-
-
-
Клублар ўртасида ЖЧ 02.07.2025 06:00 Боруссия Д 2 - 1 Монтеррей Ўзбекистон кубоги 02.07.2025 20:00 Пахтакор 2 - 1 Олимпик MobiUz Ўзбекистон кубоги 02.07.2025 20:00 Хоразм 1 - 3 Навбаҳор Суперлига 02.07.2025 20:00 Динамо 0 - 2 Нефтчи -
Холис таҳлилчи блоги Futbol olami
Мардлар майдонда синаладиУЕФА “ПСЖ”га қарши. Бу “Барселона”нинг ҳийласими?
Баҳо: 0Киритилган сана: 2017-07-23 12:41
УЕФА “ПСЖ”га қарши чиқди. Ташкилот француз клубини Неймарнинг трансферини амалга оширмасликка ундамоқда. Бу жуда қизиқ ҳолат, албатта. Чунку шу пайтгача УЕФА трансфер тақиқи қўйилмаган жамоанинг трансферига камдан-кам аралашган. Хўш, бунинг сабаби нима? Бу “Барселона”нинг ҳийласими?
ФУТБОЛ МУҲИТИГА САЛБИЙ ТАЪСИР КЎРСАТАДИ
Неймарнинг трансфери футбол муҳитига салбий таъсир кўрсатади. Тан олайлик, бугунги футбол 1 та футболчини 222 миллион еврога харид қиладиган даражага чиққани йўқ. тўғри, “ПСЖ”нинг пули кўп, улар керак бўлса яна иккита Неймарни ҳам сотиб олишлари мумкин. Бироқ футболнинг шаффофлигини сақлаб турадиган қонун-қоидалар бўлиши керак-ку! Агар Неймар расман 222 миллион еврога сотилса, бу бошқа футболчиларнинг нархига таъсир қилади. Умуман, футболга таъсир қилади. Ахир ҳамма жамоанинг ҳам имконияти “ПСЖ”чалик эмас-ку! Тасаввур қилинг, “Реал” Бенземани 90 миллион еврога баҳолаб турса ёки ўртамиёна футболчининг нархи ҳам 40-50 миллион евро бўлиб турса... Жуда хунук ҳолат юзага келиши тайин-ку!
БУ “БАРСЕЛОНА”НИНГ ҲИЙЛАСИМИ?
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар: