эл. почта:пароль: 
регистрация | паролни тиклаш
    • Асосий
    • Евро-2016
    • Башорат
    • Викторина
    • Блог
    • Live!
    • Конференция
    • ТВ-Программа
    • Реклама
  • Суперлига 04.07.2025 20:00 Сўғдиёна 2 - 1 Қўқон-1912
    Суперлига 04.07.2025 20:00 Сурхон 0 - 0 Бухоро
    Клублар ўртасида ЖЧ 04.07.2025 23:59 Флуминенсе - Ал-Ҳилол
    Клублар ўртасида ЖЧ 05.07.2025 06:00 Палмейрас - Челси
    Суперлига 05.07.2025 20:00 Андижон - Бунёдкор
    Суперлига 05.07.2025 20:00 Машъал - ОКМК
    Клублар ўртасида ЖЧ 05.07.2025 21:00 ПСЖ - Бавария
    Клублар ўртасида ЖЧ 06.07.2025 01:00 Реал Мадрид - Боруссия Д
    Суперлига 06.07.2025 20:00 Пахтакор - Навбаҳор
    Суперлига 06.07.2025 20:00 Динамо - Насаф
  • Холис таҳлилчи блоги

    Futbol olami

    Мардлар майдонда синалади

    «МЮ»нинг Португалиядан харидлари ёхуд Роналдудан Фернандешгача

    Баҳо:
    0

    Киритилган сана: 2019-07-31 18:02

    Португалия чемпионати азалдан ёш футболчилар учун яхши транплин вазифасини ўтаб келган. Шунинг учун бу мусобақа ҳар доим гранд клублар скаутларининг эътибор марказида туради.
    Маълумотларга қараганда, яқин соатлар ичида «Манчестер Юнайтед» мазкур чемпионат вакили Бруно Фернандеш трансферини эълон қилади. Мазкур харид амалга ошса, Бруно «МЮ» бу чемпионатдан харид қилган 7-футболчига айланади. Шундай экан, қуйида «Қизил иблислар»нинг португал диёридан амалга оширган барча харидларига тўхталиб ўтамиз.
     
    Криштиану Роналду (2003 йил. 19 миллион евро). «Ронни» профессионал карьерасини 2002 йил «Спортинг» клуби таркибида бошлади. У 16 ёшидаёқ «Ливерпуль» устози Жерар Улье назарига тушди, аммо «мерсисайдликлар» Криштианунинг имкониятларини тўғри баҳолай олмади. Бўлажак юлдуз ёшлиги туфайли «қизиллар» унинг трансферидан воз кечди. «Спортинг»даги муваффақиятли бир мавсумдан сўнг «Манчестер Юнайтед»га қарши ўртоқлик ўйинидаги ажойиб ҳаракатлари унинг келажагини белгилаб берди. «Рон» 19 миллион евро эвазига «манкуниан»га айланди ва клуб сафида 2009 йилгача 307 учрашувда майдонга тушиб, 130 та гол урди.
     
     
    Луиш Нани (2007 йил. 25 миллион евро). 2003 йилда Роналду «Спортинг»ни тарк этгач, унинг ўрнини тўдириш мақсадида ёшлар жамоасида ҳаракатланаётган Нани асосий жамоа таркибига киритилди. Футболчи бу қарор хато эмаслигини йиллар ўтиб исботлади. Зеро, 2007 йилда 21 ёшли футболчини Алекс Фергюсон Ўз жамоасида кўришни хоҳлади ва бу харид «МЮ» раҳбарларига 17 миллион фунт-стерлингга тушди. 2015 йилгача «қизил иблислар» шарафини ҳимоя қилган футболчи 262
    учрашувда 49 гол киритишни уддалади. Нани бугунги кунда МЛС вакили «Орландо Сити» шарафини ҳимоя қилмоқда.
     
     
    Андерсон (2007 йил. 18 миллион фунт). 2005 йилги Перу майдонларида ўтказилган «кичик мундиал»нинг энг яхши футболчиси, деб топилган бразилиялик футболчи «Гремио»дан «Порту»га трансфер қилинганди. Эндигина 17 ёшга тўлган футболчи «аждар»лар сафида 2 йил тўп сурди. 2007 йилда Нани билан биргаликда «МЮ»нинг янги футболчисига айланди ва 2015 йилгача 181 баҳсда майдонга тушди. 31 ёшли футболчи бугунги кунда турк чемпионати вакили «Адана Демирспор» шарафуни ҳимоя қилмоқда.
     
     
    Маркос Рохо (2014 йил. 20 миллион фунт). Бразилиядаги мундиал Рохонинг келажагига яхши таъсир қилди. «Спортинг»ни аргентиналик ҳимоячиси «қизил иблислар» сафини тўлдирди. Трансфердан лиссабонликлар 16 миллион, Маркоснинг олдинги жамоаси «Спартак» (Москва) эса 4 миллион фунт ишлаб олди. Жароҳатларга мойил ҳимоячи бугунга қадар «манкунианлар» сафида 113 учрашув ўтказди. Жумладан, охирги мавсумда 6 бор майдонга тушди, холос.
     

    Давомини ўқиш


    Фикр билдиринг:

    ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

    Билдирилган фикрлар: