-
-
-
Суперлига 03.07.2025 20:00 Шўртан 1 - 2 Қизилқум Суперлига 04.07.2025 20:00 Сўғдиёна 2 - 1 Қўқон-1912 Суперлига 04.07.2025 20:00 Сурхон 0 - 0 Бухоро Клублар ўртасида ЖЧ 04.07.2025 23:59 Флуминенсе - Ал-Ҳилол Клублар ўртасида ЖЧ 05.07.2025 06:00 Палмейрас - Челси Суперлига 05.07.2025 20:00 Андижон - Бунёдкор Суперлига 05.07.2025 20:00 Машъал - ОКМК Клублар ўртасида ЖЧ 05.07.2025 21:00 ПСЖ - Бавария -
Холис таҳлилчи блоги Futbol olami
Мардлар майдонда синаладиИкки ҳафта ичида Криштиану Роналду Россияда нималар қилди?
Баҳо: +1Киритилган сана: 2017-07-17 22:55
Бу галги Конфедерациялар кубоги нафакат Португалия, балки Роналду учун узгача кечди. Айни дамда ана шу мавзуга тухталамиз.
Россияда гол урган биринчи португалиялик футболчига айланди
Ҳайратланарли ҳолат, бироқ Конфедерациялар кубогига қадар СССР/Россия Португалия билан ўз майдонида бўлган барча ўйинда ўз дарвозасидан тўп олиб чиқмаган. 4 та ўйинда 3 та ғалаба ва битта дуранг қайд этилган. Тўп нисбати эса 7:0. Шундай экан, Роналду нафақат Португалия учун биринчи ғалабани келтирди, балки, биринчи голни ҳам урди.
Фаолиятидаги “гол+пас” системаси бўйича 800-очкони қўлга киритди
Бу Россия билан бўлган ўйинда Роналду гол урганидан сўнг бўлди. Бу ўйиндан сўнг унинг ҳисобида 603 та гол ва 197 та голли узатма бор. 900-ҳисобни забт этиш учун қадамни Санк-Петербургда пеналтидан урган голидан бошлади.
Яна бир янги рекорд қўйди
Криштиану тарихда кетма-кет 8 та халқаро чемпионатларда гол урган биринчи ўйинчига айланди. Конфедератсиялар кубогидан ташқари, 4 та Европа чемпионати ва 3 та Жаҳон чемпионати, 2006-йилдан бошлаб забт этган чўққилар таҳсинга лойиқ. Буни эса бир йилдан сўнг яна Россияда давом эттириш имкони бор.
Санкт-Петербургдаги майдонни танқид остига олди
Ташкилотчилар қанчалик уринишмасин, Португалия терма жамоаси Санкт-Петербург майдони ҳолатидан норози бўлиб қолишди. Португалия Янги Зеландия устидан 4:0 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса-да, майдондан кўнгиллари тўлмади. Бу ҳақда жамоа бош мураббийи Фернанду Сантуш, кейинчалик Роналду ҳам айтиб ўтди:
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар: