-
-
-
Клублар ўртасида ЖЧ 01.07.2025 06:00 Манчестер Сити 3 - 4 Ал-Ҳилол Клублар ўртасида ЖЧ 01.07.2025 23:59 Реал Мадрид 1 - 0 Ювентус Клублар ўртасида ЖЧ 02.07.2025 06:00 Боруссия Д - Монтеррей -
Холис таҳлилчи блоги Futbol olami
Мардлар майдонда синаладиКриштиану “Олтин тўп” учун сўнгги қадамни қўя оладими?
Баҳо: 0Киритилган сана: 2017-06-09 16:03
Ҳадемай, Россияда навбатдаги футбол мусобақаси — Конфедерациялар кубоги бошланади. Мазкур турнирда Португалия ҳам Европа чемпионатининг амалдаги ғолиби сифатида қатнашади. Бу турнир португалиялик етакчиси — Криштиану Роналду учун ҳам муҳим аҳамиятга эга. Негаки агар ушбу мусобақада португаллар ғалаба қозониб, Роналду ҳал қилувчи ўрин тутса, “Олтин тўп”ни ким олиши борасидаги музокараларга узил-кесил нуқта қўйилади.
ПОРТУГАЛЛАРНИНГ ИМКОНИЯТИ ҚАНДАЙ?
Европа чемпионатининг амалдаги ғолиблари Конфедерациялар кубогида зафар қучиш учун яхшигина имкониятга эгалар. Сабаби, ғолибликка асосий даъвогарлардан бири бўлган Германия асосий таркиб билан ташриф буюрмаган. Йоахим Лёв мазкур турнирга шунчаки ёш футболчиларни синовдан ўтказиш имкони сифатида қарамоқда. Португалларга фақат Америка термаси — Чили қаршилик кўрсатиши мумкин. Боиси, бу терма жамоа ҳам яхшигина тажрибага ва маҳоратли футболчиларга эга. Энг муҳими, ҳаммаси португалларнинг ўзига боғлиқ. Агар Европа чемпионатида бўлгани каби омад уларга кулиб боқса ва Криштиану максимал даражада ўйин кўрсатса, Португалия Конфедерациялар кубогини ўзиники қилиб олиши мумкин.
РОНАЛДУ ТУРНИРГА ТАЙЁРМИ?
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар: