-
-
-
Клублар ўртасида ЖЧ 30.06.2025 01:00 Фламенго 2 - 4 Бавария Суперлига 30.06.2025 20:00 ОКМК 0 - 1 Сурхон Клублар ўртасида ЖЧ 30.06.2025 23:59 Интер - Флуминенсе Клублар ўртасида ЖЧ 01.07.2025 06:00 Манчестер Сити - Ал-Ҳилол Клублар ўртасида ЖЧ 01.07.2025 23:59 Реал Мадрид - Ювентус Клублар ўртасида ЖЧ 02.07.2025 06:00 Боруссия Д - Монтеррей -
Холис таҳлилчи блоги Futbol olami
Мардлар майдонда синалади“Манчестер Юнайтед”нинг трансфер харажатлари давом этади. Гризманн, Лукаку, Де Врей ва 250 млн евро
Баҳо: 0Киритилган сана: 2017-06-10 00:57
Жозе Моуриньо қишда амалга оширмаган трансферлари сабабини айтиб ўтганди. Сабаби, пулларни ёзги трансфер учун сақлаб қўйган. Раҳбарият эса бош мураббий учун трансферга 250 млн ажратиб қўйган.
“Бу қишки трансферда биз фақат ўйинчиларни сотдик ва пул йиғдик. Сабаби, ёзда яхши ўйинчи топиш осонроқ ва вақт ҳам етарли. Шунинг учун ҳам биз ёзни кутмоқдамиз”, — деганди Моуринё.
Раҳбарият Моуриньога қишки трансферда ҳам пул ажратишга тайёр эди, бироқ Жозенинг гапларига қараганда, у қишки трансферда ўзига керакли футболчини топа олмаган. Жамоадан Шнайдерлин, Швайнштайгер, Депай каби ўйинчилар кетишди. Уларнинг ўрнини тўлдириш керак.
Антуан Гризман (Атлетико)
Ҳужумкор ярим ҳимоячи
Нархи: 90-120 млн
Гризманнинг бошқа топ клубга ўтиши жуда ҳам яқин бўлиб келмоқда. Бунга бир неча сабаблар бор. Биринчи сабаб бу мураббий Диего Симеоне. Иккинчи сабаб жамоа ўз характерини йўқотиб қўйгандек, гўёки аввалги шашт йўқ. Бунга сабаб эса, биринчи сабабдир, яъни Диегонинг Италияга кетмоқчилиги! Гризманнинг “Қизил иблислар” сафига ўтиши қишда амалга ошиши мумкин эди, бироқ ФИФА “Атлетико”га янги ўйинчи сотиб олиш учун таъқиқ қўйган эди.
Ўринбосарлар: Хамес Родригес, Томас Мюллер, Гарет Бейл
Ромелу Лукаку (Эвертон)
Ҳужумчи
Нархи: 60-90 млн
“Манчестер Юнайтед” ва “Эвертон” ўртасидаги муносабатлар Руни трансферидан сўнг анча совуқлашганди. Бироқ охирги йилларда анчагина яхши бўлиб қолмоқда. Қишда “Қизил иблислар”дан Морган Шнайдерлин “Эвертон” сафига қўшилди. Мемфис Депай учун ҳам йўллар очиқ эди. Энди ёзда “Манчестер Юнайтед”нинг навбати келади.
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар: