-
-
АПЛ 24.04.2024 00:00 Арсенал 5 - 0 Челси Футзал. Осиё чемпионати 24.04.2024 12:00 Тожикистон 2 - 1 Афғонистон Футзал. Осиё чемпионати 24.04.2024 14:00 Эрон 6 - 1 Қирғизистон Футзал. Осиё чемпионати 24.04.2024 16:00 Таиланд 3 - 2 Ироқ Футзал. Осиё чемпионати 24.04.2024 19:00 Ўзбекистон 2 - 1 Вьетнам Лига—1 24.04.2024 22:00 Лорьян 1 - 4 ПСЖ АПЛ 24.04.2024 23:45 Вулверхэмптон 0 - 1 Борнмут Лига—1 25.04.2024 00:00 Марсель 2 - 2 Ницца Лига—1 25.04.2024 00:00 Монако 1 - 0 Лилль АПЛ 25.04.2024 00:00 Ман. Юнайтед 4 - 2 Шеффилд Юнайтед АПЛ 25.04.2024 00:00 Эвертон 2 - 0 Ливерпуль АПЛ 25.04.2024 00:00 Кристал Пэлас 2 - 0 Ньюкасл AFC U-23 25.04.2024 19:00 Қатар - Япония AFC U-23 25.04.2024 22:30 Жанубий Корея - Индонезия АПЛ 26.04.2024 00:00 Брайтон - Манчестер Сити AFC U-23 26.04.2024 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони AFC U-23 26.04.2024 22:30 Ироқ - Вьетнам «A» Серия 26.04.2024 23:45 Фрозиноне - Салернитана Лига—1 27.04.2024 00:00 Монпелье - Нант Ла-лига 27.04.2024 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид -
Холис таҳлилчи блоги Futbol olami
Мардлар майдонда синаладиЮксак парвози узоққа чўзилмаган Рим «Бургутлари» ҳақида
Баҳо: 0Киритилган сана: 2019-08-05 21:22
Шубҳасиз, ўтган асрнинг сўнги йиллари «Лацио» тарихидаги энг яхши давр ҳисобланади. Серджо Краньотти Бошчилигидаги «Cirio» концерни жамоа ҳомийлигини қўлга олган ва суперклуб тузиш йўлида шаҳдам қадамлар ташлаётганди. Краньотти жамоадан пулни аямас, ўша давр трансфер бозрини ағдар-тўнтар қилиб ташларди. Шу ўринда, ўша йилларда амалга оширилган «Лацио» тарихидаги энг қиммат трансферлар ҳақида сўз юритамиз:1.Эрнан Креспо (2000 йил. 56,8 миллион евро). 1996 йилги «Атланта» олимпиадаси кашфиёти «Парма» таркибига келиб қўшилган ва италияда ўз мавқейига эга бўлиб улгурганди. Кубок эгалари кубоги (1999) ва миллий чемпионат (2000 йил) ғолиблигини қўлга киритган «Бургутлар» раҳбарияти аргентиналик ҳужумчи учун рекорд сумма ажратганди. У «Интер»га ўтиб кетган Кристиан Вьерининг ўрнини тўлдириши керак эди. Амалда шундай ҳам бўлди. Бироқ, бу каби катта суммаларни ўйлаб ўтирмай футболга йўналтираётган «Cirio» концерни 2002 йилда ўзини банкрот, деб эълон қилди. Оқибатда, Креспо ҳам шу йили «Интер»га ўтиб кетди.2.Гаиска Мендьета (2001 йил. 48 миллион евро). «Лацио» раҳбарияти Эктор Купер билан «Валенция»да мўъжизалар кўрсатган «Кўршапалак»ни «Бургут»га айлантиришга қарор қилди. Жамоада бир йил тўп тепган Мендьета иқтисодий инқироз йилларида «Барселона» ва «Мидлсбро»да ижара асосида ўйнади. Шартномаси якунига етган испан ярим ҳимоячиси 2004 йилда «Мидлсбро»га эркин агент сифатида ўтиб кетганди.3.Хуан Себастяьн Верон (1999 йил. 30 миллион евро). «Жодугар» лақаби билан оммага танилган футболчи 1999 йилда жамоага қўшилганди. У жамоа сафида 2 йил ҳаракатланди ва барча ютуқларда ўз ҳиссасини қўшди. 2001 йилда «МЮ»га ўтиб кетган футболчи фаолиятининг бир қизиқ томони бор: у фаолиятини 3 марта якунлашга улгурди. Боиси, у фаолиятини якунлагач ҳам уни катта футболга қайтара оладиган таклифлар бўлди. Аргентиналик футболчи фаолиятини охирги марта 2017 йил 42 ёшида якунлаганди. Верон яқин орада яна футболга қайтиб қолса, ажабланманг. Давоми...
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар: