-
-
-
Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 1 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм 1 - 2 Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона 1 - 3 Бетис Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла Ла-лига 23.04.2025 00:30 Барселона - Мальорка «A» Серия 23.04.2025 21:30 Парма - Ювентус «A» Серия 23.04.2025 21:30 Женоа - Лацио «A» Серия 23.04.2025 21:30 Кальяри - Фиорентина «A» Серия 23.04.2025 21:30 Торино - Удинезе Ла-лига 23.04.2025 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас Ла-лига 23.04.2025 22:00 Сельта - Вильярреал АПЛ 24.04.2025 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас -
Холис таҳлилчи блоги Futbol olami
Мардлар майдонда синаладиCopa America-2019! Ғолиб ким бўлади?
Баҳо: +2Киритилган сана: 2019-06-15 20:25
Букмекерлар бу йилги чемпионат учун ўз рақамларини тақдим этишди. Унга кўра жамоаларнинг мусобақада ғолиб бўлишлари учун имкониятлар қуйидагича жойлашган.
Фаворитлар ва Аутсайдерлар
Албатта Бразилия бу мусобақада асосий ғолиблик учун давогар ҳисобланади. Мессининг Аргентинасида ҳам бундай имконият йўқ эмас. Оскар Табарес бошчилигидаги Уругвай термаси ҳам жамоага кучли таркиб билан ташриф буюришган. Хўш, 2019 йилги Америка кубоги кимга насиб этиши мумкин?
# Жамоалар Имкониятлар фоиз ҳисобида1 Бразилия 39%
2 Аргентина 18%
3 Уругвай 11%
4 Чили 9%
5 Колумбия 8%
6 Перу 4%
7 Парагвай 2.5%
8 Венесуэла 2.5%
9 Эквадор 2%
10 Япония 2%
11 Боливия 1.5%
12 Катар 0.5%
Келинг, уларнинг фикрига тўхталиб ўтсак.
Бразилияни биринчи рақамда эътироф этмаслик учун фақатгина пастда номлари келтирилган жамоаларнинг ашаддий мухлиси бўлиш керак. Қолган барча футболдан хабардор кишилар Бразилиянинг имкониятларини яхши билишади. Бундан ташқари бразилияликларнинг мухлислари олдида қарзлари бор. Улар ўз уйларида 1:7 ҳисобида мағлуб бўлган Жаҳон чемпионатини бир эсланг...
2016-йилги Америка Кубоги ҳам улар учун омадсиз якунланган. Ўшанда улар Перу ва Эквадорни ўзларидан олдинга ўтказиб, гуруҳ босқичида мусобақани якунлашган эди. Ўз уйларида бўлаётган мусобақа айнан мана шу “айб”ларни ювиш учун яхши имконият бўлиб турибди.
Неймарнинг жамоа сафида эмаслиги ҳам бразилияликларни биринчи рақамли даъвогар номидан маҳрум қила олмайди. Мураббийда ўз позициясида энг кўзга кўринган футболчилар бор. Мураббий танлаш имкониятидан максимал фойдаланди, лекин баъзи қарорлар тушунарсиз.
Бразилия Осиё қитъасида ўйнайдиган футболчиларни чақирмади. Айнан Фернандиньонинг йўқлиги Россия мундиалида Бразилиянинг зарарига ишлаган эди. Бундан ташқари Каземиро ҳам ёрқин ўйин намойиш этмади. Фабиньонинг жамоага чақирилмагани эса кутилмаган қарор.Бразилия мусобақада ғолиб бўлмади деб ҳисоблайлик, унда яна ким бор. Мутахассислар Месси бошлик Аргентинани мусобақанинг иккинчи рақамли фаворит қаторига жойлаштиришибди. Бу иккинчи рақамли Аргентина айнан “иккинчи рақам ланъати”га учрашган кўринади. Сўнгги беш турнирнинг тўрттасида жамоа кумуш медаллар билан уйга қайтишган.
Месси Жаҳон Чемпионатидаги омадсиз иштирокдан сўнг жамоада муҳим ижобий ўзгаришлар рўй берганини айтди. Жамоада футболчидан кўра мураббийнинг обрўси баландроқ бўлса ва у тўғри қарорлар чиқарса, Аргентина мусобақани ижобий ҳал қилиши мумкин.
Уругвай термасини ҳам эътироф этиш зарур. Жамоа мусобақага кучли мураббий ва ажойиб футболчилар билан келишди. Жамоадаги муҳит ҳамма нарсани ҳал қилишини кўп жамоалар исботлашди. Айнан шунинг учун, Уругвай термасининг имконияти Аргентинадан баландроқ дейишга асос бор.
Колумбия ҳамда Чили термаларида ҳам имкониятлар юқори. Чили термасининг ўртача ёши 29да. Уларда авлодлар алмашинуви рўй бермади. Шу пайтгача яхши ўйин намойиш этаётган жамоа “янги қон”га муҳтож эди. Аммо мураббийлар тажрибага ишонишмоқда.
Колумбия эса ўзгача кайфиятда. Кейруш бошлиқ Колумбиянинг имкониятлари Чилидан баландроқдек.
Гуруҳ босқичини сарҳисоб қиладиган бўлсак, А гуруҳида мусобақада иштирок этаётган Бразилия термаси осонлик билан бу босқичдан ўтишини таҳмин қилиш мумкин. Боливия яққол аутсайдер. Венесуэла ва Перу жамоалар мос равишда иккинчи ва учинчи ўриндан жой олишлари мумкин.
B гуруҳида Аргентинанинг имконияти юқори. Бу гуруҳдан Осиё жамоасидан ташқари барча кейинги босқичга йўл олишса керак.
C гуруҳида ҳам Япония гуруҳ босқичидан мусобақани якунлаб, Бразилия гўзалликларидан баҳраманд бўлишлари кўриниб турибди. Сабаби Уругвай, Чили ва Эквадор жамоалари “самурайлар”дан анча кучли.
Мана шу ерда ярим финал ва финал учун ҳам таҳминларимни қолдирсам.
Америка Кубогининг ярим финал босқичига Бразилия, Колумбия, Аргентина ҳамда Уругвай термалари етиб келиши мумкинлигини, уларнинг жамоа таркиби, шу пайтгача мусобақалардаги натижаларидан келиб чиққан ҳолда ўйлаш мумкин.
Чин кўнгилдан Бразилия ва Аргентина ўртасидаги финални томоша қилган бўлар эдим.
Бу жуфтликни Жаҳон Чемпионатининг финал босқичида кўриш насиб қилмади.
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар:
SPEROR 2019-06-26 20:17:23 00 SPEROR 2019-06-26 20:17:09 00