-
-
-
Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 1 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм 1 - 2 Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона 1 - 3 Бетис Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла Ла-лига 23.04.2025 00:30 Барселона - Мальорка «A» Серия 23.04.2025 21:30 Парма - Ювентус «A» Серия 23.04.2025 21:30 Женоа - Лацио «A» Серия 23.04.2025 21:30 Кальяри - Фиорентина «A» Серия 23.04.2025 21:30 Торино - Удинезе Ла-лига 23.04.2025 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас Ла-лига 23.04.2025 22:00 Сельта - Вильярреал АПЛ 24.04.2025 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас -
Холис таҳлилчи блоги Futbol olami
Мардлар майдонда синаладиИспания чемпионати янги мавсум превьюси
Баҳо: 0Киритилган сана: 2019-08-16 09:48
Барчамиз орзиқиб кутган шиддатли, тезкор ва жозибали Еврофутболнинг янги мавсуми бошланди, бошланмоқда. Биз доимий равишда кузатадиган, ҳавас қиладиган ва, шунчаки, завқ оладиганимиз баъзи чемпионатлар август ойининг дастлабки 10 кунлигида старт олганди.Энди эса Пиреней ярим оролига ҳам катта футбол шукуҳи кириб келмоқда. Чунки, бугун, 16 август куни соат миллари ярим тунга ишора қилиб бонг урар лаҳзада Испания Ла Лигасининг янги мавсуми бошланади. Худо хоҳласа, сиз билан деярли бир йил мобайнида 1929 йилда асос солинган мазкур биринчиликнинг 89-мавсумини кузатиб борамиз.Янги мавсум бизга нималарни ваъда қилмоқда?Якунланган ва бошланажак футбол мавсуми оралиғида яна бир мавсум борки, унда жамоалар эски мавсумдан хулоса қилгани ҳолда ҳаракатланадилар, янги мавсум мақсад ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда сармоя киритадилар. Пайқаганингиздек ёзги трансферлар ойнаси ёки мавсуми ҳақида гап бормоқда. Шу оралиқда амалга оширилган сотув ёки харидлар жамоанинг келаси мавсум(лар) даги тақдирини бевосита ҳал қилиб қўйиши мумкин. Шуни инобатга олган испан клублари трансфер бозорини «қиздириб турди» ва энг эътиборли шартномалар мазкур мамлакат жамоалари иштирокида имзоланди. Жумладан, янги футбол мавсуми қандай кўриниш олишини таъминлайдиган бир нечта трансферларга тўхталиб ўтамиз:Антуан Гризманн. «Кичик шаҳзода» энди «Кичкина қирол» билан бир жамоада. Гризманн трансфери шуниси билан аҳамиятлики, у бирваракайига Ла Лиганинг икки етакчи клуби тақдирига алоқадор бўлди. «Атлетико» кучсизланиши баробарида, «Барселона»даги «дахшатли» ҳужум чизиғини янада «ваҳшийлаштиргани» ва жамоага Мессидан кейин етакчиликни ўз қўлига олиб, жамоани эргаштира биладиган фигурани тақдим этгани билан аҳамиятлидир. «Барселона» француз учун 120 миллион евро сарфлади. Бундан ташқари, «кўк-анор ранглилар» майдон марказини Френки де Ёнг билан мустаҳкамлаб олишди.Жамоа трансферлар учун умумий ҳисобда 255 миллион евро сарфлади. Сотувлар ортидан эса 146,40 миллион евро ишлаб олди. «Барселона» ички чемпионатдаги гегемониясини давом эттириш йўлида катта қадам ташлади.Эден Азар. Бельгиялик футболчи ниҳоят ўз орзусига эришди. Охирги мавсум «Реал» ва Азар бир-бирига нақадар муҳтожлигини кўрсатиб қўйди. Роналду кетгач, унинг ўрни муносиб номзод таклиф этилмаслиги оқибатида жамоа инқирозли бир йилни бошдан кечирди. Тақдир Азарга шундай инъом тақдим қилдики, у «Реал»ни инқироздан олиб чиқиш баробарида жамоа учун янги даврни бошлаб бериши мумкин. Зидан клубга буткул янгича ўйин услубини тадбиқ қилаётган маҳалда жамоада Азарнинг ўрни бўлакча. У тақдир инъомидан қандай фойдалана олади буни вақт кўрсатади. Эҳтимолки, жамоа афсонасига айланар. Ҳатто, Серхио Рамосдан кейин «Қироллик клуби»нинг қиролига ҳам айланиши ҳам мумкин.Ҳаммаси футболчининг ўзига бўғлиқ.
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар: