эл. почта:пароль: 
регистрация | паролни тиклаш
    • Асосий
    • Евро-2016
    • Башорат
    • Викторина
    • Блог
    • Live!
    • Конференция
    • ТВ-Программа
    • Реклама
  • Суперлига 03.07.2025 20:00 Шўртан 1 - 2 Қизилқум
    Суперлига 04.07.2025 20:00 Сўғдиёна 2 - 1 Қўқон-1912
    Суперлига 04.07.2025 20:00 Сурхон 0 - 0 Бухоро
    Клублар ўртасида ЖЧ 04.07.2025 23:59 Флуминенсе - Ал-Ҳилол
    Клублар ўртасида ЖЧ 05.07.2025 06:00 Палмейрас - Челси
    Суперлига 05.07.2025 20:00 Андижон - Бунёдкор
    Суперлига 05.07.2025 20:00 Машъал - ОКМК
    Клублар ўртасида ЖЧ 05.07.2025 21:00 ПСЖ - Бавария
  • Холис таҳлилчи блоги

    Futbol olami

    Мардлар майдонда синалади

    «Лион» биринчи, «ПСЖ» саккизинчи, «Монако» охирги ёхуд сенсацияларга бой бўлган Франция чемпионати 2-тури ҳақида

    Баҳо:
    0

    Киритилган сана: 2019-08-19 17:22

    Дам олиш кунлари Лиаг 1 нинг 2-тур ўйинлари ўтказилди. Кутилмаган ҳолатларга бой бўлган мазкур баҳсларнинг энг қизиқарлилари ҳақида сўз юритамиз.
     
    Мемфис Депай: «Бу мавсум - бизники бўлади». «Лион» ҳужумчиси мазкур мавсум Фарангистонда «ПСЖ»нинг якка ҳукмронлигига жамоаси билан бирга чек қўйиши ҳақида гапирганди. Афтидан, голландиялик футболчининг сўзларида жон бор. Гарчи, ўтган мавсум жамоа ўйинида энг муҳим фигуралар бўлган Набиль Фекир ва Тангуй Ндомбеле «Лион»нит арк этган бўлсада, клуб ўйинида ҳеч қандай пасайиш кўзга ташланмаяпти. Аксинча, «Лион» янада ваҳшийлашган. Жамоа 1-турда Леонардо Жардим бошчилигидаги «Монако»га ҳеч қандай имкон қолдирмаганди. Энди эса «Анже»ни янчиб ташлади. Мазкур баҳсда жамоа етакчилари Депай ва Мусса Дембеле дубл қайд этишгани эътиборга лойиқдир. Шу тариқа, «Лион» йирик 6:0 ҳисоби билан ғалаба қозониб, жадвалнинг энг юқорисида ўз номини қайд этиб қўйди.
    3 та қизил карточка кўрсатилган баҳсда Патрик Вийера бошчилигидаги «Ницца» ғалаба қозонди. Мусобақа карвонбошиларидан яна бири «Ницца» бўлиб турибди. «Ним» майдонида меҳмон бўлган жамоа жудаям асабий тарзда ўтган учрашувда ғалаба қозонишни уддалади. Гап шундаки, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонаётган клуб характер кўрсатишни уддалади ва ғалабани ушлаб қола олди. Учрашувга ҳакам томонидан қўшиб берилган 7-дақиқада «Ним» жамоасининг 2 нафар аъзоси Пабло Мартинез ва Энтони Брианконлар ҳам майдондан четлатилди ва балки, ушбу учрашув мавсумдаги энг кўп карточҳка кўрсатилган баҳс сифатида тарихга киради. Зеро, учрашув бош ҳаками шу куни 14 та маротаба чўнтагидан турли рангдаги карточкаларни чиқаришга мажбур бўлди.
     
    Неймар майдонга тушмаган баҳсда «ПСЖ» тарсаки еди.
     

    Фикр билдиринг:

    ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

    Билдирилган фикрлар: