.2025 21:30 Женоа - Лацио «A» Серия 23.04.2025 21:30 Кальяри - Фиорентина «A» Серия 23.04.2025 21:30 Торино - Удинезе Ла-лига 23.04.2025 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас Ла-лига 23.04.2025 22:00 Сельта - Вильярреал АПЛ 24.04.2025 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас -
Холис таҳлилчи блоги Futbol olami
Мардлар майдонда синаладиФойдали қазилма. Қай тарзда Иско “Реал” учун кўринмас қаҳрамонга айланди?
Баҳо: 0Киритилган сана: 2017-06-05 12:39
Кейлор Навас кейинги хатосини амалга ошираётган, Гарет Бейл жароҳати билан курашаётган ва Криштиано Роналду фақат Чемпионлар лигасида гол ураётган бир пайтда Примерода “Реал”нинг ҳақиқий етакчиси Иско бўлди. Мавсум давомида уни бир неча маротаба бир нечта клубга сотишди. Аммо у ҳар чиққан ўйинида ўз профессионаллигини исботлади.
2016 йилнинг ёзи “Реал”нинг бирданига икки футболчиси — Иско ва Хамес Родригес учун ноқулай ўтди. Икки футболчининг “қиролли клуби”ни тарк этиши трансфернинг охирги сонияларигача тинмади ва ҳатто ундан сўнг ҳам давом этди. Қарийб ҳар бир ўйиндан кейин бу икки футболчи учун ОАВ янги клуб топиб берарди. Ўз навбатида Зидан бир гапни айтишдан ҳеч чарчамасди: “Бу футболчи бизга жуда керак ва улар, албатта, ўз имкониятларига эга бўлишади”. Мураббий ўз сўзида турди ва уларга етарли даражада имкон берди. Бироқ бу имкониятдан фақат бир киши фойдалана олди, бу — Иско.
Гарчи ноябрь ойида “Golden boy — 2012” соҳиби ўз келажаги ҳақида ҳеч нарса айта олмаслигини таъкидларди, унинг атрофида эса “ПСЖ”, “Манчестер Сити”, “Тоттенхем”, “Ювентус”, “Бавария”, “Милан” ва бошқа гранд клублар гирдикапалак бўлишганди. Мавсумнинг биринчи палласи якунланганидан сўнг Иско ҳисобида 2 та гол ва 3 та голли узатма бор эди.
Янги кириб келган йилда Иско 7 маротаба дарвозабонларни хафа қилган бўлса, 2 маротаба жамоадошларига ёрдам берган. Бу билан Ла-лигада бир мавсумда гол уриш бўйича ўз рекордини такрорлади. Унинг тўп узатиш бўйича аниқлиги 90 фоизга тенг, яккакурашларнинг ярмида қўли баланд келган, ўйинда тўпни дадил тарзда ўзида ушлаб қолади ва майда пасларда жуда чаққон ҳаракат қилади. Мухлислар Флорентино Пересдан зудлик билан янги шартнома тузишни сўрашмоқда.
“Иско жамоада қоладими? Ҳаммага маълумки, унинг ўйин услуби менга жуда ёқади. У бизнинг клубда қолиши керак, унинг жойи шу ерда”, — дея бир неча маротаба Зидан бу саволга жавоб беришга мажбур бўлган. Янги шартнома Искога мартнинг охирига келиб таклиф қилинди. Унга кўра, жамоа футболчи билан 6 йилга шартнома тузади ва унинг маоши 2 баробарга (яъни 3 млн евродан 6 млн еврога) ошади. Футболчи кейинроқ мухлисларни хавотирга тушириб қўйди. Гап шундаки,
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар: