-
-
-
Суперлига 03.07.2025 20:00 Шўртан 1 - 2 Қизилқум Суперлига 04.07.2025 20:00 Сўғдиёна 2 - 0 Қўқон-1912 Суперлига 04.07.2025 20:00 Сурхон 0 - 0 Бухоро Клублар ўртасида ЖЧ 04.07.2025 23:59 Флуминенсе - Ал-Ҳилол Клублар ўртасида ЖЧ 05.07.2025 06:00 Палмейрас - Челси Суперлига 05.07.2025 20:00 Андижон - Бунёдкор Суперлига 05.07.2025 20:00 Машъал - ОКМК -
Холис таҳлилчи блоги Futbol olami
Мардлар майдонда синалади“Пахтакор”нинг янги мураббийи Шота Арвеладзе: Луи ван Гал, тўпурарлик ва бир қанча совринлар
Баҳо: 0Киритилган сана: 2017-06-06 10:29
Шота Арвеладзе 1973 йилнинг 22 февралида Грузиянинг Тбилиси шаҳрида туғилган. Футболчилик фаолияти анча омадли кечган. У Грузия терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади.
Футболчилик фаолияти:
1990-1991 йиллар — “Мартве”, Тбилиси
1991-1995 йиллар — “Динамо”, Тбилиси
1993-1994 йиллар — “Трабзонспор”
1995-1997 йиллар — “Трабзонспор”
1997-2001 йиллар — “Аякс”
2001-2005 йиллар — “Рейнжерс”
2005-2007 йиллар — “Аз-Алькмар”
2007-2008 йиллар — “Леванте”
Арвеладзе футболчилик фаолияти давомида ўзи ўйнаган клублар сафида ҳаммаси бўлиб расмий ўйинларда 450 марта майдонга тушган ва 291 та тўп киритган. Грузия терма жамоаси сафида эса расмий ўйинларда 60 марта ҳаракат қилган ва рақиблар дарвозасини 26 марта аниқ нишонга олган.
Мураббийлик фаолияти
2010-2012 йиллар — “Кейсериспор”
2012-2015 йиллар — “Қосимпошшо”
2016-2017 йиллар — “Маккаби”
Шота Арвеладзе 2008 йилда футболчилик фаолиятини якунлади. Шу йилнинг 3 июнида эса унинг футболни тарк этиши шарафига ўртоқлик ўйини ташкил этилди. Унда дунё футбол юлдузларидан ташкил топган “Арвеладзенинг дўстлари терма жамоаси” Грузия терма жамоасини 9:6 ҳисобида мағлубиятга учратди. Мазкур ўйинни бевосита стадионда 45000 мухлис томоша қилди.
Арвеладзенинг дўстлари терма жамоаси сафида Фред Грим, Халид Сину, Арон Винтер, Данни Блинд, Франк де Бур, Артур Нюман, Петер Схарс, Толунаи Капкас, Орюн Темизканоглу, Эдгар Давидс, Клаудио Канижа, Рихард Витсге, Микаэль Лаудруп, Рональд де Бур, Андрей Канчельскис, Дамиано Томмази, Тижани Бабангида, Дин Горе, Бриан Лаудруп, Данни Куверманс, Морис Мор ва Кеннет Перес каби юлдуз ҳаракат қилишган.
Грузия футбол федерациясининг қарорига кўра терма жамоадаги 11-рақам (Арвеладзе шу рақамда ўйнаган) бир умрга музлатиб қўйилди.
Арвеладзе футболчилик фаолиятини якунлагач, “АЗ” (Голландия) жамоасида бош мураббий Луи ван Галга ёрдамчи сифатида иш бошлайди. 2010-2012 йилларда эса Туркиянинг “Кайсериспор” клубида бош мураббийлик қилади. 2012 йилдан 2015 йилгача эса “Қосимпошшо”ни бошқаради. 2016 йилнинг июнида эса Тель-Авивнинг “Маккаби” жамоаси таклифини қабул қилади. 2017 йилнинг 5 январида эса бу клубни ҳам тарк этади.
Ютуқлари
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар: