эл. почта:пароль: 
регистрация | паролни тиклаш
    • Асосий
    • Евро-2016
    • Башорат
    • Викторина
    • Блог
    • Live!
    • Конференция
    • ТВ-Программа
    • Реклама
  • Суперлига 03.07.2025 20:00 Шўртан 1 - 2 Қизилқум
    Суперлига 04.07.2025 20:00 Сўғдиёна 2 - 0 Қўқон-1912
    Суперлига 04.07.2025 20:00 Сурхон 0 - 0 Бухоро
    Клублар ўртасида ЖЧ 04.07.2025 23:59 Флуминенсе - Ал-Ҳилол
    Клублар ўртасида ЖЧ 05.07.2025 06:00 Палмейрас - Челси
    Суперлига 05.07.2025 20:00 Андижон - Бунёдкор
    Суперлига 05.07.2025 20:00 Машъал - ОКМК
    Клублар ўртасида ЖЧ 05.07.2025 21:00 ПСЖ - Бавария
  • Холис таҳлилчи блоги

    Futbol olami

    Мардлар майдонда синалади

    Буффон, Роналду, Месси, Рамос ва бошқа юлдузлар издошлари. 21 ёшга ҳали тўлмаган бўлажак юлдузлар (1-қисм)

    Баҳо:
    0

    Киритилган сана: 2017-06-11 09:58

    Бу мавсум кўпгина ёшлар юлдуз бўлишга даъвогарлик қилишларини кўрсатишди. Уларнинг бир қисмини сиз билан бирга кўриб чиқамиз.

    Жанлуижи Доннарума (Милан)

    Туғилган йили: 1999 йил

    Трансфер нархи: 20 млн евро

    2015 йилнинг 25 октябрида “Милан” мухлислари “Сассуоло”га қарши бўлган учрашувда дарвозада 16 ёшлик болакай чиққани кўриб ҳайратланишди. Доннарума исмли ўсмир тажрибали Диего Лопеснинг ўрнини босди. Ўша ўйинда миланликлар ғалаба қозонишди, Жанлуижи эса ўзининг ишончли ўйини билан мухлислар юрагидан жой эгаллади. Ҳозирда унинг ортидан гранд клублар қувишмоқда. Трансфер нархи 20 млн еврога баҳоланаётган бўлса, россионерилар уни 70-80 млн евро атрофида баҳолашмоқда.

    Андреас Кристенсен (Боруссия М)

    Туғилган йили: 1996 йил

    Трансфер нархи: 16 млн евро

    Иқтидорли ҳимоячи “Брондбю” академиясида таҳсил олган. Футболга 8 ёшида кириб келган. 16 ёшида эса профессионал футболга қадам қўган. Унинг биринчи катта клуби Лондоннинг “Челси” клуби бўлган. Унинг айтишича, Андреа Виллаш Боаш қўл остида ҳаракат қилиш унга жуда хуш келган. Айнан португалиялик мутахассис қўл остида Англия лигаси ўйинида “Челси” сафида майдонга чиққан. 2015 йил май ойида эса АПЛда 15 дақиқа ўйнаган. Мақтанишга арзигулик ҳолат эмас, дейишингиз мумкин, бироқ 19 ёшли ҳимоячи Терри ва Кеҳилдек тажрибали ўйинчиларга рақобатни бой бериши турган гап. Шу боис ҳам “аристократлар” ҳимоячини 2 йилга Германияга тажриба тўплаш учун юборишади. Ҳозирда у “Боруссия” сафида алиштириб бўлмас ўйинчи бўлиб келмоқда.

    Кингсли Коман (Бавария)

    Туғилган йили: 1996 йил

    Трансфер нархи: 20 млн евро

    Француз иқтидори ўз фаолиятини “ПСЖ”да бошлаган. Франция чемпионатида дебют қилган энг ёш футболчини номини ҳам қўлга киритган. 16 ёш 8 ой ва 4 кун. “ПСЖ”дан сўнг “Ювентус” сафига ўтган. Гарчи “Кекса синёра” сафида гол урмаган бўлса-да, мураббий Аллегри Команнинг иқтидорини рад этмади, аксинча, юқори баҳолади. 2015 йилда ҳужумкор ярим ҳимоячи “Бавария”га ижара асосида қўшилади. 2013-2016 йилларда 2 маротаба Франция чемпионлиги, бир маротабадан Италия чемпионлиги ва Германия чемпионлигини қўлга киритади. У Франция терма жамоаси сафида 11 ўйинда майдонга ҳам тушган.

    Деле Алли (Тоттенхем)

    Давоми


    Фикр билдиринг:

    ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

    Билдирилган фикрлар: