-
-
-
Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 1 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм 1 - 2 Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона 1 - 3 Бетис Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла Ла-лига 23.04.2025 00:30 Барселона - Мальорка «A» Серия 23.04.2025 21:30 Парма - Ювентус «A» Серия 23.04.2025 21:30 Женоа - Лацио «A» Серия 23.04.2025 21:30 Кальяри - Фиорентина «A» Серия 23.04.2025 21:30 Торино - Удинезе Ла-лига 23.04.2025 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас Ла-лига 23.04.2025 22:00 Сельта - Вильярреал АПЛ 24.04.2025 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас -
Холис таҳлилчи блоги Futbol olami
Мардлар майдонда синаладиИньестанинг «Барселона»даги энг муҳим онлари
Баҳо: +1Киритилган сана: 2018-05-21 07:57
Андрес Иньеста якшанба куни бўлиб ўтган сўнгги турда ўзининг «Барселона» либосидаги сўнгги ўйинини ўтказди. Шу фурсатдан фойдаланиб, Гоал нашри Андрес Иньестанинг клубдаги фаолияти давомидаги энг муҳим лаҳзаларни яна бир бор эслаб ўтди.
Ван Гал қўли остидаги дебют баҳс
Андрес Иньеста «Барселона» либосидаги илк профессионал учрашувини кейинчалик 4 бора ютиб олган Чемпионлар Лигаси мусобақасида ўтказганди. 2002-03-йилги мавсумда Луи Ван Гал қўли остида ярим ҳимоячи «Брюгге»га қарши дебют учрашувини ўтказди. Ўйинда тўлиқ 90 дақиқа ўйнаган Иньестанинг илк учрашуви Рикелменинг голи эвазига кичик ғалаба билан якун топганди.
Париждаги Чемпионлар Лигаси соврини
Инеста бир неча марта 2006-йилги «Арсенал»га қарши Чемпионлар Лигаси финал учрашуви футболчилик фаолиятидаги энг қийин лаҳзалардан бири бўлганини таъкидлаб ўтган. «Мени қоним қайнаганди», дея тан олганди Иньеста кейинчалик. Битта гол фарқи билан ҳисобда ортда қолаётган «Барса» Иньеста захирадан майдонга туширилгач, ўйин жараёни ўзгариб кетди ва каталонияликлар 2-1 ҳисобидаги ғалаба билан финални якунлаган эди. “Агар у майдонга тушмаганида, «Барса» ушбу совриндан битта кам ютган бўларди” дея ўз фикрини билдирди Самюел Это'о.
«Стемфорд Бридж»даги «Иньестазо»
Иньеста нафақат сермаҳсул тўпурар, балки энг муҳим голларни киритиши билан ҳам машҳурдир. Бунда кўпчиликнинг ҳаёлига аввало 2008-09-йилги Чемпионлар Лигаси ярим финали келса керак. «Барселона» мусобақани тарк этиши аниқлашиб бораётган паллаларда Иньеста каталонияликларга «қайта ҳаёт бағишлаган эди.» Кейинчалик мавсумни ажойиб требл билан якунлаган клуб совринларида айнан Иньестанинг улкан ҳиссаси ҳам бор.
5-0 ҳисобида тугаган «Эл Классико»даги мастер-класс
Иньестанинг энг эсда қоларли лаҳзалари «Эл Классико»ларга тўғри келади. Бахтга қарши, у 2010-йилнинг ноябрьидаги «Эл Классико»да «Реал Мадрид» дарвозасини ишғол қила олмаган бўлсада, Пеп Гвардиола бошчилигида азалий рақибларини барча жабҳаларда ер тишлатган эди. Иньеста Хави ва Бускетс билан бирга майдоннинг марказида мастер-класс ўтказиб берганди.
«Ла Масия» билан бирга голли узатмалар ҳет-триги
«Леванте» Инестанинг фаолиятида муҳим аҳамият касб этади. Ярим ҳимоячи «Барса» таркибидаги илк голини айнан Валенсия шаҳри вакили дарвозасига урганди. «Барса» либосида сўнгги сафар учрашувини ҳам айнан «Леванте»га қарши ўтган ҳафта ўтказди. Аммо 2012-йилда каталонияликлар Тито Виланова қўли остида «Леванте»ни 4-0 ҳисобида доғда қолдирди. Ўйинни кўп қисмини «Ла Масия» тарбияланувчилари ташкил этган беллашувда Инеста уч ...
Давоми Barcafans.uz блогида
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар: