-
-
-
Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 1 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм 1 - 2 Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона 1 - 3 Бетис Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла Ла-лига 23.04.2025 00:30 Барселона - Мальорка «A» Серия 23.04.2025 21:30 Парма - Ювентус «A» Серия 23.04.2025 21:30 Женоа - Лацио «A» Серия 23.04.2025 21:30 Кальяри - Фиорентина «A» Серия 23.04.2025 21:30 Торино - Удинезе Ла-лига 23.04.2025 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас Ла-лига 23.04.2025 22:00 Сельта - Вильярреал АПЛ 24.04.2025 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас -
Холис таҳлилчи блоги Futbol olami
Мардлар майдонда синаладиҚайноқ ўйин, Мессида сариқ, Роналдуда жароҳат, ҳакамлар ҳақида
Баҳо: 0Киритилган сана: 2018-05-07 13:27
Бу ўйин ҳеч нарсани ҳал қилмас эди. Шунга қарамай жуда ҳам шиддатли ўтди.
Биринчи ва энг асосий хулоса бу- «Барселона» ўзининг мағлубиятсиз «серия»сини давом эттирмоқда.
Бундай ҳолат Испания чемпионати тарихида кузатилмаган. Тўғри «Атлетик» (1929/30) ва «Реал Мадрид» (1931/32) бундай натижани қайд этган, аммо у пайти мавсум 38 ўйиндан эмас бор йўғи 18 турдан иборат эди. «Барса» сўнгги бор чемпионатда бундан бир йил-у, бир ой олдин «Малага» га мағлубиятга учраган. «Реал» бугун бу натижани «бузиш»га ҳаракат қилди. Аммо бундай бўлиб чиқмади.
Шуни алоҳида айтиб ўтиш керакки, «Барселона» иккинчи таймда бир киши кам бўлиб қолди. Серджи Роберто биринчи таймнинг сўнгида Марселонинг юзига ургани учун қизил карточка билан «сийланди». Бу «Классико» тарихидаги 2013-йилдан бери биринчи қизил карточка. Унгача пойтахт клуби шу давр мобайнида 6 бор хафа қилинган. "Жабрланганлар билан танишинг: Рамос, Иско, Рамос, Рамос, Криштиану ва Карвахал.
Серджи майдондан четлатилганида, бутун стадион норози бўлди. Бунга асосий сабаб арбитр Эрнандес Эрнандес Гарет Бейл Умтити нинг оёғига «ташланган» эди. Бу Умтитига жиддий жароҳат етказиши муқаррар бўлган ҳолат. Ҳакамлар эксперти Итурралде Гонсалес бу ҳолатга қуйидагича фикр билдирди: «Бу қўпол ўйин учун қип-қизил карточка берилиши керак». Ҳакам эса сариқ карточкани ҳам «қизғанди»
Бундан олдинроқ эса Рамосга нисбатан қўпол ҳаракат қилгани учун Месси огоҳлантирилган эди. Албатта, Мессининг сариқ олганидаги қўполлик шунга «тортар» эди. Аммо бу қўполлик келиб чиқишига асосий сабаб Суаресга бўлган қўполлик эди. Ҳакам биринчи ҳолатда жарима тўпини берганида иккинчи «жанжал» келиб чиқмаслиги тайин эди.
Cаdena CER радиоси орқали тўғридан тўғри эфирда Месси ҳакамга нисбатан « сен уларга ёрдам бераяпсан, аҳмоқ!» дегани ҳақида маълумот берди. Рамос ҳам «Барселона» юлдузи ҳакамга босим ўтгизишга ҳаракат қилганини тасдиқлади. «Билмадим сизларнинг бу йўлакчангизда камера борми ёки йўқ. Аммо бу футболдан ташқарида»-деди, норози оҳангда Рамос.
Классико ҳар доимгидек ажойиб ўтди. «Реал» Роналдусиз ўйнагани бу театрга ҳалақит берди. 14-дақиқадаги голдан сўнг у ўзини яхши ҳис қилмади. Иккинчи тайм олдидан у учрашувни давом эттира олмаслиги маълум бўлди. Зиданнинг сўзларига қараганда ҳаммаси жойида. У Давоми:
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар: