-
-
-
Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 1 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм 1 - 2 Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона 1 - 3 Бетис Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла Ла-лига 23.04.2025 00:30 Барселона - Мальорка «A» Серия 23.04.2025 21:30 Парма - Ювентус «A» Серия 23.04.2025 21:30 Женоа - Лацио «A» Серия 23.04.2025 21:30 Кальяри - Фиорентина «A» Серия 23.04.2025 21:30 Торино - Удинезе Ла-лига 23.04.2025 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас Ла-лига 23.04.2025 22:00 Сельта - Вильярреал АПЛ 24.04.2025 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас -
Холис таҳлилчи блоги Futbol olami
Мардлар майдонда синаладиФеллайни “Арсенал”га нима бера олади?
Баҳо: 0Киритилган сана: 2018-06-09 16:06
Ушбу ёзда “Манчестер Юнайтед” билан амалдаги шартномаси ўз якунига етадиган Маруан Феллайни сенсацион тарзда “Арсенал”га бориб қўшилиши ҳақида ОАВ тинмай бонг ура бошлади.
Хабарингиз бор, “тўпчилар” Премьер Лигани 6-ўринда якунлади. Европанинг нуфузли мусобақасида ўйнашга ўрганган жамоа мана иккинчи мавсумдирки, Европа Лигасида иштирок этади.
“Эмирейтс”га Арсен Венгердан бўшаб қолган ўринга Унай Эмери келиши аниқ бўлгач, “тўпчилар”да янги давр бошланиши маълум бўлди. Бунда албатта янги ўйин услуби ҳам қўллинила бошлаши ҳақидаги хабарлар тинмаяпти.
“Парис Сен-Жермен”нинг собиқ устози қисқа рўйхатида “Арсенал” ярим ҳимоясини кучайтириб жамоани яна кучли тўртликка қайтара оладиган футболчилар орасида бельгиялик футболчининг номи ҳам бор.
30 ёшли футболчи Жозе Моуриньо қўли остида Олд Траффорд”да фойдаси тегди, аммо у “Арсенал”га ўтса, Эмери уни қаерда ўйната олади? Унинг қобилиятлари лондонликларга асқотадими? Қуйида шу ҳақида муҳокама қиламиз.
Ҳужумни бузувчи таянч ярим ҳимоячиси
“Арсенал”га сўнгги мавсумларда камлик қилган футболчи ярим ҳимояни назорат қила оладиган қўпол ярим ҳимоячи йўқлиги эди.
Феллайнида ўзини аямай рақиб футболчиларини қўрқита олиш қобилияти бор. Моуриньо “МЮ”да бельгиялик футболчидан рақиб ҳужумларини бузишда ва ўзининг бўйи-басти билан ярим ҳимояда тартибсизлик келтириб чиқаришда кенг фойдаланди.
Феллайни хаос яратишда беназир ҳисобланади. Моуриньо қўли остида бу ишнинг моҳир усталаридан бирига айланди. У Премьер Лиганинг ҳар 90 дақиқасида 2.2 маротаба рақиб оёқларига тажовуз қилган. Камига тўртта гол уришга ҳам эришган.
Ярим ҳимояда Гранить Джака ва Аарон Ремзилар билан Феллайни “Арсенал”га орқа чизиқни мустаҳкамлашга ва Ремзига кўпроқ ҳужум ҳақида ўйлашга имкон яратиб бера олади.
Ҳужумкор ярим ҳимоячи
“МЮ”да Феллайни тўпни ўзида сақлаб уни жамоадошларига етказиш бўйича ҳам энг яхшилардан бири эканини исботлади.
Эмери қўл остида клуб Венгер даврида иш бермаган “А режа”ни “Б режа”га алмаштириши мумкин. Ўтган мавсумда Феллайни “Манчестер Юнайтед”да Премьер Лиганинг ҳар 90 дақиқасида 5.6 марта ҳаводаги якка курашларда ғолиб чиққан.
Феллайни шунга ўхшаш вазифани “Эвертон”да ҳам бажарган. Айнан унинг ажойиб спорт формаси Девид Мойесни 2013-йилда “қизил иблислар” сафига ўтишига туртки бўлганди.
Ажойиб захира ўйинчиси
“Арсенал” ҳали юлдуз футболчини олиб келиши мумкин, аммо эркин агент сифатида келиб қўшилиши мумкин бўлган Феллайни ҳам яхши вариант.
Унга катта пуллар сарфланмаганлиги туфайли Эмери уни асосий таркибда ўйнатиши шартмас. Моуриньо 2016-йилда “МЮ”га келгунича кўпчилик Феллайнининг даври ...
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар: