эл. почта:пароль: 
регистрация | паролни тиклаш
    • Асосий
    • Евро-2016
    • Башорат
    • Викторина
    • Блог
    • Live!
    • Конференция
    • ТВ-Программа
    • Реклама
  • Суперлига 03.07.2025 20:00 Шўртан 1 - 2 Қизилқум
    Суперлига 04.07.2025 20:00 Сўғдиёна 2 - 0 Қўқон-1912
    Суперлига 04.07.2025 20:00 Сурхон 0 - 0 Бухоро
    Клублар ўртасида ЖЧ 04.07.2025 23:59 Флуминенсе - Ал-Ҳилол
    Клублар ўртасида ЖЧ 05.07.2025 06:00 Палмейрас - Челси
    Суперлига 05.07.2025 20:00 Андижон - Бунёдкор
    Суперлига 05.07.2025 20:00 Машъал - ОКМК
    Клублар ўртасида ЖЧ 05.07.2025 21:00 ПСЖ - Бавария
  • Холис таҳлилчи блоги

    Futbol olami

    Мардлар майдонда синалади

    “Барселона” Маскеранони қишда қўйиб юборишга тайёрми?

    Баҳо:
    0

    Киритилган сана: 2017-12-12 09:19

    Аргентиналик ҳимоячи январдаёқ бошқа клубга кўчиб ўтишни исташи каталонияликлар ҳимоячиларга муҳтож бир пайтда юз бераётгани вазиятни янада оғирлаштирмоқда.

    Ҳар доимгидек, “Барселона” ҳимоя чизиғида муаммоларга дуч келмоқда. Самюэль Умтити “Сельта”га қарши 2-2 ҳисобида кечган баҳсда оёқ мускулларини жароҳатлаб олди ва энди икки ойни майдондан ташқарида ўтказади.

    Аргентиналик футболчи “Барса” ўйинчилари орасида ва кийиниш хонасида анча машҳур ҳисобланади. Шунга қарамай, 32 ёшли ҳимоячининг майдондаги ўрни сўнгги пайтларда ўзгариб кетди ва ўзи ҳам “Камп Ноу”даги даври поёнига етаётганини эътироф этди.

    “Барса”даги даврим тугагани йўқ, бироқ у поёнига етмоқда” – деган эди Маскерано ўтган ҳафтада ESPN га берган интервьюсида. “Мен бу борада қарорлиман. Ишонаманки, барча даврларнинг ўз интихоси бор ва менинг “Барса”даги даврим ҳам ўз поёнига етмоқда. Мен бу қачон юз беришини биламан, аммо айтмайман” – деган эди футболчи.

    Шунга қарамай унинг кетиши барча учун маълум. Аргентиналик футболчи қишки трансфер вақтида бу мавсумда клуб сафида 8 ўйин ўтказганидан кейин, захирада қолмоқчи эмас ва бошқа клубга кўчиб ўтмоқчи.

    “Ливерпуль”нинг собиқ аъзоси жамоадошларига январда кетишини маълум қилган. У тушуниб етдики, Жерар Пике ва Умтитининг ҳимоя жуфтлиги туфайли унга асосий таркибдан муқим жой ажратилмаган.

    Маскерано клуб сардорларидан бири ва унинг мавсум якунига етишини кутиши яхшироқ бўларди. Айниқса, у Аргентина таркибида олган жароҳатидан соғайиб, эндигина бир неча ҳафтани ўтказди.

    “Барселона” унинг талабига розилик билдириши мумкин, чунки футболчининг вазиятини тушуниб турибди. У 2011-йилда Лионель Мессининг тавсияномаси билан ...

    Давоми


    Фикр билдиринг:

    ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

    Билдирилган фикрлар: