-
-
-
Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 1 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм 1 - 2 Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона 1 - 3 Бетис Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла Ла-лига 23.04.2025 00:30 Барселона - Мальорка «A» Серия 23.04.2025 21:30 Парма - Ювентус «A» Серия 23.04.2025 21:30 Женоа - Лацио «A» Серия 23.04.2025 21:30 Кальяри - Фиорентина «A» Серия 23.04.2025 21:30 Торино - Удинезе Ла-лига 23.04.2025 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас Ла-лига 23.04.2025 22:00 Сельта - Вильярреал АПЛ 24.04.2025 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас -
Холис таҳлилчи блоги Futbol olami
Мардлар майдонда синаладиХамес «Реал»да нега инқирозга учради?
Баҳо: 0Киритилган сана: 2018-05-04 16:09
Колумбиялик плеймейкер «Реал Мадрид» сафида ундан кутилган ўйинни намойиш эта олмади. Бироқ у «Бавария»да ўзини қайта топиб олди.Хўш, у нега испан жамоасида ўйнаб кета олмади? Goal нашри бу ҳақида мулоҳаза юритди.
«Реал Мадрид» трансфер бозорида янги юлдузни олиб келмоқчи эди. 2013-14 йилги мавсум якунида Чемпионлар Лигасини ютиб олгандан кейин ҳам Флорентино Перес жамоасига яна бир янги юлдуз олиб келиб, «қаймоқранглилар»ни энг яхши жамоага айлантириш ниятида юрган эди. Бунинг учун у 80 миллион еврога Хамес Родригесни сотиб олди.
Аслида мадридликлар ўз сафига Луис Суаресни олиб келиш ниятида эди. Аммо уругвайлик ҳужумчи «Барселона»га кўчиб ўтгач, улар ўз эътиборини Хамесга қаратишди. У айнан шу йили бўлиб ўтган Мундиал кашфиётлардан бирига айланган эди.
Неймар 222 миллион еврога «Барселона»дан «Пари Сен-Жермен»га кўчиб ўтганидан кейин 80 миллион евронинг қадри жуда пастдек туюлади. Аммо бундай маблағ 2014 йилда жуда кўп ҳисобланарди. Афсуски Хамес ўзига тўланган пулларни умуман оқламади.
Дастлаб у ижобий таассурот қолдирди. «Сантяго Бэрнабэу»да кечган уч мавсумдан дастлабкиси осонроқ кечди. Шунга қарамай, пойтахт жамоаси мавсумни совринсиз якунлади ва бош мураббий Карло Анчелотти жамоа бошқарувини тарк этди. Клубнинг азалий рақиби «Барселона» эса ажойиб ўйин кўрсатиб, требл қайд этди.
Рафа Бенитес Анчелоттининг ўрнига олиб келинди. Испаниялик мураббий Хамесни заҳирада қолдириб Каземирони асосий таркибга қўшганида ОАВ ва мухлислар томонидан жиддий танқидга учради. У клуб президенти ва кўпчиликнинг «талаб ва истакларини инобатга олиб» «Эл Класико»га қарши учрашувда асосий таркибда Хамес ва Данилоларни туширди. Аксига олиб мадридликлар азалий рақибидан йирик 4-0 ҳисобида мағлубиятга учради. Тез орада Бенитес ҳам клуб президентининг унга билдирган ишончига қарамай жамоадан кетди.
Зинедин Зидан эса клубнинг ёш ўринбосарлари жамоаси – «Кастилья»дан асосий жамоа бошқарувига ўтди. Ҳамма ундан клуб рамзларидан бири – Хамесни асосий таркибга қайтаришига умид қила бошлади. Аммо у ҳам ярим ҳимояни Каземирога ишониб топширди. Мавсум якунида Хамес клуб сафида атиги 21 ўйинда майдонга тушди.
Кейинроқ барчаси маълум бўлдики, колумбиялик футболчи Зиданнинг режаларига умуман кирмайди. У ўтган мавсумда Чемпионлар Лигасида атиги 35 дақида ўйнади. Бу вақт ичида «Реал» икки маротаба совринни ўзиники қилиб олди.
Охирида жамоани у ва Давоми қуйидаги линкда
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар: