-
-
-
Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 1 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм 1 - 2 Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона 1 - 3 Бетис Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла Ла-лига 23.04.2025 00:30 Барселона - Мальорка «A» Серия 23.04.2025 21:30 Парма - Ювентус «A» Серия 23.04.2025 21:30 Женоа - Лацио «A» Серия 23.04.2025 21:30 Кальяри - Фиорентина «A» Серия 23.04.2025 21:30 Торино - Удинезе Ла-лига 23.04.2025 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас Ла-лига 23.04.2025 22:00 Сельта - Вильярреал АПЛ 24.04.2025 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас -
Холис таҳлилчи блоги Futbol olami
Мардлар майдонда синаладиБаҳодир Насимов: Биринчи маоши, армони, Чемпионлар Лигаси финали ҳақида
Баҳо: 0Киритилган сана: 2018-05-20 14:42
Сизга қизиқарли интервьюларни тақдим этишда давом этамиз. Бугунги суҳбатдошимиз, «Бухоро» вакили, таниқли ҳужумчи Баҳодир Насимов бўлдилар...
Аввало, футболга кириб келишингиз ҳақида гаплашсак...
-Ёшлигимда, аслида муай тай спорт тури билан шуғулланганман. Ҳаттоки, ушбу спорт турида ёшлар бўйича Ўзбекистон чемпиони ҳам бўлганман. Кейинчалик футболга бўлган меҳрим, қизиқишим мени катта футболга етаклаб келди.
Биринчи олган маошингиз қанча эди? Уни нимага сарф қилгансиз?
- Биринчи олган маошим 15минг сўм эди. Олган маошларимни ҳаммасини ота-онамга берардим.
Ҳаётингиздаги кескин бурилиш билан ёдингизда қолган ҳодиса нима?
- Менимча, бу “Рубин“дан менга таклиф тушиши бўлган.
Нимага “Рубин” жамоасида ўйнаб кетолмадингиз?
- “Рубин” жамоасида рақобат кучли эди. Устига устак мен ёш эдим. Яна ҳаммага маълумки Россия чемпионати жуда кучли. Шу жиҳатлар туфайли “Рубин“да ўйнаб кетишим қийин бўлган. Балки ҳозир борсам ўйнаб кетарман...
Легионер бўлишнинг фойдаси нимада деб ўйлайсиз?
- Легионер футболчидан кўп нарса талаб қилинади. Ўз-ўзидан футболчи ўз устида ишлаб, ўйини кучайиб боради. Жамоада ўз ўйинини топиб ўйнаб кетса ва голлар урса, мухлислар ҳурматига сазовор бўлади. Дўстлари кўпаяди.
Фаолиятингиздаги энг чиройли гол қайси?
- Энг чиройли голим бу- Ҳамдўстлик кубогида «Бунёдкор» сафида “Дачия” (Молдова) га урган голим.
«Бухоро» бу мавсум олдига қандай мақсадларни қўйган?
- Бу мавсум «Бухоро» биринчи навбатда кучли “олтилик“ка киришни мақсад қилган. Худо хоҳласа, кучли “олтилик“ка кирсак, кейин, чемпионлик учун ҳам курашишимиз мумкин.
Қайси жамоага мухлислик қиласиз?
- “Атлетико Мадрид” га жамоасига.
Қайси футболчиларнинг ўйини сизга ёқади?
- Дидье Дрогба ва Фернандо Торреснинг майдондаги хатти-ҳаракатлари менга жуда ёқади.
Ўзбекистондаги энг кучли футболчи ким?
-Ўзбекистондаги энг кучли футболчи бу- Одил Аҳмедов.
Футболда энг яқин дўстларингиз кимлар?
-Футболда дўстларим жуда кўп. Улар Одил Аҳмедов, Санжар Турсунов, Шавкат Саломов, Шавкат Муллажонов ҳамда Артём Филипосян.
Орзу ва армонингиз борми?
- Армон бу 2014- ва 2018- йилларда ЖЧ га чиқолмаганимиз бўлса керак... Орзум ёшларимиз биз қилолмаган ишни қилишсин, 2022-йил Қатарда бўлиб ўтадиган ЖЧ да иштирок этишсин.
Нима деб ўйлайсиз нима сабабдан ЖЧ га чиқолмадик?
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар: