-
-
-
Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 1 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм 1 - 2 Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона 1 - 3 Бетис Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла Ла-лига 23.04.2025 00:30 Барселона - Мальорка «A» Серия 23.04.2025 21:30 Парма - Ювентус «A» Серия 23.04.2025 21:30 Женоа - Лацио «A» Серия 23.04.2025 21:30 Кальяри - Фиорентина «A» Серия 23.04.2025 21:30 Торино - Удинезе Ла-лига 23.04.2025 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас Ла-лига 23.04.2025 22:00 Сельта - Вильярреал АПЛ 24.04.2025 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас -
Холис таҳлилчи блоги Futbol olami
Мардлар майдонда синаладиКун муҳокамаси: “Реал”ни ким бошқариши мумкин?
Баҳо: 0Киритилган сана: 2018-06-01 16:43
Зинедин Зидан сенсацион равишда “Реал Мадрид” бошқарувидан кетишини маълум қилганидан кейин ҳамма ёппасига “Реал”ни энди ким бошқариши ҳақида қизғин муҳокама қилишни бошлаб юборди.
“Сантьяго Бернабеу”даги икки ярим йиллик мазмунли фаолиятидан кейин франциялик мутахассис барчасига нуқта қўйишни афзал кўрди. Унга кўра, мадридликлар янги ишлаш услуби ва марраларни кўзлаши керак. 98-йилги Жаҳон чемпиони бу билан Ла Лигани қўлдан бой берганини назарда тутди.
Энди “Реал”да янги давр бошланиши аниқ. Аммо қайси мураббий Европа чемпионларини бошқариши мумкин? Қуйида бир неча вариантлар билан танишишингиз мумкин.
Орзу: Маурицио Почеттино
Флорентино Перес Почеттинони анчадан буён кўз остига олиб қўйган. У аргентиналик мутахассис “Эспаньол” билан Пеп Гвардиолани танобини тортиб қўйган вақтидан бери Мадридга олиб келишга ҳаракат қилади. Кейин Почеттино “Тоттенхем”га кўчиб ўтди ва янада буюкроқ мураббийга айланди. У ушбу мавсумда ҳатто “Реал”нинг ўзини Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида қолдириб кетганди. Аммо Почеттинонинг жамоаси негизини ёшлар ташкил қилади.
“Реал”да эса клуб ўзагини 20 ва 30 лик довонни босиб ўтганлар тўлдиради. Демак, катта ўзгаришлар қилиниши аниқ. Почеттино Льоренте, Себальос, Тео Эрнандес ва Марко Асенсиоларни бошқариш учун муносиб номзодлардан бири ҳисобланади.
Почеттинонинг имкониятларини “Барселона”ни “ўлгудай ёмон кўриши” ҳам ошириб юбориши мумкин. Фақат ягона муаммо шундаки, у яқиндагина “тақачилар” билан амалдаги шартномасини 2023-йилгача узайтирган эди. Мадридликлар шу сабабли йирик маблағнинг баҳридан ўтишига тўғри келади. Шу сабабли бу номзоднинг келиши ҳозирча орзу бўлиб қолмоқда.
Ҳақиқатга яқин: Антонио Конте
Конте ишдан бўшаши сабабли ҳозирча энг мақбул номзод. “Челси” футболчилари ушбу мавсумда ўз мураббийини уялтириб қўйишди. Унинг ажойиб тактик ишланмалари туфайли унинг жамоалари доимо фойдали услубда ўйин кўрсатади. Бунда унинг ҳужумчилари ўз қобилиятларини максимал тарзда ишлатади ва бу билан ҳимоядаги бўшлиқларни тўлдириб кетишади.
Конте “Реал”га муносиб номзод бўлиши мумкин. У Криштиану Роналду атрофида ўз ўйинини қуриб, португалиялик футболчининг “Сантьяго Бернабеу”даги даврини янада узайтириб бериши мумкин.
Конте шу билан бирга ёш иқтидорлар билан ишлашда беназир эмас, аммо бу Флорентино Пересни ҳам ...
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар: