-
-
АПЛ 24.04.2024 00:00 Арсенал 5 - 0 Челси Футзал. Осиё чемпионати 24.04.2024 12:00 Тожикистон 2 - 1 Афғонистон Футзал. Осиё чемпионати 24.04.2024 14:00 Эрон 6 - 1 Қирғизистон Футзал. Осиё чемпионати 24.04.2024 16:00 Таиланд 3 - 2 Ироқ Футзал. Осиё чемпионати 24.04.2024 19:00 Ўзбекистон 2 - 1 Вьетнам Лига—1 24.04.2024 22:00 Лорьян 1 - 4 ПСЖ АПЛ 24.04.2024 23:45 Вулверхэмптон 0 - 1 Борнмут Лига—1 25.04.2024 00:00 Марсель 2 - 2 Ницца Лига—1 25.04.2024 00:00 Монако 1 - 0 Лилль АПЛ 25.04.2024 00:00 Ман. Юнайтед 4 - 2 Шеффилд Юнайтед АПЛ 25.04.2024 00:00 Эвертон 2 - 0 Ливерпуль АПЛ 25.04.2024 00:00 Кристал Пэлас 2 - 0 Ньюкасл AFC U-23 25.04.2024 19:00 Қатар - Япония AFC U-23 25.04.2024 22:30 Жанубий Корея - Индонезия АПЛ 26.04.2024 00:00 Брайтон - Манчестер Сити AFC U-23 26.04.2024 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони AFC U-23 26.04.2024 22:30 Ироқ - Вьетнам «A» Серия 26.04.2024 23:45 Фрозиноне - Салернитана Лига—1 27.04.2024 00:00 Монпелье - Нант Ла-лига 27.04.2024 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид -
Холис таҳлилчи блоги Futbol olami
Мардлар майдонда синалади“Қизил иблислар”нинг омадсиз трансферлари
Баҳо: 0Киритилган сана: 2017-06-08 10:42
Жозе Моуриньо ёзда трансфер рекордини янгилашини айтди. “Манчестер Юнайтед” раҳбарияти эса жамоани кучайтириш учун пулни тайёрлашмоқда. Биз эса жамоанинг охирги 10 йил ичидаги энг омадсиз трансферларини кўриб чиқамиз.
Бебе
Мавсум: 2010/2011
Қаердан: “Витория Гимарайнш”
Нархи: 9 млн евро
“МЮ”даги фаолияти: 7 та ўйин, 2 та гол
Бебенинг ҳаёти эртак каби тарихга кириши мумкин эди. Бир неча йил деганда уйсиз болакай Англия чемпионатини ва Португалия терма жамоасини забт этиши керак эди.
Ҳеч ким танимайдиган футболчига Фергюсон ўз ёрдамчисига ишонган ҳолда 9 млн евро беришга рози бўлди. “Эштрел” жамоаси бош мураббийи Жорже Пакшаё Бебенинг техникаси ва тезлигини мақтаб, унинг ўйин услубини эскича кўча ўйинига ўхшатди. Ҳатто Сер Алекс биринчи машғулотдан сўнг Бебеда талант борлигини айтиб ўтган. “У техникаси жуда юқори ва тезкор ўйинчи. Икки оёғи билан бир хил ўйнай олиш қобилияти бор. Бу жуда кам учрайдиган ҳолат”, – деганди Фергюсон.
Бебенинг Манчестердаги фаолияти бошқа клубдаги фаолиятига ўхшаб омадсиз кечди. Ҳозир ўйинчи 26 ёшда ва Испаниянинг камтарона “Эйбар” жамоасида тўп сурмоқда
Оуен Ҳаргривс
Мавсум: 2007/2008
Қаердан: “Бавария”
Нархи: 25 млн евро
“МЮ”даги фаолияти: 39 та ўйин, 2 та гол ва 2 та голли узатма
Канаданинг Калгари шаҳрида туғилган Оуен хоккей спорт турини танлаши мумкин эди. Ахир хоккей Канадада 1-рақамли спорт тури ҳисобланади. Аммо Ҳаргривс футболни танлади. Ёш ўйинчининг биринчи омадли ўйинларидан сўнг “Бавария” скаутлари дарров пайқаб қолишади ва ўйинчини сотиб олишади.
Оуен 16 ёшида ўзига мутлақо бегона бўлган шаҳарга тушиб қолади. Мана шу бегона шаҳарда 7 йил ҳаракат қилиб, жамоа билан бирга Германия чемпиони ва Чемпионлар лигаси соҳибига айланади. Англия терма жамоасига чақирилади. Кейинчалик терма жамоа сафида 40 та ўйинда майдога чиқади.
Немислар сафида 200 та ўйинда майдонга тушгандан сўнг, Оуен ўз ватанига қайтишга аҳд қилади. “Қизил иблислар” ярим ҳимоячи учун 25 млн еврони аяшмайди. Бироқ манчестерликлар адашишди.
Биринчи мавсумдаёқ футболчини тизза жароҳати безовта қила бошлади. Шундай бўлса-да, у 30 та ўйинда майдонга тушиб, Чемпионлар лигасини ютишда ҳисса қўшди. Бу унинг фаолиятидаги охирги ўтказган яхши мавсуми бўлди. Шундан кейин 2 мавсум ичида атиги 3 маротаба майдонга тушди.
Фаолиятини тиклаш учун Ҳаргривс Манчестернинг бошқа клубига ўтади. У ерда ҳам 1 марта кўпроқ майдонга тушади, холос.
Ник Пауелл
Мавсум: 2012/2013
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар: