-
-
-
Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 1 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм 1 - 2 Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона 1 - 3 Бетис Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла Ла-лига 23.04.2025 00:30 Барселона - Мальорка «A» Серия 23.04.2025 21:30 Парма - Ювентус «A» Серия 23.04.2025 21:30 Женоа - Лацио «A» Серия 23.04.2025 21:30 Кальяри - Фиорентина «A» Серия 23.04.2025 21:30 Торино - Удинезе Ла-лига 23.04.2025 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас Ла-лига 23.04.2025 22:00 Сельта - Вильярреал АПЛ 24.04.2025 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас -
Холис таҳлилчи блоги Futbol olami
Мардлар майдонда синалади“Барса”нинг мавсум бошидаги омадли дебюти Мессига боғлиқми?
Баҳо: -1Киритилган сана: 2017-10-05 15:49
Неймарнинг кетиши Барсани кучсизлантириши ва ҳужумдаги самарадорликни пасайишига олиб келиши керак эди. Бироқ, бунинг акси юз бермоқда. Кўриб турибмизки, ҳозирда жамоада бундай тенденция кузатилмаяпти, бразилияликнинг кетишидан эса Месси унумли фойдаланмоқда. Зеро, аргентиналик юлдуз ўзининг энг яхши дебютини ўтказмоқда. Goal.com нашри “Барселона”нинг янги мавсумдаги омадли дебютини Мессининг кўтаринки кайфиятда эканлигига ишонмоқда.
Месси қаерда тўхтайди?
Криштиану Роналду 4 ўйинлик дисквалификацияси туфайли Ла Лиганинг дастлабки турларини ўтказиб юборган бир пайтда, унинг рақобатдоши Месси барча статистикаларни янгилаб ташлади. “Жирона”га қарши Каталония дербисидан олдин Месси “Барселона” сафида 591 учрашувда 519 та голга эга эди. Гарчи Месси ушбу ўйинда гол кирита олмаган бўлсада, жамоаси йирик 3-0 ҳисобида ғалаба қозонди ва “Реал” билан орадаги 7 очколик фарқни сақлаб қолди. Шулардан 12 таси янги мавсумда, 9 таси эса Ла Лига доирасида киритилди. Бу рақамлар ҳам ажойиб натижа, бироқ Месси “Лас Палмас”га қарши кечган ёпиқ баҳсда дубл киритиб, каталонияликлар сафидаги 301 ва 302-голларини киритди. Голлари сонини 11 тага етказиб олган Месси 2011-2012-йилги мавсумдаги рекордини қайта янгилади. Шунингдек, Чемпионлар Лигасида иккита ва Испания Суперкубогида битта голга муаллифлик қилган.
Месси ҳозиргача 135 та дарвозабонни ранжитган. Энг сўнгги ранжитган посбон эса “Лас Палмас” аъзоси Леандро Чичизола. Ундан олдин эса, “Эйбар” дарвозабони Марко Дмитрович ҳисобланади. Лео 19-сентябр куни кечган баҳсда унга покер уришга эришган. Месси ўз фаолияти давомида 4 маротаба покерга эришган. Бир марта Чемпионлар Лигасида (“Арсенал”га қарши) ва 4 маротаба Ла Лига доирасидаги беллашувларда: “Валенсия”, “Эспаньол”, “Осасуна” ва “Эйбар” дарвозаларига киритилган. У шунингдек, 2012-йил 7-март куни “Баер” дарвозасига “манита” уришга ҳам эришган.
“Жирона”га қарши баҳс олдидан, Месси ушбу мавсумнинг барча учрашувларида майдонга тушган футболчи бўлиб турибди. Ла Лиганинг беш учрашуви, икки бора Испания Суперкубоги ва Чемпионлар Лигасидаги учрашувларда Месси тўлиқ 720 дақиқа майдонда ҳаракат қилган.
Шунингдек, Месси Эрнесто Валверде томонидан фойдаланилган 20 ўйинчидан бири ҳисобланади. Ҳозирча, Турон, Вермален ва Силессенлар бирорта ўйинда майдонга тушишмади. Иван Ракитич ва Серхио Бускетслар ҳам барча мусобақаларда майдонга тушишган, бироқ улар ўйин давомида заҳирага олиниб, тўлиқ 90 дақиқадан ўйин ўтказа олишмаган.
Месси янги мавсумда ҳам энг кўп ўйин ўтказган футболчи бўлишга асосий даъвогарлардан дейишимиз мумкин. Ўтган мавсумда ДАВОМИ:
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар: