-
-
-
Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 1 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм 1 - 2 Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона 1 - 3 Бетис Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла Ла-лига 23.04.2025 00:30 Барселона - Мальорка «A» Серия 23.04.2025 21:30 Парма - Ювентус «A» Серия 23.04.2025 21:30 Женоа - Лацио «A» Серия 23.04.2025 21:30 Кальяри - Фиорентина «A» Серия 23.04.2025 21:30 Торино - Удинезе Ла-лига 23.04.2025 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас Ла-лига 23.04.2025 22:00 Сельта - Вильярреал АПЛ 24.04.2025 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас -
Холис таҳлилчи блоги Futbol olami
Мардлар майдонда синаладиМесси ва бошқа 7 афсона учун сўнгги мундиал
Баҳо: 0Киритилган сана: 2018-03-29 12:43
Жаҳон чемпионати ҳар 4 йилда бир ўтказилишидан хабарингиз бор. Шунинг учун биз мухлислар каби футболчилар ҳам уни интиқлик билан кутади. Баъзи футболчилар унда бир бор иштирок этишни орзу қилишса, бошқалари унинг таъмини тотиб ўрганиб қолишган, аммо ҳар сафар уни ўзгача завқ билан қарши олишади. Россиядаги мундиал жуда кўпчилик футболчилар учун фаолиятидаги сўнгги мундиал бўлиши аниқ. Кимдир кейинги мундиалгача футбол учун қарилик қилиб қолса, яна кимдир ўз термаси билан қатнашиш имкониятидан фойдалана олмайди.
Буффон ўз ватандошининг ўлимидан кейин термага қайтишини эълон қилди. У учун бу мундиал сўнггиси бўлади, гарчи иштирок эта олмаса ҳам. Бу аниқ. Футболда ўз ўрнига эга бўлган қуйидаги футболчиларни биз мундиалда сўнгги бор кузатаётган бўлишимиз мумкин.
- Хавьер Эрнандес «Чичарито»
Мексиканинг асосий ҳужумчиси 30 ёшга тўлди. У ҳозиргача 99 ўйинда 49 та гол урди. Ҳар икки ўйинда бир гол ураётган ҳужумчи кейинги мундиалда 34 ёшда бўлади. Бу ёш билан ҳам қатнашиши мумкин бўлган футболчи 4 йилдан сўнг қандай ҳолатга келади? Ҳозирданоқ фаолиятида пастга «шўнғиш» кузатилаётган ҳужумчи ўзининг бор имкониятини Россия майдонларида ишга солишига ишонч билдирамиз.
- Оливье Жиру
«Челси»нинг янги ҳужумчиси ўз вақтида «Арсенал»да ёрқин ўйинлари билан мухлислар қалбидан жой эгаллаб улгурган эди. Ҳозирда эса у тажрибали футболчига айланди. Француз ҳужумчиси учун муносиб ўринбосар тарбияланмоқда – Килиан Мбаппе. Лондон клуби ҳужумчиси учун ҳам Қатар майдонлари армон бўлиши аниқ. Александр Ляказетт, Антуан Гризман, Килиан Мбаппе каби ёш футболчилар Франциянинг келажаги ҳисобланади.
- Жо Харт
Ажойиб дарвозабон ҳам 31 ёшга тўлди. Унинг Англия терма жамоасидаги ишончли ўйинлари доим ёдимизда. Ҳозирда ёрқин ўйин кўрсатмаётган бўлсада, собиқ «шаҳарликлар» вакили Россияга бориш эҳтимоли юқори, аммо Қатар майдонларида ўтиши режалаштирилган мусобақада инглизлар бошқа дарвозабонни олишлари аниқ.
- Эдисон Кавани
Луис Суарес ва Эдисон Кавани ҳозирда Уругвай терма жамоасининг асосий ишончли вакилларидан бири. Каванининг терма жамоадаги ўйинлари сони 100лик довондан ошди. Унинг бу пайтгача урган голлар сони 40 та. Суарес ва Кавани жуфтлиги бу йилги жаҳон чемпионатида энг кучлилардан бири деб эътироф этилмоқда. Араб мамлакатларидан бирида ўтажак ўйинларгача Каванининг ёши ҳам 35 га етади. Кейинги мундиалдан умид қолмаганини билган бу йил олтин медаллар учун курашса ажаб эмас.
- Дани Алвеш
Жаҳон чемпионати олдидан Алвеш 35 ёшни қаршилайди. Бразилия термаси ўйинчиси ПСЖ жамоасида ажойиб ўйинларни намойиш этмоқда. Тезлик ва майдондаги хатти-ҳаракатларидан ҳеч ким унинг ёшини тахмин қилиб топа олмайди.
Ҳар доимгидек Бразилия бу йил ҳам жуда кучли таркиб билан «Иван Василиевич» юртига йўл олмоқда. Бразилия Германиядан олинган аламли мағлубиятни эсдан чиқариб, футбол «қироллари» етиштириб чиқаришда тинмаётган давлатнинг мухлисларини хурсанд қилишга ҳаракат қилади.
- Андреас Иньеста
Иньеста Россия майдонларида ўйнашини умид қиламиз. Футбол афсоналаридан бири 33 ёшни қаршилаган. У ўйинларни сўнгги дақиқаларгача давом эттира олмаётгани бироз ташвишли, бироқ «Маэстро» майдонда бир дақиқа ҳаракатланиб ҳам ўйин тақдирини ўзгартириб юборадиган футболчилар сирасига киради.
Иньестанинг жисмоний ҳолати «Қатар-2022» да қатнашиш имкониятини бермайди.
- Златан Ибрагимович Давоми Футбол олами блогида
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар: