-
-
-
Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 1 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм 1 - 2 Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона 1 - 3 Бетис Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла Ла-лига 23.04.2025 00:30 Барселона - Мальорка «A» Серия 23.04.2025 21:30 Парма - Ювентус «A» Серия 23.04.2025 21:30 Женоа - Лацио «A» Серия 23.04.2025 21:30 Кальяри - Фиорентина «A» Серия 23.04.2025 21:30 Торино - Удинезе Ла-лига 23.04.2025 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас Ла-лига 23.04.2025 22:00 Сельта - Вильярреал АПЛ 24.04.2025 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас -
Холис таҳлилчи блоги Futbol olami
Мардлар майдонда синалади"Бавария" 9-ўринда, "Боруссия" етакчи ёхуд Бундеслиганинг биринчи туридан кейинги ҳолат ҳақида
Баҳо: -1Киритилган сана: 2019-08-19 11:10
Немис футболи тарихига назар солиб биз билган Бундеслигага 1963 йилда асос солинганига гувоҳ бўламиз. Дам олиш кунлари мана шу турнирнинг 56-мавсумига яхши ниятлар билан старт берилди.Қизиқарли баҳсларга бой бўлган 1-турнинг эътиборга сазовор учрашувларига тўхталиб ўтамиз.Чемпионат сенсация билан бошланди. Амалдаги чемпион, охиргии йилларда турнирнинг мутлоқ гегемони "Бавария" кутилмаганда ўз майдонида Берлиннинг "Герта" клубини мағлуб этолмади. Нико Ковач ва Анте Кович шогирдлари 2:2 ҳисобидаги дурангга имзо чекишди. Мюнхен клуби тўлиқ асосий таркиби билан баҳс олиб бориши ва мавсум аввалида футболчиларда матевация ўта юқори бўлишини тахмин қилганлар Бавариянинг осон ғалабасини кутганди. Амалда ҳам "Бавария" барча жабҳаларда катта тафоввут билан устунлик қилди. Ўйинда ҳисобни Роберт Левандовски 24-дақиқада Серж Гнабридан қабул қилиб олган тўпини дарвозага йўллаш орқали очди. Мюнхенликлар устунликка эга бўлиб турган ўйинда бирдан тарози палласининг мувозанати ўзгарди. "Бавария" сонга эътибор бериб, 2 гол учун 17 та зарба сарфлаган бўлса, "Герта" футболчилари ўйин давомида дарвоза томон 3 бор аниқ зарба йўлладилар. Доди Лукибакио ва Марко Груичлар 36 ва 38-дақиқаларда гол киритиб, пойтахтликларни олдинга олиб чиқдилар. Роберт Левандовски 60-дақиқада пенальтидан ҳисобни тенглаштирди, аммо ғалаба тўпини киритишга Мюнхен клубининг кучи етмади. Шу куни "Бавария" марказий ҳимоясида Николас Зюле – Бенжамин Павар жуфтлиги ҳаракатлангани эътиборга сазовордир."Боруссия" ва "Лейпциг" мусобақани ишончли тарзда бошлашди. Янги мавсумда ҳам "Бавария" билан чемпионлик йўлида курашиши кутилаётган ҳар икки клуб биринчи турда йирик ҳисобдаги ғалабага эришишди. Даcтлаб, Луциан Фавр бошчилигидаги Дортмунд клуби "Сигнал Идуна Парк"да "Аугусбург"ни меҳмон қилди. "Аугусбург" учун меҳмондорчилик зўр бошланди, аммо аламли якун топди. Меҳмонлар 1-дақиқадаёқ ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Аммо, уларнинг хурсандчилиги узоққа чўзилмади. Мезбонлар ҳужумчиси 3-дақиқада ҳисобни тенглаштириб қўйди. Кейинги дақиқалар мобайнида "асаларилар" яна 4 бор тўп киритиб осон ғалабани тантана қилишгани ҳолда жадвалнинг энг юқори қисмини банд этиб қўйишди.
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар: