-
-
АПЛ 26.12.2024 17:30 Манчестер Сити 1 - 1 Эвертон АПЛ 26.12.2024 20:00 Борнмут 0 - 0 Кристал Пэлас АПЛ 26.12.2024 20:00 Челси 1 - 2 Фулхэм АПЛ 26.12.2024 20:00 Ньюкасл 3 - 0 Астон Вилла АПЛ 26.12.2024 20:00 Ноттингем Форест 1 - 0 Тоттенхэм АПЛ 26.12.2024 20:00 Саутгемптон 0 - 1 Вест Хэм АПЛ 26.12.2024 22:30 Вулверхэмптон 2 - 0 Ман. Юнайтед АПЛ 27.12.2024 01:00 Ливерпуль 3 - 1 Лестер АПЛ 28.12.2024 00:30 Брайтон - Брентфорд АПЛ 28.12.2024 01:15 Арсенал - Ипсвич «A» Серия 28.12.2024 19:00 Эмполи - Женоа «A» Серия 28.12.2024 19:00 Парма - Монца «A» Серия 28.12.2024 22:00 Кальяри - Интер -
Ҳасанали Қодиров Онлайн савол-жавоб
Metallurg САВОЛ: Яна безовта қилганим учун узр, Ҳасанали ота. Яқинда бўлиб ўтган Осиё кубоги-2014 мусобақасида терма жамоамизнинг 4та ўйинини таҳлил қилиб берсангиз.
Савол берилган сана: 11.02.2015 14:51
ЖАВОБ: Металлург дўстим. Жуда муҳим мавзуни тилга олдингиз. Бугун хотиржамлик билан холис баҳо берайлик. ОК-2015дан олдин Қосимов асосан ёшлар билан ишлади. Йиғинга кўпинча легионерлар етиб келмади. Бунинг натижасида термамиз 4та тўнашувда икки хил ўйин кўрсатди. Мураббийни мусаввир санъатига қиёслайман. Жавлон Умарбеков техникаси зўр, кўзи, қўли пишиқ яхши мусаввир. Чингиз Ахмаров услубида ишлаб, ундан зўр картина ярата олади. Чизиқлари аниқ, ранглари гўзал, образлари мукаммал бўлса-да, унинг картинасида энг муҳим нарса жон бўлмайди. Худдики, ибодатсиз одам Икона чизгандай тасаввур пайдо бўлади. Чингиз Ахмаров Россиядан Ўзбекистонга Шарқ тарихига маҳлиё бўлгани учун етиб келган. Шарқ тасвирий санъатини, поэзиясини мукаммал ўрганиб ижод қилган. Жавлон Умарбековда бу нарсалар, Шарққа нисбатан ибодат йўқ. Бош мураббий Қосимов термамизга келгач Абрамов яратган ўйинни мукаммамллаштирди. Унда яхши натижалар чиқарди. Шу пайт 4 йил ичида ТЖМда кимдир янги ўйин услубини яратмоқда. Мексикада Махсталиев марказга ошириб бергач, Темур Ҳакимовнинг урган голларини эсланг. Туркияда Сергеев билан Искандаров орасидаги боғламларни эсланг. Бу яратилган ўйинни ва Абрамов ўйинининг орасида қолиб кетди. Терма жамоанинг Саудия ва Кореяга қарши янги ўйинни ўсмирлар билан Евстафеев, ёки ёшлар билан Мусаев яратдими, билмайман, балким Рустам Акромов яратгандир. Аниқ биламанки, буни Қосимов яратмаган эди. Унинг жодини Жавлон Умарбековга ўхшатаман. Баравай ўйинда корейсларни юта олмадик. Бу мураббийнинг ўйин картинасига беражак жони йўқ эди. У Чингиз Ахмаров эмас. Менинг сўзларимни тасдиқлаб, унинг айтган гаплари эсимда. Жепаровни Корея билан ўйинда нега майдонга туширмадингиз деган саволга у "Сардор Рашидов билан Жамшид Искандаров яхши тандем бўла олади", дея жавоб берди. Кимнинг яратган ўйин тасвирини қўллагании айтди. Бошқа жавобда Жепаров хусусида танганинг икки томони бор деб жавоб берди. Корея футболини Жепаров яхши билганидек, корейслар ҳам Сервернинг ўйинини жуда яхши билишади. Бундай жавоб жуда нўноқдир. Аллақачон футболда бир кишига қарши ўйналмайди. Ҳеч қачон ҳеч қайси футбол даҳосига қарши майдонга тушилмайди. Янги ўйин услубида Жепаровга жой топа олмаганини айтмади. Балки вақт топа олмагандир, балки кимдир яратган тасвирни тушуна олмагандир. Терма жамоа ўйинида биз гол ура олмадик, лекин гол ўтказиб юбордик. Бунинг сабаби биз ўткир ҳужум қилишни билмаймиз, марказдан ёриб кириш тасвирини ҳеч ким яратмаган. Шунингдек корейсларга ўхшаб қисқа масофада тезкор комбинацияга биз қарши тура олмадик. Ҳимоячиларимиз бундай ўйнашни билишмайди. Ички чемпионатимиз жуда хароб. Олий лиганинг 1-турида 3та ўйини ҳозирданоқ келишилган деб айтишди. Бу фожиа эмасми? Жавоб берилган сана: 11.02.2015 15:13
RealuzA САВОЛ: OK-2015 da Jan Koreyaga qarwi uyinda Lutfullo Turayev qanday tasurot qoldirdi sizda
Савол берилган сана: 11.02.2015 14:14
ЖАВОБ: Лутфулла Тўраев жуда меҳнаткаш ўйинчи. Ёшлар билан синовдан ўтган бу ўйин тасвири эскирганлигини Лутфулла Тўраев кўрсатди. Уролмаган голларида унинг айби йўқ. Хонда неча марта яхши шароитларни йўқ қилди. Бу футболда бўлиб турадиган нарса. Ёшлар тайёрлаган ўйинда Темур Ҳакимовга ўхшаб якка-ёлғиз бир киши ҳужумни голга айлантириши энди ўзини оқламайди. Ҳамма жамоаларда ҳужумни якунлаш нуқтасида икки ёки уч ўйинчи етиб келади. 85-дақиқада қанотда ёлғиз қолган Денисов унинг ёнига етиб келиб, ҳамжиҳатликда ҳужумни якунлаш керак эди. Мен бу ишни ҳеч қачон қилмаганман, ҳозир қиламан. Таркибни яратиш мураббийнинг иши. Мен бўлганимда Лутфулла билан Шодиевни ҳужум якунида тандем ҳосил қилган бўлардим. Бошқа пайт Лутфулла орқа чизиқдаям фойдали ҳаракат қила олади. Йоахим Лёв яратган ҳужумлар билан Сколари яратган ҳужумларга аҳамият беринг.
Қадрли ишқибозлар. Кўп саволларга жавоб ёза олмадим. Вақт тугаб қолди. Саволларни уйга олиб кетиб, албатта жавоб ёзиб юбораман. Стадионда кўришгунча омон бўлайлик.Жавоб берилган сана: 11.02.2015 15:21
odilbekuz САВОЛ: 2014 yakuniga kura eng yaxwi uyinchi maqomi kimga tegadi \nDenisov Ahmedov Iskendarov qaysi biriga nasib qiladi
Савол берилган сана: 11.02.2015 14:08
ЖАВОБ: Одилбек, мени бу нарса бутунлай қизиқтирмайди. Футбол жамоавий ўйин, гимнастика ёки оғир атлетика эмас. Дунёдаги энг яхши ўйинчи ЖЧ-2014да жуда афтодаҳол ўйнади. Карло Анчелотти Роналдунинг ўйинин ёрқинроқ қилиш учун Ди Мариядан, Ўзилдан, Игуаиндан воз кечди. У ёрқинроқ ўйнай бошлади. Унинг юқори сифатли ўйинини "Реал" жамоаси яратиб бермоқда. Бугунги ўзбек футболининг аҳволида ҳеч кимни ажратиб кўрсата олмайман. Жавоб берилган сана: 11.02.2015 14:52
makentoshrr САВОЛ: терма жамоалор хам уйинни сотиш мумкинми
Савол берилган сана: 11.02.2015 14:07
ЖАВОБ: Футболда бу нарсани исбот қилиш жуда қийин. Чет элда тотализатор, букмекерлик идоралари бор экан, ҳаром ишга йўл очиқдир. Бу ишни ҳалоллик билан йўлга қўйиб бўлмайди. Терма жамоа ёки клубнинг аҳамияти йўқ. Жавоб берилган сана: 11.02.2015 14:48
DUBAY САВОЛ: Ассалому алайкум, ҳурматли Ҳасанали ота. Шу Мақолаларизни оҳирига боргунча юз ҳил тарафга ўтламасдан қисқа ва лўнда қилиб ёзишни иложи борку! Сиз нима учун узундан узун ёзасиз?\n\nТанқид учун узр
Савол берилган сана: 11.02.2015 14:06
ЖАВОБ: Дубайжон, борим шу. Айтадиган гапим кўп. Улгурмай қоламанми деб қўрқаман. Ёшим бир жойга етган. Сизга ўхшаб финишда узоқда бўлган эди, қисқа қилиб бугун бир мавзуни, эртага бошқа мавзуни ёритиб юрардим. Буни мен ўтлаш деб биламан. Фикр қилишга, тинглашга, мени инкор қилишга ўқувчини чақираман. Футбол "югурди, чопди, сакради, ютди, ютқазди" эмас. Футбол катта воқелик. Футбол бутун ҳаётимизнинг кўзгуси. Ўтмишимизни, келгусимизни футбол кўзгусида кўраман. Бу ўтлаш эмас. Жавоб берилган сана: 11.02.2015 14:46
Rmapax САВОЛ: Ассалому алайкум. Маргилондан Акрамжонман.1-саволга (касперскийга) берган жавобизда клубларимизни фарзандаларга, 4 та етакчи клубларимизни эса кучага кийинтириб чикарилган фарзандларга ухшатишингиз зур чикибди.Саволим: Бунёдкор Локомотив ва Насафга чиройли тариф берибсиз. Лекин Пахтакор хакида гапирмабсиз. Чемпионимиз хакида нима дея оласиз? Яна савол: Бабаян олиб бораётган сиёсатига кандай бахо берасиз. Жавобизи интизорлик билан кутаман. Рахмат
Савол берилган сана: 11.02.2015 14:01
ЖАВОБ: Узр сўрайман. "Пахтакор" 50 йилдан бери менинг фарзандим. Ўз фарзандим доим баҳолашга ор қиламан. Ўз фарзандим тўғрисида бошқалар гапирсин. Бабаян тўғрисида "майдон четида қанотларини қоқиб урган жиблажибон" деб ёзган эдим. Ҳозир ҳаммаси барҳам топди. Ўзи бош хўжайин, ўзи бош мураббий, ўзи бош ижодкор. Ҳеч қайси бош мураббийда бундай имконият йўқ. Ечиндимхонага ўйиндан сўнг клуб "Алифни калтак дея омайдиган" клуб хўжайини кириб ҳамманинг устидан мағзава тўкиши мумкин, бош мураббийга ишдан ҳайдайман деб ўшқириши мумкин. Бундай шароитда бош мураббий ижод қила олмай қолади. Бабаян эса ўзини ўзи койиб турар. Жавоб берилган сана: 11.02.2015 14:43
sindrom САВОЛ: Ассолому Алейкум!Фудболимизга билиб билмай еки уз манфаатини уйлаб зиен келтираетган журналистларга нима деган булар эдингиз!Зафар Имомхужаев урнида Фудбол шархи курсатувини олиб борганингизда нима килар эдингиз!
Савол берилган сана: 11.02.2015 13:57
ЖАВОБ: Синдром жаноблари. Қуллик синдроми ҳаммамизга хос нарса. Қулликдан, қуллигимиздан эзилган кимса стадионга келмоқда, футболни қўрмоқда. Саҳифаларни, сайтларни ўқимоқда. У одам зора мардликни кўрсам дейди. Иттифоқ даврида матбуот эркин бўлмаган. Инсон фикри бўғзида бўғилмаган. Ҳуррият даврида яшаб матбуотда бир нимани деб холис гапдан қочиш, кимнингдир оққа бўяб, кимнидир қоралаш - жуда ёмон иллат. У билан курашиш керак эмас. уни ўз ҳолига қўйиш керак. Токи улар ҳамма учун салбий ибрат бўлиб, ўз обрўсини тўкиб, боши берк кўчани, инсон қадри, футбол қадри, ҳур фикр қадри четга сурилган кўчани олдиндан кўриб турсин. Салбий ибрат бўлсин ҳаммага. Ҳаммамиз футболга керакмиз. Жавоб берилган сана: 11.02.2015 14:35
odilbekuz САВОЛ: Realni omadsizligini qanday baholaysiz
Савол берилган сана: 11.02.2015 13:56
ЖАВОБ: Бир мавсумнинг ўзида ўйин ҳеч қайси клубда бир текис бўлмайди. Унинг кучайиши ва пасайиши бўлади. Ўзгариш амплутудасини мураббий олдиндан сеза олиши керак ва унга қарши чора қўллаши керак. "Реал"нинг йирик мағлубияти бир ўйинга тегишли воқеадир. Аммо аломатлари анчадан бери сезилмоқда эди. Юқори чўққида турган жамоада албатта ғалабалардан тўйиниш аломати пайдо бўлади. Футбол жуда мураккаб спорт турига киради. Ҳозирги кунда "Реал" тўлиқ пастга шўнғиган эмас. Бундан кейин ҳам шундай воқеаларни кўришимиз мумкин. Ўзбек тилимизни бузиб, мен ҳам бошқалар сингари қон қуйиш, қон чиқариш каби ибораларни ишлатгим келмайди. "Реал"га янги нафас керак. Жавоб берилган сана: 11.02.2015 14:29
security САВОЛ: Салом. Сайтдан нима учун Бобомурод Абдуллани четлаштирдингизлар. Нимагадир барча журналистлар унга каршидек.
Савол берилган сана: 11.02.2015 13:55
ЖАВОБ: Қоровул дўстим, берган саволингиз ўринли, долзарб. Ўз вақтида берилди. Бобомурод Абдулланинг қалами ўткир, яхши журналист. Хабарим бор, Абрамов билан судлашишган. Бир гал у, бир гал бу жараённи ютиб чиққан. Бу ҳуқуқий давлат учун оддий ҳол эди.
Лекин редакторимиз ва Б.Абдулла орасида бўлиб ўтган воқеалардан сўнг Бобомуроднинг блоги ёпилди. Ҳамма мақолалари ўчириб ташланди. Мен бундан жуда афсусдаман. Ҳозир телефон рақами ҳам ўзгарган. Мен у билан алоқага чиқа олмаяпман. Менинг таклифим Бобомурод Абдулла билан биргаликда онлайн орқали диспут ўтказиш, бор ҳақиқатни ишқибозлардан яширмай маълумот қилсин. Чунки у тарихий шахсдир. Унинг ўзбек футбол журналистикасида ўз ўрни бор.Жавоб берилган сана: 11.02.2015 14:25
Metallurg САВОЛ: Ассалому алайкум ҳурматли Ҳасанали ота! Футболимизда келишилган ўйинларни йўқотиш (ҳеч йўғи камайтириш ёки унга қарши кураш) учун қандай таклиф бера оласиз?
Савол берилган сана: 11.02.2015 13:51
ЖАВОБ: Маъданчи дўстим Металлург. Сиз мендан баттар келишилган ўйинлардан, масҳарабозликдан азоб чекар экансиз. Келишилган ўйинлар бу жиноятдир. Жиноят билан тегишли давлат органлари шуғулланиши керак. Унга қарши курашиш ўрнига биз хўжакўрсинга комиссиялар яратиб қўймоқдамиз. Унга ҳурматли одамларни қўғирчоқсифат раҳбар қилиб қўймоқдамиз. Аслида Иноятов жиноят билан курашиш ва уни жазолаш ҳуқуқига эга эмас. Ҳаққи ҳам йўқ. Фақат журналистларга нишон бўлмоқда холос. Емаган сомсасига пул тўлайдиган одам топилди. Ёки у ҳам олармикин? Қандай таклиф бера оламан? Биз қонуний, демократик давлатда яшамоқдамиз. Таклифим шу. Ишқибоз сифатида ҳар биримиз сайтга кўрган-билган воқеаларимизни ёзайлик. Фарёд солайлик. Натижаси чиқиб қолар. Сўқир кўздан ёш чиқар, лекин амалдорлардан чиқмайди. Бошқа бир гап қўша олмайман. Жавоб берилган сана: 11.02.2015 14:15
RealuzA САВОЛ: OK MTJ dan kimlarni uyini sizda yaxwiroq tasurot qoldirdi
Савол берилган сана: 11.02.2015 13:44
ЖАВОБ: Реалжон, яқинда Африка миллатлар кубоги ўйинларини кўрдим. Бизнинг қитъамиз ўйинлари уларнинг ўйини олдида ҳисобдан қатъий назар кўча ўйини. Австралия ўйини бошқалар ўйинидан маълумоти, мушоҳадаси билан ажралиб туради. Уларнинг ўйини олий математика даражасида бўлса, бошқаларнинг ўйини элементар арифметика даражасида экан. Араблар ўйини шу зайлда кетаверади. Сал баландроқ, сал пастроқ. Бир замонлар Япония чемпионатида Кантона ўйнаган. Ҳозир японлар Европада ўйнамоқда. Японлар бу чемпионатда дам олиб кетишди. Корейслар янги ўйин тасвирини яратиб кетишди. Амирлик катта довон олдида турибди. Бу довоннинг устига чиқиш керак. Лекин буни қила олишмайди. Лекин араб клубларида ҳамма ўйинчилар "импорт"ний. Бирорта араб футболчисида Европада ҳеч қачон ўйнамайди, бунга интилмайди ҳам. Араб миллий сифояти шундай эканки, ҳар бир қабила, ҳар бир уруғ ўз ғурури билан ўз дунёсида яшайди. Уларда саховатни, шижоатни кўрмадим. Жавоб берилган сана: 11.02.2015 14:09
Ibrahimovich САВОЛ: Салом,мана кечагинда Ёшлар уртасидаги ЖЧга куъра ташланди.Гар гурухдан чикадиган булсак катта эхтимол билан Бразилия ё КХДР га дуч келарканмиз.КХДР накадар ёшларимизни "тарбиялагани" ёдимизда,Бразилия доим фаворит.Нима деб уйлайсиз Равшан Хайдаров бирон нима уйлаб топа олармикин ? Хеч булмаса ёш футболчилиримизга укуви бор четдан тренер чакирса булмасмикин ,бизда шундай "коида" борки,футболчилар бир айланиб "тренер" булиб коляпти,бу холатда футболимиз оркага тортмайдими ?
Савол берилган сана: 11.02.2015 13:38
ЖАВОБ: Бизда Рустам Акромов яратган "инкубатор" тўхтамай ишламоқда. Кўпгина чет эл мутахассисларида ПРО лицензияси йўқ. Биз ўзимизнинг чиллаки, тезпишар гувоҳномамиз билан мағрурланиб юрамиз. Равшан Ҳайдаров Германия ҳавосидан нафас олиб келган. Тренерлик маҳоратида ҳеч нарса ўзгармаган. Хитойдаги ОК-2004 ўйинларимизда бор яхши кўринишларни Гёде яратган эди. Гёде ёш йигитларни БАА-2003 ЖЧга олиб бориб, жанг қилдирган эди. Кимнинг буйруғига кўра Гёденинг қилган ишлари тарихимиздан ўчирилиб, 2003 Борисов хизматига ёзилмоқда, 2004 ўйинлари эса Ҳайдаров хизматига. Бундай тарихий фактларнинг бузилишига сабаб бўлган нарса нима экан, билмадим. Худди ўша сабаб ТЖМ эшигини европалик катта мухассислар учун ёпиб қўйган. Жавоб берилган сана: 11.02.2015 14:01
UZBEKISTONIM САВОЛ: Ассалому алайкум, ҳурматли Ҳасанали ота.\nАвваламбор сизга соғлиқ тилайман.\n\nСаволим: Куни кеча Янги Зеландияда ўтадиган навбатдаги Ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига қуръа ташланган эди.\n\nГуруҳимиздаги рақибларимиз бўлган Германия,Гондурас ва Фиджи ёшлар терма жамоасига қандай баҳо берган бўлар эдингиз. \nВа, шунингдек,Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг гуруҳдан чиқиш имкониятини қандай баҳолаган бўлар эдингиз?
Савол берилган сана: 11.02.2015 13:31
ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом, ҳурматли Ўзбекистоним, жоним, жаҳоним! Рақибларимиз тугул ўз ўйинчиларимизга баҳо бера олмай қолдим. ТЖМга минг "раҳмат". Туркияга бирор бир журналист бирга кетгани йўқ. Бизни ўйиндан ўйинга бўлган воқеалардан хабардор қилгани йўқ. Отангиз таҳлил қиламан деб ҳаракат қилса, қаердан ҳақиқий хабар топсин. Ҳаммаси қоронғу. Олимпиячиларимизнинг Таиланддаги Қирол кубогидаги бирон бир ўйинидан хабар топганим йўқ. Ҳамма таниш-билишим қўлидаги телефонда кўриб, Тоҳир боксёрни гапирмоқда. ТЖМ раҳбарияти журналистни оёқ учида кўради. Бунга журналистларнинг ўзи айбдор. Мард сўзни ёзаётганлар кам. "Сувоқчилар" кўп. Жавоб берилган сана: 11.02.2015 13:52
shamsher САВОЛ: Ассалому алейкум. Соғлигингиз ишларингиз яхшими. Ижодингизга ривож тилайман. Саволим - футболимизнинг ривожланишимизга менталитетимизнинг таъсири қандай? Акс таъсир қилмайдими. Журналистларимиз андишани ошириб юборишмаяптими. Жавоб учун раҳмат.
Савол берилган сана: 11.02.2015 13:19
ЖАВОБ: Шамшержон, саволингиз қилич каби катта муаммони осмонга кўтариб ташлади. Бу муаммони тутиб олиб, ерга қўйиб, олдингизда таҳлил қилиш ниятидаман. Бу тушунчани ўзбек тилида "миллий сифоят" деб атасак бўлади. Миллий сифоят бор нарса. У асрлар давомида шаклланади. У билан ҳамма ҳисоблашиши керак. Бош мураббий ҳам, журналист ҳам, ишқибоз ҳам. Абрамов миллий сифоятимизни инкор этган бир воқеани гапириб бераман. Бизнинг меҳмондўстлигимиз ўзаро меҳр-оқибатимиз баландлигини Доҳада юрган пайтимизда сездим. Меҳмонхонамизда ҳар бир хонанинг азиз меҳмони бўлган эдим. Ҳар бир ватандошим хонасида дастурхон ёзилар эди. Бошқа миллат вакиллари буни кўриб, жуда ҳайратда қолишар эди. Бошқа хислатимиз ҳақида гапирмоқчиман. АҚШда ўзбек миллати ҳақида жуда илиқ таассурот қолган. Биласиз, бу давлатда қонун устувор. Ўзбек вакиллари ҳаммага нисбатан итоаткор эканлар. Борган сари бизнинг миллат вакилларига ажратилидиган "грин-кард"лар квоталарини кўпайтирмоқдалар. Нисбатан жуда кам одам Америкада қолиб кетмоқда. Кўпчилик моддий ҳолатини яхшилаб, ўз Ватанига қайтиш пайида юрибди. Чироқчилик деҳқон Америкадан кўра ўз чўлини устун қўймоқда. Ватанпарварлик туйғуси бизда баланд экан. Абрамов Ўзбекнинг ўғлонининг қоидага хилоф иш қила олмаслигини ва хоҳламаслигини сезмаган эди. Тожикистон билан ЖЧ-2014 саралаш ўйинини эсланг. Ўзбек мард бўлса, сохта сариқ карточкани олишдан ўзини устун қўяди! Абрамов бўлса, ўйинчиларимизда сохталик маҳорати етишмади деб жар солган эди. Сохта ўйинни Баллак қилсин. Евро-2004да Пепени итариб юбориб, гол урган эди ва бунинг учун уни ҳамма олқишлаган эди. Бизда бундай ўйин қилганни барча йиллар оша қоралайди. Миллий сифоятимиз хонликлар даврида бирмунча ўзгарди. Тобелик, қуллик, жон сақлаш сифатлари феълимизга кириб, ўрнашиб қолди. Амир Темур, Бобур даврида, ҳатто Чингизхон даврида ҳам жанговарлик улуғланар эди. Амир Темур машварат чақириб, 92 уруғимизни тинглар эди. Ҳар бир оқсоқол ўз фикрини қўрқмай Амирга баён қилар эди. ОК-2015дан кейин ҳамма мураббийларимиз, амалдорларимиз Федерациямиз президентига сабаб-бесабаб тахсинлар ўқимоқда. Масалан, Карлос Кейруш Эрон футбол федерацияси президенти шаънини бирор марта эсламайди. Бундай қилса, у ерда уят бўлади. Бизда бошқа манзара. Ҳар бир журналист футболимиз президенти шаънини эслаб ўтмаса бўлмаяпти. Бундан уялмаяпти. Сиз айтган андиша бошқа нарса. Бизда ўғил отага "сен ноҳақсан" деб айтмайди. Европада бундай гап қаҳрамонлик саналади, бизда — одобсизлик. Журналистларимиз андиша қилаётгани йўқ. Саҳифа ва сайт майдонини манфаат майдонига айлантириб юборишган. Гап шунда. Жавоб берилган сана: 11.02.2015 13:47
fathquqon САВОЛ: Ассалому алайкум.Мтж миз нинг ракобатчилари деб билган жамоалар япония, корея, эрон ва хокозолар халкаро тажрибага эга булган мураббийларни таклиф килиб ишлатишмокда.Улар шунчалик ахмог пулни хисобини билмайдиганми ёки биз шунчалик акллимизми.Ёш журналистларимиз танкид ва камчиликларни курсатишди.Муносабат узгармаслигига акллари етди ёки аклларини киргизишди.Сиздан илтимос ёшингиз улуг экан сиз мухлислар ва футбол амалдорлари уртасида куприк булиб мухлисларни дод фарёдларини етказиб турсангиз.Жавоб учун рахмат.Сог булинг.
Савол берилган сана: 11.02.2015 13:11
ЖАВОБ: ФотиҳҚўқон, бу саволингизни эшитиб, бағри дилим ёришиб кетди. Минг раҳмат. Футбол амалдорларини мен ҳам тушунмайман. Сизу биз футболимиз саодати деб қанча қайғурмайлик, амалдорлардан бир садо чиқмайди. Муносабат билдирмайди, сайтимизга кирмайди, газеталаримизни ўқимайди. Лекин сизга сўз бераман, оддий бир ишқибоз сифатида мақола ёзиб, сайтга чиқарамиз. Кейин бу мақолани шахсан ўзим Мираброр Усмоновга элтиб бераман. Кўприк бўлишга ҳаракат қиламан. Оёқларим ўтмишда қолиб, қўлларим келгуси ҳаёт қирғогига тиралга бўлади. Ўзим эса камон-кўприк. Кўприк устига чиқиб ўзаро мулоқотни сизлар давом эттирасизлар. Бу менинг сўнгги ҳаракатим бўлади. Жавоб берилган сана: 11.02.2015 13:30
odilbekuz САВОЛ: Ok-2015 MTJ uyinidan kungliz tuldimi
Савол берилган сана: 11.02.2015 13:04
ЖАВОБ: Одилбек, ўғлимдирсиз ёки акаммисиз, саволингиз менга жуда ёқди. Бундай синов тўрт йилда бир марта бўлмоқда. Ҳозир совуққонлик билан, хотиржамлик билан ўйинларга баҳо бериш ўрнига тарафкашлик авжига чиққан. Тағин Абрамов-Қосимов қарама-қаршилиги жонга тегди. Воқеага холис баҳо бериш ўрнига куни кеча Инилеев билан Азамат Абдураимов тарафкашликни "Интерфутбол"да от қилиб, чавандоз бўлишмоқда. ОК-2011 — ёмон, ОК-2015 — яхши, деган авзу чайналвуриб, жонга тегди. Менинг кўнглим ўйинлардан тўлди, ўйин таҳлилидан вайрон бўлди. Майдондаги ҳар бир эпизод кўзимни қувонтирган бўлса, майдон ташқарисидаги воқеалар дилимни вайрон қилмоқда. Вақти келганда батафсил гапирармиз. Жавоб берилган сана: 11.02.2015 13:25
Shukhratbek САВОЛ: Клубларимизнинг ОЧЛда иштирок этишига қандай баҳо берасиз? Уларнинг имкониятлари қандай?
Савол берилган сана: 11.02.2015 13:01
ЖАВОБ: Шуҳратбек, бизнинг имкониятларимизни паст баҳолайман. Биронта жамоамиз ўйин формасини юқори даражага кўтара олмасдан, майдонга тушмоқда. Афсуски, ҳар бир клубимиз мавсум тугагач, "буюк кўчиш" тўфонига учрайди. Бултурги тайёрланган ўйин тасвирини бу йил кучайтириш ўрнига қайтадан янги тасвир яратиш керак бўлмоқда. Бу тасвир мавсумнинг ўртасида тайёр бўлади. Афсус. Бунинг сабабини "подьёмний" пуллари деб биламан. Жавоб берилган сана: 11.02.2015 13:20
Serenada САВОЛ: Нега стад.уз сайтини нуфузи борган сари тушиб кетаяпти. Жуда куп булимлар деярли ишламайди. Кундалик хабарлар хам улда жулда киритилаяпти. Чемп.азия сайти мухлислар учун килаётган хар хил лойихаларни нахотки бу сайтда килиб булмаса.
Савол берилган сана: 11.02.2015 12:36
ЖАВОБ: Ёш дўстим, Серенеда. Мол эгасига ўхшамаса ҳаром ўлади. Ҳозир шу замонда нафас олмоқдамизки, ҳар бир чўпнинг эгаси бўлсин экан. Сайтимизнинг қанча яхши томони ё ёмон томони бўлса агар, бу унинг эгасига ташриф қоғози бўлади. Афсуски, мен сайтимизнинг эгасини танимайман. У ҳам мени танимайди. Ўртада ҳамкорлик йўқ. Жавоб берилган сана: 11.02.2015 13:17
Kasperskiy САВОЛ: Mana OCHL saralash bahslari ham boshlandi. Milliy klublarimizning OCHLdagi ishtiroki xaqida fikrlaringizni bilmoqchi edim. Osiyo arenalarida klublarimizga qanday baho berasiz? Har biriga alohida tuxtalib utsangiz! Javob uchun oldindan raxmat!
Савол берилган сана: 11.02.2015 12:12
ЖАВОБ: Азиз ва муҳтарам ишқибозлар. Янги мавсум олдидан биринчи синовдан кейин сизлар билан учрашиб турибмиз. Гапирадиган гаплар кўп, фикрлар кўп. Ҳар биримиз ўз фикримизга эгамиз. Яна бир бор дардлашиш бахтига эришиб ўтирибмиз. Доимо саломат бўлайлик.
Азизим, Касперский. Болани кўча тарбиялайди. Кўча синовидан ўтган бола ё жасур бўлади, ё мажруҳ бўлади, ё қўрқоқ бўлади, ё ботир бўлади. Ота-онанинг уй шароитидаги қилган тарбияси кўча синовидан ўтиши керак. ОЧЛ ўйинлари ҳам биз учун шунчалар зарур. Фарзандларимиз кўп. Бу йл 16та бўлишди. Фақат 4тасига тарбия бериб, қолганидан юз ўгирганмиз. Мисол учун "Навбаҳор" клуби автобус орзусида юрибди. Бошқа клублар орзу-эҳтиёжини гапирмай қўя қолай. Тўртта фарзандимизни чиройли кийинтириб, кўчага чиқариш арафасида турибмиз. У ерда тоғаси ҳам, амакиси ҳам йўқ бошини силайдиган. Тенгқурлари олдида ўз номини, бизнинг тарбиямизни ҳимоя қилади. Аввал бир жамоани терма ўйинчилари билан жамлаб, кўчага чиқардик. Кейин "Бунёдкор" мен ҳам борман дея кўчага чиқди. Темирйўлчилар кўчада "биз зўрмиз" деб даъво қилмоқда. "Насаф" ота-онанинг эътиборидан четда қолса ҳам жуда яхши тарбия топмоқда. Уни ҳам кўчага кузатиб қўямиз. Тарбиямиз баҳоси кўчада. Футболимиз келгуси кўчада. Футболимиз келгуси порлоқ бўлсин.Жавоб берилган сана: 11.02.2015 13:10
elmus САВОЛ: ОК арафасида катта масъулият елкасида турган Миржалол Қосимовни шунчалик танқид қилмоқдасиз. Эсимда, бир мақолангизда уни "Лиллипут"га ўхшатган эдингиз. Миржалолга нисбатан адоватингиз борми? Сиз ҳам ўзбекмисиз ўзи? Саволими огир олманг
Савол берилган сана: 30.12.2014 15:39
ЖАВОБ: Ҳурматли, Элмус. Мен ўзбекман. Олти пуштимни танийман. Ҳаммаси Тошкентнинг "Ўқчи" маҳалласида яшаб ўтишган. Ўзбеклигимдан ғурурланаман. Унинг ҳар бир вакили баркамол бўлишини истайман. Миржалолдек ўйинчини жуда ҳурмат қиламан. Мен уни танқид қилмайман. Унинг маҳоратини таҳлил қиламан. Мен кўп нарсалар ёзаман. Кимдир ёзганларимни таҳлил қилиб, камчиликларини кўрсатса, бошим осмонга етади. Ўзбек миллати ҳар жабҳада олдинда бўлишини истайман. Қосимов бўлган талабим бошқаларга нисбатан 10 баравар баланд. Куманни эсласам, ўйинчилик пайтида "булдозер"га ўхшатишарди. Мен ўхшатган сўзларимни такрорлашга тайёрман. Циркда ҳамма ўз маҳоратини кўрсатади. Дорбоз дор ўйнайди, Фокусчи фоус кўрсатади. Лиллипут аренага чиқиб, фақат ўзини кўрсатади. Миржалол Қосимов жамоаси фақат ўзини кўрсатади. Нимани Австралияда кўрсатар экан. Қандай ўйин ғоясини олиб кетмоқда? Бугун матбуот анжуманида гуруҳдан чиқамиз, финалгача етиб борамиз, деб саволга жавоб берди. Миржалолдан узр сўрайман. Осиё Ўйинларида жуда мужмул ўйин кўрсатди. Малайзиядан олдин Инилеев Доҳадаги Осиё ўйинларида мазмунли бир ўйин ғоясини кўрсатган эди. Қосимов раҳнамолигидаги термамиз фақат ўзини кўрсатмоқда. Бундай талабни, таҳлилни адоват десангиз, ҳар бир ўзбекдан катта адоватим бор. Жавоб берилган сана: 30.12.2014 15:50
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Ливерпуль | 17 | 42 |
2 | Челси | 18 | 35 |
3 | Ноттингем Форест | 18 | 34 |
4 | Арсенал | 17 | 33 |
5 | Ньюкасл | 18 | 29 |
6 | Борнмут | 18 | 29 |
7 | Манчестер Сити | 18 | 28 |
8 | Фулхэм | 18 | 28 |
9 | Астон Вилла | 18 | 28 |
10 | Брайтон | 17 | 25 |
11 | Тоттенхэм | 18 | 23 |
12 | Брентфорд | 17 | 23 |
13 | Вест Хэм | 18 | 23 |
14 | Ман. Юнайтед | 18 | 22 |
15 | Эвертон | 17 | 17 |
16 | Кристал Пэлас | 18 | 17 |
17 | Вулверхэмптон | 18 | 15 |
18 | Лестер | 18 | 14 |
19 | Ипсвич | 17 | 12 |
20 | Саутгемптон | 18 | 6 |
Ўтган ўйинлар
18-тур | Манчестер Сити | 1-1 | Эвертон |
18-тур | Борнмут | 0-0 | Кристал Пэлас |
18-тур | Челси | 1-2 | Фулхэм |
18-тур | Ньюкасл | 3-0 | Астон Вилла |
18-тур | Ноттингем Форест | 1-0 | Тоттенхэм |
18-тур | Саутгемптон | 0-1 | Вест Хэм |
18-тур | Вулверхэмптон | 2-0 | Ман. Юнайтед |
18-тур | Ливерпуль | 3-1 | Лестер |
Навбатдаги ўйинлар
15-тур | Эвертон | - | Ливерпуль |