-
-
-
Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 1 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм 1 - 2 Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона 1 - 3 Бетис Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла Ла-лига 23.04.2025 00:30 Барселона - Мальорка «A» Серия 23.04.2025 21:30 Парма - Ювентус «A» Серия 23.04.2025 21:30 Женоа - Лацио «A» Серия 23.04.2025 21:30 Кальяри - Фиорентина «A» Серия 23.04.2025 21:30 Торино - Удинезе Ла-лига 23.04.2025 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас Ла-лига 23.04.2025 22:00 Сельта - Вильярреал АПЛ 24.04.2025 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас -
Холис таҳлилчи блоги Futbol olami
Мардлар майдонда синаладиЎзбекистон — Таиланд хулосаси: Бабаяннинг бундай қарорларини қандай изоҳлаш мумкин?
Баҳо: 0Киритилган сана: 2017-06-06 22:24
Таиландга қарши кечган ўйин бизда бир қатор саволлар туғдирди. Гарчи 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган бўлсак-да, ўйиндан ва Самвел Бабаяннинг айрим қарорларидан кўнглимиз тўлгани йўқ.
Таиландга қарши ўйин Эронга қарши матч олдидан тайёргарлик вазифасини ўтаб бериши керак эди, демак, бу ўйинда мураббий форсларга қарши кимни тушириши ва қандай тактикани қўллашини аниқлаб олиши лозим эди, тўғрими? Хўш, унда деярли ҳеч нарсани қойиллата олмайдиган Станислав Андреевга нима бор асосий таркибда? Ахир Бабаян уну Эронга қарши ўйинда асосий таркибда туширмаяпти-ку! Ундан кўра бирорта ёш ва умидли ҳимоячиларни туширса бўлмасмиди? Ахир Стас деярли заҳирада ўтиради, Таиланга қарши ўйин захирада ўтиравериб зерикканлар учун ташкил қилинмаган-ку!
Иккинчи савол нега айнан шу ўйинда Бабаян бошқа дарвозабонларга имкон бермади. Эҳтимол, шунда захирада Лобановдан ҳам кучлироқ дарвозабонлар борлигини англаб етармиди? Ваҳоланки, Лобанов Таиланднинг қанотдан уюштирган ҳужумларидан бирида хатога йўл қўйди — тўпга ташланди-ю, ета олмади. Хайриятки ўша вазиятда рақиблар вазиятлардан унумли фойдаланишмади.
Учинчи савол, қани терма жамоанинг ўйинидаги ўзгариш? Ҳамма нарса ўша-ўша-ку! Кескин ҳужумлар йўқ, кутилмаган зарбалар йўқ (Сардор Рашидовнинг охирги дақиқалардаги голини инобатга олмаганда), ноодатий қарорлар йўқ. Нега марказдан шиддат билан ёриб кирилмаяпти? Нега Таиланддек жамоанинг дарвозасига тинимсиз ҳужумлар ёмғири ёғдирилмаяпти? Қани терма жамоамизнинг аввалги шиддати? Наҳотки буни қайтариш шунчалик қийин бўлса.
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар: