-
-
Суперлига 28.03.2024 19:00 Динамо 2 - 1 Металлург Суперлига 29.03.2024 19:00 ОКМК - Бунёдкор Суперлига 29.03.2024 19:15 Қизилқум - Локомотив Лига—1 30.03.2024 01:00 Лилль - Ланс Ла-лига 30.03.2024 01:00 Кадис - Гранада «A» Серия 30.03.2024 16:30 Наполи - Аталанта АПЛ 30.03.2024 17:30 Ньюкасл - Вест Хэм Ла-лига 30.03.2024 18:00 Хетафе - Севилья Суперлига 30.03.2024 19:00 Андижон - Насаф «A» Серия 30.03.2024 19:00 Торино - Монца «A» Серия 30.03.2024 19:00 Женоа - Фрозиноне Суперлига 30.03.2024 19:00 Пахтакор - Сўғдиёна АПЛ 30.03.2024 20:00 Челси - Бёрнли АПЛ 30.03.2024 20:00 Ноттингем Форест - Кристал Пэлас АПЛ 30.03.2024 20:00 Шеффилд Юнайтед - Фулхэм АПЛ 30.03.2024 20:00 Тоттенхэм - Лутон АПЛ 30.03.2024 20:00 Борнмут - Эвертон Ла-лига 30.03.2024 20:15 Альмерия - Осасуна Лига—1 30.03.2024 21:00 Метц - Монако «A» Серия 30.03.2024 22:00 Лацио - Ювентус Ла-лига 30.03.2024 22:30 Валенсия - Мальорка АПЛ 30.03.2024 22:30 Астон Вилла - Вулверхэмптон -
Холис таҳлилчи блоги Futbol olami
Мардлар майдонда синаладиМуваффақиятга ёшнинг алоқаси йўқ. 35 ёшдан кейин ҳам “ўтириб қолмаган” 5 футболчи
Баҳо: +1Киритилган сана: 2019-10-25 23:45
Футбол муттасил равишда ўзгаришларга учраб келмоқда. Бугунги кунда 18 ёшли болалар учун ҳам клублар 100 миллионлаб маблағ сарфлашлари мумкин.Бу пуллар ёш юлдузлар томонидан оқланиши керак. Бу эса ўз навбатида уларнинг зиммасига ортиқча масъулият юклайди. Ишонмасангиз, Де Лигтдан Кьеллини ва Бонуччининг ёнида туриб, “Ювентус”да ўзини қандай ҳис қилаётгани ҳақида сўраб кўринг.Аммо бугун ёшлар эмас, балки фахрий футболчилар ҳақида гаплашамиз.5.Хоакин Санчез, 38 ёш. “Реал Бетис”Хоакин Санчез – испан футболининг ҳақиқий афсонаси. Замонамиздаги аксар футбол ишқибозлари у фаолиятини бошлаган даврларни эслашолмайди. Ҳатто 38 ёшида ҳам Хоакиннинг спорт формасида пасайиш кузатилганича йўқ. Футболчи ҳамон “Бетис”нинг асосий таркибида ўйнашдан ташқари, жамоа ўйинининг асосий ҳаракатлантирувчи кучи ҳисобланади.Хоакин жорий мавсумда саккизта учрашувда қатнашиб, битта гол ва иккита самарали узатманинг муаллифига айланди. У келаси ойларда ҳам шу темпда ҳаракатланишига ҳеч шубҳа йўқ.4.Франк Рибери, 36 ёш. “Фиорентина”Франк Рибери “Бавария”дан кетди, “Фиорентина”да қолди. Франциялик футболчининг Европада қолишини жуда озчилик кутганди, аммо Франк ҳали катта футболни тарк этишга тайёр эмасди. У АҚШ ва Хитойда осонликча топиладиган пулларни бошқаларга қолдиришга қарор қилди.Рибери аллақачон 2 бор гол киритиб, 1 голга асистентлик қилишга ҳам улгурди. “Милан” билан учрашувда жуда яхши ўйнагани сабабли майдонда уни “россонерилар”нинг мухлислари ҳуштакбозликлар билан қарши олишди.3.Фабио Квальярелла, 36 ёш. “Сампдория”Фабио яхши шаробга ўхшайди. Ёши ўтгани сари яхшироқ ўйнаб бораётгани бунинг яққол исботидир. Ўтган мавсум у 26 бор гол киритди ва А сериянинг энг яхши тўпурарига айланди. Қизиғи шундаки, Фабио бу натижа орқали “Олтин тўп”нинг 5 карра сохиби Криштиану Роналдуни ҳам ортда қолдиришни уддалади.Ҳа, бу мавсум у 6 учрашувда битта гол кирита олди, холос. Аммо бу ҳеч нарсани ўзгартирмайди – Квальярелла ҳамон ўз ёш тоифасида жаҳоннинг энг кучли футболчиларидан бири ҳисобланади.2.Жоржо Кьеллини, 35 ёш. “Ювентус”Жоржо Кьелинини аҳамияти жиҳатдан четда қолдириб бўлмайди: у ўйнамаса, бутун жамоа қийналади. Эҳтимол, ҳимоячи 35 ёшда, лекин у “Юве”нинг ажралмас бўлаги бўлиб қолмоқда. Фақат жиддий жароҳатгина уни сафдан чиқариб юбора олди.Унинг сафга қайтиш вақтини олдиндан айтиш қийин, аммо бу ҳеч нарсани ўзгартира олмайди. Ёшига қарамай, Кьелини ўз позициясида сайёрамизнинг энг яхши футболчиларидан бири ҳисобланади.
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар:
мухаммед24 2020-02-24 23:00:53 0OZCHILIK BUERDA YUSUPOW 2019-12-29 01:25:40 0bufon qani YUSUPOW 2019-12-29 01:24:09 0yahsi :thumbsup: :thumbsup: :thumbsup: