-
-
АПЛ 25.04.2024 00:00 Кристал Пэлас 2 - 0 Ньюкасл Лига—1 25.04.2024 00:00 Монако 1 - 0 Лилль Лига—1 25.04.2024 00:00 Марсель 2 - 2 Ницца АПЛ 25.04.2024 00:00 Эвертон 2 - 0 Ливерпуль АПЛ 25.04.2024 00:00 Ман. Юнайтед 4 - 2 Шеффилд Юнайтед AFC U-23 25.04.2024 19:00 Қатар 2 - 4 Япония AFC U-23 25.04.2024 22:30 Жанубий Корея 2 - 2 Индонезия «A» Серия 25.04.2024 23:00 Удинезе 1 - 2 Рома АПЛ 26.04.2024 00:00 Брайтон 0 - 4 Манчестер Сити Футзал. Осиё чемпионати 26.04.2024 16:00 Таиланд - Тожикистон AFC U-23 26.04.2024 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони Футзал. Осиё чемпионати 26.04.2024 19:00 Ўзбекистон - Эрон AFC U-23 26.04.2024 22:30 Ироқ - Вьетнам «A» Серия 26.04.2024 23:45 Фрозиноне - Салернитана Ла-лига 27.04.2024 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид Лига—1 27.04.2024 00:00 Монпелье - Нант АПЛ 27.04.2024 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль «A» Серия 27.04.2024 18:00 Лечче - Монца АПЛ 27.04.2024 19:00 Вулверхэмптон - Лутон АПЛ 27.04.2024 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед АПЛ 27.04.2024 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли АПЛ 27.04.2024 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас Ла-лига 27.04.2024 19:15 Альмерия - Хетафе «A» Серия 27.04.2024 21:00 Ювентус - Милан Ла-лига 27.04.2024 21:30 Алавес - Сельта АПЛ 27.04.2024 21:30 Эвертон - Брентфорд «A» Серия 27.04.2024 23:45 Лацио - Верона Ла-лига 28.04.2024 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао Лига—1 28.04.2024 00:00 ПСЖ - Гавр АПЛ 28.04.2024 00:00 Астон Вилла - Челси -
Холис таҳлилчи блоги Futbol olami
Мардлар майдонда синалади“Барселона” биринчи учрашувини қайси жамоага қарши ўтказганини биласизми? (ҳаммаси “Барселона” ҳақида)
Баҳо: 0Киритилган сана: 2017-06-10 17:37
«Футбол дунёни бошқаради. Мен эса футбол деганда «Барселона»ни тушунаман!» Йохан Круифф.
Футбол оламида ҳар бир клубнинг ўз тарихи, ўз ўрни бор. Аммо мутахассисларнинг фикрига кўра, ҳеч бир жамоанинг тарихи «Барселона»никидек мураккаб, «Барселона»никидек қизиқарли, «Барселона»никидек зиддиятли ва «Барселона»никидек фахрланишга арзигулик эмас экан. Боиси, қачонлардир оддий инсон томонидан асос солинган клуб эндиликда буюк бир жамоага айланди.
КЛУБ ПОЙДЕВОРИГА ДАСТЛАБКИ ҚАДАМ
1899 йилнинг 22 октябрида 21 ёшли швейцариялик фуқаро Ганс Гампер футболни яхши кўрувчилардан янги клуб ташкил этиш ғоясини илгари суради. 29 ноябрда барча футбол ихлосмандлари — каталонияликлар, швецарияликлар, немислар, инглизлар ва бошқа миллат вакиллари Барселонадаги заллардан бирига машғулот ўтказиш учун йиғилишади ва шу ерда янги футбол жамоаси — «Барселона»га асос солинади.
8 декабрь куни «Барселона» ўзининг биринчи учрашувини собиқ стадиони — «Велодром де-ла-Бонанова»да инглизларга қарши ўтказади. Ҳар бир жамоанинг асосий таркиби тўққизта футболчиддан иборат эди. Мазкур ўйинда инглизлар жамоаси 0:1 ҳисобида зафар қучади ва эртанги куни бу ўйин маҳаллий «Ла Вангуардиа» газетасида чоп этилади. Шундан кейин «Барселона» клубининг шонли тарихига пойдевор қўйилади.
ТАРИХ СИЛСИЛАСИ
«Барселона» шаклланишининг дастлабки йилларида (1899-1922) «Лес Корт» стадиони қурилди. Жамоа клуб сифатида Барселона вилоятидаги бошқа клублардан кўра ўзини шаҳарнинг рамзи сифатида кўрсатишга ва шаҳар билан бир бутун бўлишга интилар эди. Кейинчалик «Барселона» Каталониядаги асосий клубга айланди ва ўзини Каталония миллатининг рамзи сифатида кўрсата бошлади.
Қарама-қаршиликлар даврида (1922-1957) клуб «Лес Корт»дан «Камп Ноу» стадионига кўчиб ўтди. Клуб тарихининг дастлабки йилларида клуб аъзолари 10 000 нафарга етди. Футбол оммавий тус ола бошлаган ва тобора профессионалликка интилаётган даврда клубга Алкантара ва Самитер сингари афсонавий шахслар кириб келди. Аммо моддий қийинчиликлар, сиёсий нотинчликлар, Испаниядаги фуқаролик уруши ва урушдан кейинги давр клуб бошига кўплаб нохуш холатларни олиб келди. Бунга 1936 йили клуб президенти Жозеф Санёлнинг ўлдириб кетилиши ёрқин мисол бўла олади, у «спорт ва фуқаролик» шиорининг асосчиси ҳамда тарғиботчиси эди. Клуб бу синовларни матонат билан енгиб ўтди. Жамиятда ижтимоий ва спорт соҳаси яна ўз ўрнига кела бошлади. Бу даврда клубга ўта лаёқатли рахбар Ладислау Кубала кириб келди.
1957-1974 йиллар ичида Каталония клуби қониқарсиз натижалар кўрсатишига қарамасдан, бир бутун жамоа сифатида мустаҳкамланиб борди. Клуб томонидан дастлабки йилларда эътироф этилган ва дунё миқёсида етарлича шов-шувга сабаб бўлган «Барса — бу клубдан кўра кўпроқ» шиорини президент Нарсис де Каррерас қўллаб-қувватлади. Президент Аугусто Монтал эса «Барселона»га клуб тарихида катта ўзгаришларга сабаб бўлган Йохан Кройффни олиб келди.
1974-1992 йилларда, Хосе Луис Нунез президентлигида Камп Ноу қайта тикланиб, Барселона янгича нафас ола бошлади ва 1982 йилда Камп Ноуда жаҳон чемпионати ўтказилди. 1979 йилда эса Кубок эгалари кубоги Базелда қўлга киритилди. Энг катта ютуқ эса фақат футбол мухлисларига эмас, балки жамият учун ҳам катта совға бўлди. Барселона ва Каталоня байроқлари Европада ҳилпираб, мисли кўрилмаган шов-шувга сабаб бўлди. Йохан Кройфф шу даврда клубга мураббий бўлиб қайтди ва «орзу жамоа»сини (1990-1994) тузди. 1992 йил "Вембли" стадионида Куманнинг машхур голи сабабли Европа кубоги қўлга киритилди.
ЭМБЛЕМАСИ
Жамоанинг эмблемаси ҳам ўзига хос тарихга эга. «Барселона» дастлаб Каталониянинг эмблемасидан фойдаланарди. 1910 йилда эса ишлаб чиқарувчилар клуб учун янги форма яратишга бел боғладилар ва бу борада танлов эълон қилинди. Танловда эса Карлес Комамала исмли иштирокчининг ғояси устун келди, яъни «Барселона» фомаси учун қалқон шакли танлаб олинди, унда Каталониянинг сариқ-қизил рангли байроғи, «Барселона»га тегишли кўк-анор ранг, жамоанинг тўлиқ номининг қисқартма шакли (ФCБ), крест шакли ва теридан қилинган копток тасвирланадиган бўлди.
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар: