-
-
-
Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 1 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм 1 - 2 Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона 1 - 3 Бетис Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла Ла-лига 23.04.2025 00:30 Барселона - Мальорка «A» Серия 23.04.2025 21:30 Парма - Ювентус «A» Серия 23.04.2025 21:30 Женоа - Лацио «A» Серия 23.04.2025 21:30 Кальяри - Фиорентина «A» Серия 23.04.2025 21:30 Торино - Удинезе Ла-лига 23.04.2025 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас Ла-лига 23.04.2025 22:00 Сельта - Вильярреал АПЛ 24.04.2025 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас -
Холис таҳлилчи блоги Futbol olami
Мардлар майдонда синалади"Тоттенхем" ва "МЮ" мағлубиятга учраган АПЛнинг 3-тури ҳақида
Баҳо: 0Киритилган сана: 2019-08-26 13:48
Дам олиш кунлари «Туманли албион»да 3-тур учрашувлари ўтказилди. Мазкур учрашувлар орасидан энг қизиқлари ҳақида қисқача сўз юритамиз.АПЛ дебютантлари ҳақида. Турни очиб берувчи баҳсда «Эвертон» жорий мавсумдан эътиборан АПЛга қайтган «Астон Вилла» майдонида меҳмон бўлди. Ўз олдига катта мақсадларни қўйган меҳмонлар учрашув мобайнида тўп назоратидаги устунликни ушлаб туришди. Нисбатан фаол футбол намойиш қилишди. Дарвоз томон кўпроқ зарбалар беришди. Бироқ, улар дарвоза томон йўллангани билан тўп дарвозага бормади. Ҳар гал дарвозанинг ёки устидан, ёки ён томонидан ўтиб кетаверарди. Мезбонлар эса «Эвертон» футболчиларига бемалол тўп билан муомала қилиш ҳуқуқини бергани ҳолда ўз омадларини қарши ҳужумдан излай бошладилар. Шундай ҳужумлардан иккитаси гол билан якунланди. Якуний ҳисоб 2:0. Марко Силва шогирдларига кейинги ўйинларга тайёргарлик жараёнида улкан дарвозани тўғри нишонга олиш сабоғини бериб қўйиши керак. Йўқса, рақиб дарвозабонлари зерикиб қолишлари мумкин.Шунингдек, «Норвич» ўз майдонида «Челси»га, «Шеффилд» эса «Лестер»га имкониятни бой бериб қўйди. Аммо, ҳар икки ўйинда ҳам мезбонлар ёмон ҳаракат қилишди деб бўлмайди. Шунчаки уларга бироз тажриба йртишмади. Франк Лемпард шогирдларининг эса ҳимоя чизиғи ҳавас қиларли аҳволда эмаслиги яна бир бор намоён бўлди. ФИФА кунларидан сўнг сафга қайтишии кутилаётган Антони Рудигер аҳволни бир мунча барқарорлаштириши мумкин. Акс ҳолда, «Челси» мавсум давомида жудаям қийналиб қолиши мумкин. «Норвич»нинг Пуккиси бу мавсум катта эҳтимол билан АПЛ юлдузига айланиши мумкинлиги ҳақида кўп гапириляпти. Таъкидлаш лозимки, мазкур баҳсда дубл қайд этган Темми Абраҳам тимсолида янги Дрогба ҳам кашф этилиши мумкин.Сулшер ва Почетинонинг ҳали қиладиган ишлари кўпга ўхшамоқда.«Манчестер Юнайтед» ўз уйида «Кристал Пелас»ни, «Тоттенхем» эса «Ньюкасл Юнайтед»ни қабул қилди. Қизиқарли томони ҳар икки клуб ҳам меҳмоннавозликни ўрнига қўйиб қўйди. Чемпионлик курашида иштирок этиши тахмин қилинган ҳар икки клуб ортда қолган 3 турдан кейин 9 очколик имкониятдан 4 очкогина тўплашни уддалади, холос. Айниқса, «Манчестер Юнайтед» сафида бу гал Маркус Решфорд пеналтини амалга оширишда хатога йўл қўйиши кўпгина баҳсларга сабаб бўлди. Аммо, чемпионлик учун курашишни мақсад қилган бундай катта клублар қандайдир пенальти-ю, жарималарга ишониб қолмасликлари керак.Марказий учрашувда «қизиллар» «тўпчилардан» устун келди. Давоми
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар: