-
-
-
Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 1 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм 1 - 2 Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона 1 - 3 Бетис Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла Ла-лига 23.04.2025 00:30 Барселона - Мальорка «A» Серия 23.04.2025 21:30 Парма - Ювентус «A» Серия 23.04.2025 21:30 Женоа - Лацио «A» Серия 23.04.2025 21:30 Кальяри - Фиорентина «A» Серия 23.04.2025 21:30 Торино - Удинезе Ла-лига 23.04.2025 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас Ла-лига 23.04.2025 22:00 Сельта - Вильярреал АПЛ 24.04.2025 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас -
Холис таҳлилчи блоги Futbol olami
Мардлар майдонда синаладиАПЛда “Барселона”нинг қайси тарбияланувчилари тўп сурган?
Баҳо: 0Киритилган сана: 2017-06-06 17:56
Марк Муниеса
Чап қанот/марказий ҳимоячи
“Барселона”га Марк Хосеп Гвардиола пайтида ўйнашни бошлаган. Ҳатто 2008/2009 йилги Чемпионлар лигаси финалида “Манчестер Юнейтед”га қарши бўлган ўйинда захирага киритилган. Ўз универсаллиги билан “Барса” сафида атиги 4 маротаба майдонга тушган. Шундан сўнг АПЛга йўл олади. У пайтда жамоада Пеп ҳам йўқ эди.
Муниеса “Сток Сити” жамоасига текинга ўтади. Бироқ унинг АПЛдаги омадини 50/50 дея баҳоласак бўлади. Агар жароҳатлар бўлмаганида, унинг омади юришармиди. Нима бўлганда ҳам ҳозирда футболчига “Бетис” клуби қизиқмоқда ва тез орада бу трансфер амалга ошиши кутилмоқда.
Жерар Пике
Марказий ҳимоячи
“Барселона” сафида 20 дан ортиқ совринларга эга бўлган. Олти карра Испания чемпиони, уч карра Чемпионлар лигаси соҳиби. 300 дан ортиқ ўйин ўтказган ва бир нечта Эл-классико баҳсларида “Реал” жамоаси футболчилари ва мухлислари жиғига ҳам тегишга улгурган. Хуллас, “Барселона” сафидаги охирги 9 мавсумда асосий ва етакчи ўйинчи ҳисобланиб келмоқда. Бироқ булардан олдин Пике Англияда яхшигина тажриба тўплаганди.
“На Видич, на Фердинанд умуман жароҳат олишмасди. Жин урсин, уларни майдондан четлатишмасди ҳам”, — дея эслаб ўтади Пике. Бундай рақобатга ёш Пике дош бера олмади. Бироқ у “қизил иблислар” сафида бош билан ўйнашни, ўз танасини ишлатишни ўрганди. Пике ҳозиргача “Манчестер” сафида тўп суриши мумкин эди, бироқ клуб уни уйига қайтарди. “Барса” эса бундан жуда ҳам мамнун.
Сеск Фабрегас
Марказий ярим ҳимоячи
“Арсенал”да юлдуз даражасига етганидан сўнг Фабрегас “Барселона” жамоасида 3 мавсум асосий таркибда тўп сурди. Каталонияликлар сафида 6 та совринга эга бўлган, бироқ Чемпионлар лигаси армонлигича қолиб кетган.
АПЛда ҳаммаси “Арсенал” сафида бошланган. Лондонликлар сафига Сеск 16 ёшида келиб қўшилган. 8 мавсум ичида 2 та соврин қўлга киритганига қарамай, АПЛда энг яхши ўйинчилардан бири ҳисобланарди. 3 йилдан сўнг Лондоннинг бошқа клубига келиб қўшилади. Ҳозирда “Челси”дан кетиши ҳақидаги гаплар жуда кўп тарқалмоқда.
Эктор Бельерин
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар: