-
-
-
Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 1 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм 1 - 2 Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона 1 - 3 Бетис Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла Ла-лига 23.04.2025 00:30 Барселона - Мальорка «A» Серия 23.04.2025 21:30 Парма - Ювентус «A» Серия 23.04.2025 21:30 Женоа - Лацио «A» Серия 23.04.2025 21:30 Кальяри - Фиорентина «A» Серия 23.04.2025 21:30 Торино - Удинезе Ла-лига 23.04.2025 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас Ла-лига 23.04.2025 22:00 Сельта - Вильярреал АПЛ 24.04.2025 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас -
Холис таҳлилчи блоги Futbol olami
Мардлар майдонда синаладиҚитъадаги ўрнимиз: Клубларимиз сўнгги 5 йилда ОЧЛда кўрсатган кароматлари
Баҳо: 0Киритилган сана: 2019-07-13 21:04
Халқаро турнирларда жамоаларимиз иштирокларини кузатиб туриб футболимиз кундан кунга бўғилиб, ўлиб бораётганига амин бўласан киши. Миллий жамоамизнинг мақтанса арзигулик натижаларга эришолмаётгани, чемпионлар лигаси учун бизнинг клубларимизга ажратилаётган квоталар қисқариши эвазига бошқа рақибларимиз квоталарининг сони ўсиб бориши, бу ҳам етмагандек, ОЧЛда иштирок этаётган кам сонли жамоаларимизнинг халқаро майдондаги кетма-кет муваффақиятсизликларини таҳлил қилиб: «Бизда футбол ривожланяпти», дейиш четдан туриб кузатаётган инсоннинг қаҳ-қаҳ уриб кулишига сабаб бўлади. Афсуски, бу - аламли ва аччиқ ҳақиқат. Ундан қочиб ҳеч қаёққа кета олмаймиз.Аммо ҳамма бир хил фикрламайди. Табиийки, бизда футбол ривожланяпти, деб иддао қиладиганлар ҳам топилиб турибди. Шундайлар учун севимли клубларимизнинг охирги йиллардаги халқаро майдондаги иштирокларини қитъадаги бошқа рақибларимиз билан солиштириб кўрамиз.Охирги пайтларда клубларимиз ОЧЛ гуруҳ босқичидан ҳам юқорилаёлмай қолгани туфайли сўнги беш йилда гуруҳ баҳсларида неча очко тўплаганимизни ҳисоблаб чиқамиз.2015 йил. Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида 4 клубимиз иштирок этди. Тиниб-тинчимас тўртовлон гуруҳ босқичи якунида биргалашиб 19 очко ишлаб олишди («Насаф» 8, «Пахтакор» 6, «Локоматив» 4, «Бунёдкор» 1). Тасаввур қилиб кўринг, Европада шу каби ҳолат испан ёки инглиз клублари билан содир бўлса, шармандалик ўлароқ қабул қилинади. Маълумот ўрнида, мазкур мусобақада Қатардан икки клуб иштирок этган. «Лахвия» ва «Ал-Саад» умумий 23 очко тўплаб клубларимиз учун ўрнак бўлишганди.2016 йил. Яна ўша квартет мусобақа финал босқичида иштирок этди ва умумий 28 очко тўплашди («Локоматив» 10, «Пахтакор» 10, «Насаф» 5, «Бунёдкор» 3). Бу мусобақада иштирокэтган форсларнинг 3 клуби 29 очко тўплашга муваффақ бўлганди.2017 йил. Клубларимиздан иккитаси гуруҳ баҳсларига қўшилди ва 36 очколик имкониятдан 8 очко тўплаш билан кифояландилар. Ушбу турнирда Қатардан ҳам икки клуб иштирок этган, «Лахвия» ва «Ал-Райян» якунда 21 очко жамғаришган. Шунингдек, футболи биздан анча орқада деб ҳисоблайдиганимиз Тайланд шарафини ҳимоя қилган «Муангтонг» клуби бизнинг икки клубимизга тенг миқдорда очко йиғишни уддалаганди.
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар: