эл. почта:пароль: 
регистрация | паролни тиклаш
    • Асосий
    • Евро-2016
    • Башорат
    • Викторина
    • Блог
    • Live!
    • Конференция
    • ТВ-Программа
    • Реклама
  • Клублар ўртасида ЖЧ 30.06.2025 01:00 Фламенго 2 - 4 Бавария
    Суперлига 30.06.2025 20:00 ОКМК 0 - 1 Сурхон
    Клублар ўртасида ЖЧ 30.06.2025 23:59 Интер - Флуминенсе
    Клублар ўртасида ЖЧ 01.07.2025 06:00 Манчестер Сити - Ал-Ҳилол
    Клублар ўртасида ЖЧ 01.07.2025 23:59 Реал Мадрид - Ювентус
    Клублар ўртасида ЖЧ 02.07.2025 06:00 Боруссия Д - Монтеррей
  • Холис таҳлилчи блоги

    Futbol olami

    Мардлар майдонда синалади

    Ўз вақтида қадрланмаган 5 футболчи

    Баҳо:
    0

    Киритилган сана: 2019-09-17 20:33

    Футбол тарихида шундай харидлар амалга оширилганки, уларга қараб мийиғида кулиб қўясиз. Гап шундаки, баъзан клублар ўз ихтиёридаги футболчиларга тўғри баҳо бера олишмайди, уларни арзимаган маблағ эвазига ёки буткул текинга қўйиб юборишлари ҳам мумкин.
     
    Аламзада футболчи эса янги жамоаси сафида борини бериб ишлаши, собиқ жамоасини уятли аҳволга тушириб қўйиши, ҳаттоки, ўзини катта маблағ эвазига қайтариб олишга ҳам мажбур қилиши мумкин. Ҳозир шу вазифани уддалаган бир нечта футболчилар ҳақида сўз юритамиз.
     
    Сеск Фабрегас (Барселона)
     
     
    Фабрегас 16 ёшида «Ла Маcиа» академиясида шуғулланар, тенгдошлари орасида ноёб иқтдори билан ажралиб турарди. Унга Лондоннинг "Арсенал" клуби устози Арсен Венгернинг «ишқи тушиб қолди». «Барселона» Сескни 2003 йилда «тўпчилар»га бериб юборди. Испаниялик футболчи ўсмир ёшидаёқ мўъжизалар кўрсатишни бошлагач, каталон клуби раҳбарияти ўша қарор хато бўлганига ишонч ҳосил қилди. Улар 2011 йилнинг ёзида Фабрегасни жамоага қайтариш учун 27 миллион фунт сарфлашди.
     
    Жерар Пике (Барселона)
     
     
    «Барселона» Пикени ҳам Фабрегас сингари 17 ёшида «МЮ»га қўйиб юборди. Орадан 4 йил ўтгач, 2008 йилда Пике 5 миллион фунт эвазига қайтариб олинди. Ҳимоячи эса бу пулни 100 марта оқлаб қўйгани бор гап.
     
    Марко Ройс (Боруссия Д)
     
     
     
    Биласизми? Дортмунднинг «Боруссия» клуби 2006 йилда клуб академияси тарбияланувчиси Марко Ройс исмли 17  ёшар болани жамоадан ҳайдаб юборади. Улар Маркодан футболчи чиқишига шубҳа билан қарашган. Футболчи тушкунликка тушмаган, аксинча қуйи дивизион вакили «Рот-Вайсс» клуби таркибига бориб қўшилган. Ройс ўз меҳнати билан яхши футболчи бўлиб етишди. 2012 йилда «асаларилар» футболчини жамоага қайтариш учун 15 миллион фунт сарфлашди.
     
    Поль Погба (Манчестер Юнайтед)...
    Давоми

    Фикр билдиринг:

    ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

    Билдирилган фикрлар: