эл. почта:пароль: 
регистрация | паролни тиклаш
    • Асосий
    • Евро-2016
    • Башорат
    • Викторина
    • Блог
    • Live!
    • Конференция
    • ТВ-Программа
    • Реклама
  • Суперлига 03.07.2025 20:00 Шўртан 1 - 2 Қизилқум
    Суперлига 04.07.2025 20:00 Сўғдиёна 2 - 0 Қўқон-1912
    Суперлига 04.07.2025 20:00 Сурхон 0 - 0 Бухоро
    Клублар ўртасида ЖЧ 04.07.2025 23:59 Флуминенсе - Ал-Ҳилол
    Клублар ўртасида ЖЧ 05.07.2025 06:00 Палмейрас - Челси
    Суперлига 05.07.2025 20:00 Андижон - Бунёдкор
    Суперлига 05.07.2025 20:00 Машъал - ОКМК
    Клублар ўртасида ЖЧ 05.07.2025 21:00 ПСЖ - Бавария
  • Холис таҳлилчи блоги

    Futbol olami

    Мардлар майдонда синалади

    Кройффдан Брэйтуэйтгача. “Барселона”нинг аввалги ва ҳозирги 9 ликлари

    Баҳо:
    0

    Киритилган сана: 2020-10-26 12:34

    Йоҳан Кройфф

    Голландиялик футболчи барча жамоаларида ўзининг севимли 14рақамида ҳаракат қилар эди. У “Барса”да 9рақамда ҳаракат қилган бўлса-да, мўжизавий ўйинин намойиш этаверди. Авваллари, футболчилар рақамларини бемалол алмаштираверишарди. Ҳаттоки, ҳар бир ўйин олдидан рақам алмаштириш ҳам мумкин эди.

    Масалан, Кройффнинг “Атлетико” дарвозасига шедевр гол урган вақтда футболкасида 9 рақами бор эди.

    Роналдо

    90йилларнинг иккинчи ярмида бразилиялик “Феномен” сайёрамизнинг энг самарали футболчиларидан бири эди. “Кўк-анорранглилар” сафида бир мавсумда 49 ўйинда 47 та гол уришга муваффақ бўлганди.  Айнан Роналдонинг голи “Барселона”га Кубок эгалари Кубоги финалида “ПСЖ” устидан ғалаба қозонишга ёрдам берганди.

    Патрик Клюйверт

    Ривалдо билан Клюверт иккаласи бутун Европада дахшатли ҳужум тандемини ташкил қилган эди. 1998 дан 2004-йилгача Клюйверт 257 ўйинда 122 та гол урганди. Ўша давр снайпери учун бу ёмон натижа бўлмаган.

    СамюэльЭтoʻо

    Ривалдо ва Клюйвертнинг ўрнига Этoʻо ва Роналдиньолар келди. “кўк-анорранглилар” сафидаги 6 мавсум давомида камерунлик футболчи икки марта Чемпионлар Лигаси қўлга киритишга ёрдам берганди. Иккала финалда ҳам ўз ҳисобига гол ёздириб қўйган эди. Умумий ҳисобда каталонияликлар сафида Этoʻо 199 ўйинда 130 та гол уришга муваффақ бўлган.


    Фикр билдиринг:

    ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

    Билдирилган фикрлар: