-
-
-
Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 1 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм 1 - 2 Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона 1 - 3 Бетис Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла Ла-лига 23.04.2025 00:30 Барселона - Мальорка «A» Серия 23.04.2025 21:30 Парма - Ювентус «A» Серия 23.04.2025 21:30 Женоа - Лацио «A» Серия 23.04.2025 21:30 Кальяри - Фиорентина «A» Серия 23.04.2025 21:30 Торино - Удинезе Ла-лига 23.04.2025 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас Ла-лига 23.04.2025 22:00 Сельта - Вильярреал АПЛ 24.04.2025 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас -
Холис таҳлилчи блоги Futbol olami
Мардлар майдонда синаладиКучли бешлик чемпионатларининг энг яхшилари рамзий термаси
Баҳо: +1Киритилган сана: 2017-11-14 10:13
Кучли бешлик чемпионатларида мавсумнинг эндигина учдан бир қисми якунига етган бўлсада, баъзи футболчилар бу мавсумда юқори савияда ўйнаётганини исботламоқда. Goal нашри айни пайтда кучли бешлик чемпионатларидаги энг яхши футболчилардан рамзий терма жамоа тузиб чиқди. Демак, таркиб билан танишинг.
Эдерсон (“Манчестер Сити”)
“Манчестер Сити” – “Ливерпуль” учрашувида Садио Маненинг зарбасини ажойиб тарзда қайтарган Эдерсон ишончни оқлашда давом этмоқда. Унинг дарвозабонларга унчалик хос бўлмаган трансфер нархи (40 миллион евро) мослашишига ҳалал бермаяпти. Премьер Лигада у 11 учрашувда 6 гол ўтказиб юборган.
Жошуа Киммих (“Бавария”)
“Бавария”да Анчелотти даври тугаганидан кейин, ёш германиялик футболчи Роббен, Левандовски ва Хуммелс каби муҳим аҳамият касб этмоқда. Ўтган йили фаолиятини тугатган Филип Ламга ажойиб ўринбосар бўла олишини исботламоқда. Гарчи бу амплуада ўйнаш учун шаклланмаган бўлсада, ўнг қанот ҳимоясида у ҳозир дунёнинг энг яхшиларидан бири, дея оламиз.
Милан Скриньяр (“Интер”)
“Нерадзуррилар”нинг сўзсиз йил трансфери ҳақида гап кетмоқда. “Интер” 2016-йилда “Сампдория”да порлаган словакиялик ҳимоячини қўшиб олиб танловда адашмади. Қисқа вақт ичида Миранда билан ажойиб тандем ҳосил қилган ҳимоячи, клубга мустаҳкамлик ва барқарорликни таъминлашда катта ёрдам бермоқда.
Самюэль Умтити (“Барселона”)
Каталонияликлар ҳимоя чизиғи иерархиясида “Лион”нинг собиқ аъзоси Пике ва Маскеранолардан кейин 3 рақамли ҳимоячи эди. Бир йил вақт ичида, унинг мақоми сезиларли равишда ўзгариб кетди. Асосий таркиб аъзосига айланиб олган Умтити ўзининг кўрсатаётган ўйинлари, айниқса ҳаводаги курашлардаги маҳорати ва яккама-якка курашлардаги мустаҳкамлиги билан алоҳида ажралиб турибди. Валверде учун уни бугунги кунда асосий таркибдан олиб ташлаш қийинчилик туғдиради.
Александр Коларов (“Рома”)
Ёзги трансферлар борасида Мончи яна бир марта танловда адашмади. У сербиялик ҳимоячи учун атига 5 миллион евро сарфлади. “Манчестер Сити”даги даври тугагач, Италия хавоси Коларовни яна ўзига қайтариб олди. Коларов ҳимоядаги мустаҳкамликнинг гарови бўлиш билан бирга, ҳужумдаги жумбоқларни ечишда ҳам қарашмоқда. Айниқса, у “Челси”га (1 гол ва 1 голли узатма) ва “Торино”, “Аталанта”ларга (2 гол) қарши баҳсларда жамоасига катта ёрдам берди.
Нголо Канте (“Челси”)
Жамоавий спортда бир ўйинчининг йўқотилиши жамоани беқарорлаштирмаслиги керак. Аммо Контенинг “Челси”си учун, Канте жуда муҳим ўйинчи ва усиз жамоа катта қийинчиликларга дуч келмоқда. Унинг “Манчестер Юнайтед”га қарши муҳим ўйинда қайтиши “Челси”даги ғалабаларни қайта бошлаб юборди. “Канн”нинг собиқ аъзоси Франция термаси билан Мундиалда ҳам ўзини кўрсата олиши аниқ.
Кевин Де Брюйне (“Манчестер Сити”)
Пеп Гвардиоланинг ҳужумкор машинасини икки архитектор бошқармоқда: Давид Силва ва Кевин Де Брюйне. Иккинчиси мавсум бошидан бери Премьер Лиганинг энг яхши ўйинчиси бўлиб турибди. Техникаси ўта юқори бўлган бельгиялик футболчи ўз жамоадошларини ҳужумда ажойиб узатмалари билан таъминламоқда. У аллақачон 6 голли узатмани амалга оширган.
Жоржиньо (“Наполи”)
“Наполи” “Манчестер Сити”, “Барселона”, “Валенсия”, “Интер” ва “ПСЖ”лар билан бирга бу мавсумда ...
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар: