-
-
-
Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 1 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм 1 - 2 Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона 1 - 3 Бетис Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла Ла-лига 23.04.2025 00:30 Барселона - Мальорка «A» Серия 23.04.2025 21:30 Парма - Ювентус «A» Серия 23.04.2025 21:30 Женоа - Лацио «A» Серия 23.04.2025 21:30 Кальяри - Фиорентина «A» Серия 23.04.2025 21:30 Торино - Удинезе Ла-лига 23.04.2025 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас Ла-лига 23.04.2025 22:00 Сельта - Вильярреал АПЛ 24.04.2025 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас -
Холис таҳлилчи блоги Futbol olami
Мардлар майдонда синаладиСиз ёқтирган юлдузларнинг иллатлари ҳам бор
Баҳо: 0Киритилган сана: 2019-09-21 19:13
Барчамиз тамакининг инсон ҳаётига етказадиган зарарлари ҳақида маълумотга эгамиз. У нафас йўлларини жиддий зарарлаши мумкин. Кўпчилик тамаки ва спиртли ичимликлар истеъмол қиладиган кишилар соғлом турмуш тарзидан йироқ, деб ўйлайди.Балки, шундайдир, аммо улар орасида истиснолар ҳам бўлиши мумкин. Бу каби одатлар билан шуғулланишни канда қилмайдиган машҳурлар асосан ўз иллатларини оммадан яширишга ҳаракат қилишади. Кимдир бу ишни эплайди, кимдир…Ҳозир сиз билан тамаки чекаётган ҳолатидаги суратлари оммага тарқалиб кетган машҳур футбол юлдузлари ҳақида сўзлашамиз.Марио Балотелли. Бу футболчи бир пайтлар жуда катта потенциалга эга эди. Уни жаҳон футболининг энг кучли ҳужумчиларидан бири бўлади, деб таҳмин билдиргувчилар бисёр эди. Аммо, оғир феъли ва носоғлом турмуш тарзи футболчини жарликнинг туби сари етаклаб борди. Оқибатда, «Супер Марио» 29 ёшидаёқ А ceриянинг дебютант-аутсайдери даражасига тушиб қолди.Жанлуиджи Буффон. Афсонавий дарвозабон ҳам бир неча бор тамаки истеъмол қилаётган чоғида журналистлар «снайперининг қурбони бўлган». Аммо, Буффонга ҳам Балотеллига нисбатан ишлатган фикрларимизни ишлатолмаймиз. Зеро, Жанлуижи 41 ёшида ҳам Европа грандларидан бири сафида тўп сурмоқда.Эшли Коул. Англия терма жамоасининг собиқ аъзоси яқинда фаолиятини якунлади. Эшли фаолияти давомида «Арсенал», «Челси» ва «Рома» сингари йирик клублар сафида ҳам тўп сурди. Коул майдонда ажойиб ўйин кўрсатган бўлиши мумкин, аммо ҳеч қачон ўзининг намунали хулқи билан мақтанолмаган. Ҳимоячи бир неча бор Британиянинг марказий нашрларининг асосий муҳокама мавзусига ҳам айланиб қолган. Унинг тамаки чекаётгани акс эттирилган фотосуратлар Коулнинг бошқа «қилиқ»лари олдида «дамини олади».Уэйн Руни. Англия футболи тарихидан муносиб ўрин эгаллашга улгурган футболчи ҳеч қачон спиртли ичимликлар ва тамаки махсулотларига бефарқ бўлмаган. Шунинг учун ҳам уни мазкур рўйхатдан четда қолдиролмадик. ДАВОМИ
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар: