-
-
-
Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 1 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм 1 - 2 Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона 1 - 3 Бетис Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла Ла-лига 23.04.2025 00:30 Барселона - Мальорка «A» Серия 23.04.2025 21:30 Парма - Ювентус «A» Серия 23.04.2025 21:30 Женоа - Лацио «A» Серия 23.04.2025 21:30 Кальяри - Фиорентина «A» Серия 23.04.2025 21:30 Торино - Удинезе Ла-лига 23.04.2025 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас Ла-лига 23.04.2025 22:00 Сельта - Вильярреал АПЛ 24.04.2025 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас -
Холис таҳлилчи блоги Futbol olami
Мардлар майдонда синаладиБу футболчилар Россияда «порлаши» мумкин
Баҳо: -1Киритилган сана: 2018-03-25 17:51
Жаҳон чемпионатига ҳам оз муддат қолди. Бугун биз фотомақола қилган ҳолда жамоалардаги ҳозирги спорт формасидан ва эришаётган натижаларига қараб энг яхши ўйинчиларини санаб ўтмоқчимиз.
1. «А» гуруҳи Миср
Муҳаммад Салоҳ
Ҳозирги вақтда бу футболчи ўзининг «олтин» даврини ўтказмоқда. Унинг ўйини ўз клуби ва термаси учун фойдали бўлмоқда.
2. Россия
Фёдор Смолов
Ўтган йилда чемпионатда тўпурар бўлгани ҳамда терма жамоа учун 11та гол урган ўйинчи ҳозирда Россия термасининг ишонган ўйинчиси ҳисобланади. Кокориннинг йўқлиги футболчи ўзини кўрсатиши учун имконият яратиб беради.
3. Саудия Арабистони
Муҳаммад Ал-Саҳлавий
Саудия Арабистониннинг энг қиммат ўйинчиси. 31 ёшли ўйинчи терма жамоада 34 ўйинда 28 гол урган.
4. Уругвай
Луис Суарес
Каванидан кўра Суареснинг бу йил ишлари юришмоқда. У тинмасдан голлар урмоқда.
5. «Б» Гуруҳи - Эрон
Сардор Азмун
23 ёшли футболчи «Ливерпул»га ўтишга жуда яқин турибди.
Азмун терма жамоа учун 30та ўйинда 22 гол урган. Осиёнинг янги «юлдузи» Эронни Жаҳон Чемпионатида узоққа олиб бориши мумкин.
6. Марокаш
Меҳди Бенатия
Марокашнинг жуда ҳам тажрибали ўйинчиси. Жамоа сардори ажойиб формада.
7. Португалия
Криштиану Роналду.
Терма жамоа учун 147 ўйинда 79 гол урган. Жамоа сардорининг Испанияда ҳам ишлари жойида.
8. «Б» Гуруҳи - Испания
Серхио Рамос
Бу ўринга Де Хеа, Иниеста ёки Бускетс ҳам муносиб. Аммо Испания термасининг ўйини «Реал» ҳимоячисининг кайфияти билан чамбарчас боғлиқ. У терма жамоани ўз ишончли ҳаракатлари билан руҳлантира олади. Афсуски, Иниеста терма жамоада сўнги дақиқаларгача ўйнай олмаяпди.
9.«C» гуруҳи- Австралия
Тим Кехил
Жамоани Россия келишида ҳиссаси катта. Тажрибали ўйинчи бу сафар ҳам маъсулиятни ўз бўйнига олишига ишониш мумкин.
10. - Дания
Кристиан Эриксен
«Тотенхем»нинг ўйинчи мавсумни кўтаринки руҳда ўтказмоқда.
Эриксен саралаш бахсларида 11 та голга муаллифлик қилди. Бу Роналду ва Левандовкидан кейинги 3-ўрин.
11. Франция
Антуан Гризман
Дембеле, Мбаппе, Погба каби юлдузлар ҳам бор, албатта. Аммо биз кўпроқ Россия майдонлари шу футболчи учун омадли келиши ва Франция термасининг натижаларига Гризман ижобий таъсир қила олишига ишонамиз.
12. Перу
Жефферсон Фарфан
Перу учун асосий ўйинчи Фарфан ҳисобланади. У терма жамоа учун 79 ўйинда 23 гол урган.
13. «Д» Гуруҳи - Аргентина
Давоми:
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар: