-
-
-
Суперлига 03.07.2025 20:00 Шўртан 1 - 2 Қизилқум Суперлига 04.07.2025 20:00 Сўғдиёна 2 - 0 Қўқон-1912 Суперлига 04.07.2025 20:00 Сурхон 0 - 0 Бухоро Клублар ўртасида ЖЧ 04.07.2025 23:59 Флуминенсе - Ал-Ҳилол Клублар ўртасида ЖЧ 05.07.2025 06:00 Палмейрас - Челси Суперлига 05.07.2025 20:00 Андижон - Бунёдкор Суперлига 05.07.2025 20:00 Машъал - ОКМК -
Холис таҳлилчи блоги Futbol olami
Мардлар майдонда синаладиЧўкаётган “Титаник” ёхуд “Милан”ни қайта тиклаб бўладими?
Баҳо: 0Киритилган сана: 2017-06-08 16:14
Бир пайтлар “Милан” нафақат Италиянинг, балки дунёнинг энг кучли клубларидан бири ҳисобланар, халқаро мусобақалар унинг иштирокисиз ўтмасди. Айни дамда эса итальян клубининг қачон охирги марта ЕЧЛда ўйнаганини унутиб ҳам қўяёздик. Боиси, жамоа инқирозга тушиб қолди. Оқибатда Италия А сериясида қуйи ўринлар билан кифояланишга мажбур бўлди. Сўнгги мавсумда ҳам “Милан” 6-ўринни эгаллади. Бу эса жамоага ярашмаган натижа ҳисобланади.
Шу ўринда ҳақли савол туғилади? Бунга нима сабаб бўлди? Бунинг биринчи сабаби жамоада охирги пайтларда кераксиз мураббийларнинг тайинланиши ва мураббийларнинг кўп алмаштирилиши бўлди. Хўш, нега тажрибасиз мураббийлар танланди? “Милан”нинг собиқ раҳбарияти мураббий танлашда номга учди, бир пайтлар ажойиб ўйин кўрсатган номдор футболчиларни жамоа бошқарувига олиб келди ва янглищди. Чунки яхши футболчи дегани бу келажакда яхши мураббий бўлади, дегани эмас. Масалан, Марадона ўз даврида зўр ҳужумчи бўлган ва табиийки, у фақат ҳужум чизиғида қандай ўйнашни мукаммал билади. Ярим ҳимоя, ҳимоя ва дарвоза чизиғига унинг тиши ўтмайди. Ундан профессионал мураббий чиқмаганининг сабабларидан бири ҳам шу. Хуллас, машҳурлигига учиб таклик қилинган мутахассислар “Милан”ни ботқоққа ботирди. Энг ёмони, ана шундай тажрибасиз мураббийлар жамоага бир қатор тажрибасиз футболчиларни ҳам жалб қилди. Натижада айни дамда “Милан”да жамоанинг даражасига тортмайдиган футболчилар талайгинани ташкил қилади.
Хўш, “Милан”ни қайта тиклашнинг имкони борми?
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар:
WRBEIRQX 2024-08-06 07:06:30 01 WRBEIRQX 2024-08-06 07:06:28 01 DUCHE 2017-06-08 19:48:06 00