-
-
АПЛ 26.12.2024 17:30 Манчестер Сити 1 - 1 Эвертон АПЛ 26.12.2024 20:00 Борнмут 0 - 0 Кристал Пэлас АПЛ 26.12.2024 20:00 Челси 1 - 2 Фулхэм АПЛ 26.12.2024 20:00 Ньюкасл 3 - 0 Астон Вилла АПЛ 26.12.2024 20:00 Ноттингем Форест 1 - 0 Тоттенхэм АПЛ 26.12.2024 20:00 Саутгемптон 0 - 1 Вест Хэм АПЛ 26.12.2024 22:30 Вулверхэмптон 2 - 0 Ман. Юнайтед АПЛ 27.12.2024 01:00 Ливерпуль 3 - 1 Лестер АПЛ 28.12.2024 00:30 Брайтон - Брентфорд АПЛ 28.12.2024 01:15 Арсенал - Ипсвич «A» Серия 28.12.2024 19:00 Эмполи - Женоа «A» Серия 28.12.2024 19:00 Парма - Монца «A» Серия 28.12.2024 22:00 Кальяри - Интер -
Қаҳрамон Асланов Онлайн савол-жавоб
Онлайн савол-жавоб
ahmadbek САВОЛ: Маълумки Сиз Купер томонидасиз,Купер Сизни нимаси билан лол колдирди?
Савол берилган сана: 07.02.2019 20:36
ЖАВОБ: Жавоб берилган сана: 13.05.2024 21:37
Gayratbek САВОЛ: Локомотивда муҳит ёмондай куринмадими?
Савол берилган сана: 19.03.2015 12:06
ЖАВОБ: Билмадим. Футболчиларда босим катта, лекин шу билан бирга, яққол етакчилар йўқ. Бунақа пайтда ҳамма айбни ўзидан соқит қилишга интилади. Бирдамликда натижа учун курашиш бўлмайди. Жавоб берилган сана: 19.03.2015 12:07
ManchesYu САВОЛ: Салом Кахрамон ака! Биламан МЮ мухлисиз МЮ ва САФ Бекхэмни сотиб хато килганмиди? Уша футболчи хакида макола ёзинг ,,АФСОНА\'\' у.н
Савол берилган сана: 11.03.2015 11:24
ЖАВОБ: Салом. Бекхэм Манчестерга сиғмай қолганди, МЮ дан ҳам машҳур бўлиб кетган. Сотиб тўғри қилинган. Мажбурлаб олиб қолиб бўлмайди. Умуман клубнинг ҳеч бир футболчига боғланиб қолмаслиги муҳим бўлган Фергюсон учун. Жавоб берилган сана: 19.03.2015 11:51
otshh САВОЛ: klublarimiz keyingi bosqichga chiqish uchun ochligasida nimala qilish lozim hozirdanoq?
Савол берилган сана: 06.03.2015 19:48
ЖАВОБ: Кейинги босқичга чиқиш мумкин шундоқ ҳам. Жавоб берилган сана: 19.03.2015 11:49
raulstar САВОЛ: Сардор Рашидов ҳақида фикрингиз қандай? Манимча Сардор учун энг яхши вариант Испания ва Германия (таклиф бўлса албатта)
Савол берилган сана: 20.02.2015 12:33
ЖАВОБ: Салом. Испанияни билмадим, қийинов. У ерда анча зич ўйнашади ва фойдали ўйнай олиш учун Роналду бўлиш керак. Лекин Германия яхши вариант, темп яхши, тезлик ҳам иш беради. у ерда бир нечта осиёлик футболчилар ўзларини кўрсата олишган. Умуман олганда эса, ҳаммаси Сардорнинг ўзига боғлиқ.
Афсуски, клубларимиз ёки терма жамоамиз, ўзини кўрсатиш орқали биратўла Европа клубларини жалб қилиши мумкин бўлган савияли турнирда иштирок этишмайди. Яъни, босқичма босқич, аввал Россия ёки бошқа пастроқ чемпионатда ўзини кўрсатиши керак.Жавоб берилган сана: 19.03.2015 11:54
Karpov САВОЛ: Assalom aleykum.Avvalom bor,mavzudan tashqari savolim uchun uzr so'rayman.Sizningcha Toxir Malikdan keyin bizda yozuvchilik san'ati ham yakuniga yetadimi?Men adabiyot ihlosmandiman va o'ylab qarasam barcha kuchli yozuvchilarimiz allaqachon bizni tark etibdi.Bu savolni aynan sizdan so'rayotganim sababi-siz hikoyalar ham yozib turasiz, iqtodoringiz bor va shu sohada ilmingiz yetarli deb bilaman.Boshqa so'rashga odam topa olmadim.Qiziq,nahotki endi G'afur G'ulom,Oybek,Abdulla Qaxxor,O'tkir Xoshimovlar tug 'ilmasa?Shum bola yoki Sarob kabi romanlar birdaniga portlab chiqmasa?Ikkinchi savolim:shu soxada burilish yasashga nima yetishmayapti hozirgi yoshlarga.Saviya juda ham tushib ketdimkin?
Савол берилган сана: 04.02.2015 22:16
ЖАВОБ: Ваалайкум салом.
Йўқ, ўзимни бу соҳада тасаввур қила олмайман. Ҳикоялар, шунчаки қизиқиш бўлган холос.
Яхши асарларнинг йўқлигига келсак, аниқ айтиш қийин. Балки ёзувчиларимиз учун илҳом манбаи йўқдир? Сокин даврдамиз, юртимиз тинч, эътиборталаб бурилишлар йўқ. Сюжет учун жиддий асос бўлиши керак, урушдан кейин ўша давр ҳақида яхши асарлар ёзилди, 80-йиллардаги ошкораликдан сўнг, қатағон, пахта иши бош мавзуга айланди ва ҳоказо. Хаётимиз ҳозирча романбопмасдир, бу яхши бўлса керак :))Жавоб берилган сана: 19.03.2015 12:01
Ibrakadabra САВОЛ: Салом,Кахрамон ака!
Саволим Италия чемпионати ва Интер клуби хакида.
1. А серияни хозирги ахволга келиб колишига асосий сабаб нима деб уйлайсиз?
2. Интерда 3-уринни олиши учун етарлича имкониятлар борми?
Савол берилган сана: 15.01.2015 18:20
ЖАВОБ: Салом.
1. Биринчи навбатда маркетинг бўлса керак. Стадионлардаги шароит ҳам ёмон, ўша ЖЧ-90 давридан бери тегилмаган бўлса керак. Европада бу жуда муҳим. Англия ва Германия айнан стадионлардаги шароитларни яхшилашдан бошлашди ишни.
2. Манимча, Европа Лигасини ютиш осонроқ )Жавоб берилган сана: 19.03.2015 12:06
Gayratbek САВОЛ: fifa.uz da OK uchun jamoangiz bormi?
Савол берилган сана: 12.01.2015 01:12
ЖАВОБ: Йўқ. У ерда умуман жамоам йўқ ва бўлмаган. Жавоб берилган сана: 19.03.2015 12:03
Gayratbek САВОЛ: Salom Qahramon aka\nHozir Sanjar Rizayevning kundaligini tomosha qildim. Savolim kulgili bilishi mumkin chunki videoni S.Rizayevning blogi orqali tomosha qildim. videoni tas-ix emasligi S.Rizayevning UFFda ishlashidan ma\'lumki u sayt tomonidan OKga bormagan. Savol: O\'z o\'rniga ega bo\'lgan sayt xodimlari nega OKdan to\'g\'ridan to\'g\'ri reportajlar tayyorlashmayapti?\nchampionatdan bir emas ikki yo uch kishi borgan. uffdan ham bir necha kishi. std.uzdan hech kim yo\'q. Bu bilan ularni muxlisiman demoqchi emasman ko\'proq stdni hurmat qilaman ammo alohida mini sayt ochish bilan ish bitmaydi-ku. Yoki Sport TVdan andoza olinyaptimi.
Савол берилган сана: 12.01.2015 01:11
ЖАВОБ: Салом. Имконият йўқ, манимча. Жавоб берилган сана: 19.03.2015 12:03
behzodchik САВОЛ: Salom Qahramon aka!\nSizningcha Osiyo kubogida favorit Terma jamoalar?
Савол берилган сана: 04.01.2015 20:46
ЖАВОБ: Япония ва Австралия. Жавоб берилган сана: 05.01.2015 14:06
mamrino САВОЛ: Ассалом алейкум Қахрамон Асланов. Янги йилингиз бн табриклайман. Савол: Ўзб мтжси Осиё кубоги олдидан ташкил этилган йиғин ва термамиз таркиби сизда қандай таасурот қолдирди. 2. С.Шариповнинг интервюси бн танишиб чиққан бўлсангиз ажабмас, нима деб ўйлайсиз, футболчиларимиз шу даража европа футболидан орқадами? Нахотки 30 миллиондан ошиқ ахолига эга юртдан хеч бўмаганда Полъша, Австрия, Белъгия, Голландия чемпионатларида ўйнаб кетоладиган футболчилар чиқмаса, сиз қандай фикрдасиз. Жавобиз учун олдиндан рахмат. Ишларизга омад.
Савол берилган сана: 04.01.2015 09:13
ЖАВОБ: Ваалайкум салом.
1) Йиғин ҳам, таркиб ҳам ҳар доимгидек. Бразилия билан ўртоқлик ўйини ўйнамадик, таркибимизга Бундеслигада ўйнайдиган ўйинчи яна йўқ, масалан.
2) Санъат Шариповнинг охирги 10-15 та интервьюси мазмунан деярли бир хил бўлгани учун ўқимасам ҳам нима ҳақида гап кетганини тахмин қилиш қийин эмас. Футболчиларимиз Европада орқада эканлигига сабаблар кўп, ва аниқки, аҳолимиз 30 миллиондан ошиқлигининг бунга ҳеч қандай алоқаси йўқ.
Биз футбол мамлакатимиз, ёш болалар асосан футбол (крикет ёки хоккей эмас) ўйнашади, талантлар етарлича бор. Аммо муаммо футболимиз системасида, болалар футболидан профессионал футболчига айланиш масофасидаги йўлдаги қинғирликлар, ва шунингдек, профессионал футболнинг ўзидаги қинғирликларда. Факт, сўнгги ўн йилда олий лигамиздан кетиб, Россияда ўзини сал бўлса ҳам кўрсата олган футболчи фқаат Одил Аҳмедов. Биргина футболчи. Бир сони эса, анъанадан кўра, тасодифга яқинроқ. Мисол қилиб келтиришнинг ўзи нотўғри бўларди.
Айтмоқчиманки, ростанам Европа чемпионатларида ўйнайдиган футболчиларнинг чиқмаётгани фақат агентларнинг ишламаётгани ёки Европаликлар бизни кузатмаётганликларидан эмас. Ростан ҳам, аслида ҳам, йўқ шунақа футболчи. Бу нормал ҳолат эмас, ишлаш керак.Жавоб берилган сана: 05.01.2015 14:43
KOORDINATOR САВОЛ: SALOM YANGI YILINGIZ BILAN UZBEKSITON SHU YILI OSIYODA CHEMPION BULADI!!! KLUBLARIMIZ OCHLDA CHEMPION BULADI BITTASI CHLDA CHELSI YOKI REAL CHEMPION BULADI!!!! SAMARKAND DINAMO 4 CHI URINI OLADI!!! BU HAKIDA FIKRLARIZ???? MOSKVADA BROSSIYA AZERBAYJAN SPARTAK BARSELONA ANJI LIVERPUL RUBIN ATLETIKO MADIRID UYINLARGA TUSHGANMAN SHUNINGDEK MOSKVADA UMMONI KONSERTIGA TUSHGANMAN!! LUJNIKIDA SHAXZODA KONSERTIGA HAM TUSHGANAMNA!!!!
Савол берилган сана: 03.01.2015 13:40
ЖАВОБ: Яшанг. Жавоб берилган сана: 05.01.2015 14:06
zimmer САВОЛ: Ассалом алейкум. Ван Галга езда трансферларга катта пул ажратилди. Лекин у марказий химояга синалмаган Рохони олди холос. Утган мавсумдаги химояни ахволини куриб, нега химояни кучайтирмади ? Янузайни уйини пастлашига нима сабаб сизнингча ?
Савол берилган сана: 03.01.2015 10:04
ЖАВОБ: Ваалайкум салом.
Биринчидан, Луи ван Гал марказий ҳимоячи сотиб олишни истамаганди, деб ўйламайман. Трансферлар ҳам, аниқ футболчиларга эмас, бозордаги юқори савиядаги ўйинчиларга қаратилди. Кимни сотиб олиш мумкин бўлса, шуни сотиб олишди. Жамоада юқори савиялаи ўйинчилар танқислиги бор эди, қайси чизиқлигидан қатъи назар.
Иккинчидан. Юқори савиядаги ва Манчестерда юз фоиз ўйнаб кетиши аниқ бўлган марказий ярим ҳимоячилар бор эдими? Хюмелс. Ҳаракат қилишди, сотишмади. Тиаго Сильва. Сотишмади. Компани. Сотишмасди. Тамом. Бошқа вариант кўрмаяпман. Кейинчалик саналган Влар, Инди, Бенатия, Мангала каби футболчилар маҳорат бобида Жонс ва Смоллингдан яққол устун деб айтиш қийин. Таркибда, 6-7 нафар марказий ҳимоячиларнинг йиғиб олишдан нима наф? Жароҳатларнинг бунчалик кўпайиб кетишини билмасдан туриб, албатта.
Учинчидан. МЮ марказий ҳимоясининг бу қадар кучсиз бўлиб қолганининг асосий сабаби, Фердинанд ва Видичга ўринбосар чиқмаганидир. Юқорида айтганимдек, айнан уларни ўрнини боса оладиган ҳимоячилар бозорда йўқ эди. Смоллинг ёки Жонснинг олдига, яна улар навбати билан жаҳорат олиб туришса, ҳар қандай бошқа ҳимоячини олиб келишса ҳам, муаммо ечилмасди барибир. Масалан, АПЛ ни олинг, қайси жамоанинг марказий ҳимояси зўр? "Челси"? Челсида айнан тайёр Террининг олдига Кейхилнинг келгани фойда бўлган. Мана, "Сити" жуда катта пулга Мангалани олиб келди. У фақат Компани билан бирга ўйинга тушганида сал яхши ўйнаяпти. Настасич ёки Боята билан бирга қўйиб кўринг, саволлар жуда кўп бўларди, тўғрими?
Манчестер икки нафар узоқ йиллик марказий ҳимоячисидан бирданига айрилиб қолгани катта минус бўлди. Айтмоқчиманки, МЮ таркибида уч йил олдинги Видич ёки Фердинанд бўлганида, Рохо ҳам, Смоллинг ҳам ҳозир жуда кучли марказий ҳимоячилар бўлишарди. Муаммо деярли бўлмасди. Номи сал чиққан марказий ҳимоячилар кетидан қувмай, айнан етакчи либеро амплуасига мос келиши мумкин бўлган Хюмелсни кутишаётгани мантиқан тўғри, менимча. (Қайтараман, жароҳатларнинг кўплиги ҳам рол ўйнади, МЮ ҳеч бўлмаса, қаторасига 5-6 ўйин бир хил футболчилар билан ўйнаганда, вазият яхшироқ бўларди ҳозиргидан)
2) Янузайдаги пасайишдан кўра, Юнайтед ўйинида кучайиш борлиги учун шунақа туюлмоқда. Ўтган йили Янузай Клеверли, Кагава, Янг, Уелбеклар билан бирга ўйнаганда ўзини яхшироқ кўрсатган ва ҳатто етакчига айланганди. Ҳозир эса Ди Мария, Мата, ван Персилар фонидан баҳо беряпмиз. Фарқи бор албатта. Янузай типидаги футболчиларга шунчаки битта қанотни топшириб қўйиб, ундан фақат ижрочиликни кутиш тўғри эмас. Янузай кўпроқ ўйин системасига киритилганда, жамоа ўйинини ташкил қилганда фойдали. Ҳозирги таркибда эса, бу вазифа тажрибалироқ футболчиларга топширилган. Сиз Янузайнинг резерв жамоасидаги ўйинларини кўринг, ҳеч ўзгармаган, жуда яхши ўйин кўрсатяпти.
Иккинчидан, ҳимоячиларниг жароҳатлари туфайли ван Гал яна 3-5-2 га қайтишга мажбур бўлди. Бу ерда эса Янузайга жой топиш қийин. Қанотдаги ўйинчи ҳимояланишни ҳам билиш керак - Янузай эплай олмайди. ҳужумда эса, кучлироқ футболчилар бор. Шунинг учун ҳатто захирадан ҳам кам майдонга тушяпти. Қачонки, яна 4 ҳимоячили схемага қайтилса, Янузай қанот ҳужумчиси сифатида кўпроқ ўйнай бошласа керак. Эсингизда бўлса, 4-1-4-1 да, "Челси", "Сити" га қарши ўйинларда Янузай асосий таркибда қанотлардан бирини эгаллаганди.
Жавоб берилган сана: 05.01.2015 14:26
Parol САВОЛ: aka, bayramlar muborak bo'lsin. 2015 yil ham ijodizga omadlar, oilangizga tinchlik olib kelsin. Yurtimiz tinch, osmonimiz musafo, futbolimiz Osiyoda o'zini o'rniga ega bo'lsin. Shu o'rinda bir savol: Pahtakor siyosatini qanday maqullaysiz. Yil murabbiyi bo'lishga BABAYANga mos kelarmikan.
Савол берилган сана: 02.01.2015 17:29
ЖАВОБ: Тилаклар учун раҳмат.
"Пахтакор"нинг қайси сиёсати ҳақида савол? Тушунмадим. Бабаянга келсак, "Пахтакор" чемпион бўлди, энг аҳамиятлиси, бу масалани улар айнан асосий рақибларга қарши ўйинларда ҳал қилишди. Бу катта натижа.Жавоб берилган сана: 05.01.2015 14:05
RealuzA САВОЛ: FIFA 2014yil yakunlariga kura eng yaxwi murabbiy kim buliwi mumkin
Савол берилган сана: 02.01.2015 17:11
ЖАВОБ: Иохим Лёв.
Менга қолса, Диего Семеоненинг бажарган иши кўпроқ таҳсинга лойиқ, лекин, фақат Испания чемпионати билан кифояланишмаса керак. Барибир жаҳон чемпионати анча йирик мусобақа.Жавоб берилган сана: 05.01.2015 14:03
RealuzA САВОЛ: MTJ tarkibi xaqida fikrizni qanday
Савол берилган сана: 02.01.2015 17:09
ЖАВОБ: Кутилганидек. Умуман олганда танлов кенг эмас, "эҳ, фалончи нега йўқ" деб ёқа ушлайдиган бирор ўйинчи четда қолиб кетгани йўқ. 23 таликда биз нолойиқ деб биладиган кимдур бордир, лекин бунгаям ёқа ушлаш шарт эмас, асосий таркиб барибир биз ўйлаандек бўлади.
Шахсий фикримча, ҳужум чизиғидан унча қониқмадим. Сергеев ёш, Шодиев тажрибасиз. Назаримда, Гейнрих ва Шацких ҳали ҳам терма жамоамизга ёрдам бера оларди.Жавоб берилган сана: 05.01.2015 14:02
Hamkor САВОЛ: ОК-2011да Абрамов уйинни Жепаров-Ахмедов-Копадзе Хайдаров 4лиги оркали курганди, химоячилар хам тупни эхтиёт килишарди. Ирок билан уйинда эса...
Савол берилган сана: 31.12.2014 16:05
ЖАВОБ: Ўртоқлик ўйинига қараб туриб, жамоа ўйинига тўлиқ баҳо бериш қийин. Балки, мураббий маълум бир алоҳида вазифалар бериб, ўша йўналишда синовдан ўтказиб олгандир. Яъни, бизга ёқмаган ўйин, айнан ўша биз билмаган жиҳатлар бўйича мураббийни қониқтиргандир. Барибир, энг асосий вазифа ғалаба қозониш бўладиган расмий ўйин ўтмагунча, кескин фикрлар билдириш ноўрин. Жавоб берилган сана: 05.01.2015 13:59
uzbars САВОЛ: салом\nОФКнинг 4-1 лимити футболимиз ривожланишига тускинлик килмаяптими? Яъни, махаллий футболчиларимиз ракобатдан холи булиб колмаяртими?
Савол берилган сана: 30.12.2014 20:05
ЖАВОБ: Cалом. Менимча, йўқ. Клубларимиз унчалик бой эмас, келаётган легионерлар ҳам ўзимизникилардан яққол устун эмас. Агар бой клубларимиз 6-7 нафардан юқори савияли футболчилар олиб келиб, лимит туфайли ярми захирада қолиб, ўзимизникилар тушаётган бўлишганида, фикрингизга қўшилардим. Жавоб берилган сана: 05.01.2015 13:58
RealuzA САВОЛ: CHL Bavariya va Barselona tuqnaw kelsa kim yutiwi mumkin
Савол берилган сана: 28.12.2014 17:51
ЖАВОБ: Ҳозир Бавария кучлироқ ўйнаяпти. Икки ойдан кейин акси бўлиши мумкин. Умуман олганда, бу икки жамоа бир чемпионатда ўйнаса, Бавария чемпион бўлса керак. Лекин ўзаро тўқнашувда ҳар нарса бўлиши мумкин. Ўйинчилар савиясини эътиборга ослак. ҳар икки жамоада ҳам ғалаба қозониш учун имкониятлар етарли. Месси-Неймар-суарес ўйнайдиган жамоани кимдандир яққол кучсиз демаган бўлардим. Жавоб берилган сана: 30.12.2014 15:35
odilbekuz САВОЛ: Bu yil oltin topni kim oliwi mumkin
Савол берилган сана: 28.12.2014 17:50
ЖАВОБ: Криштиану Роналду. Жавоб берилган сана: 30.12.2014 15:33
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Ливерпуль | 17 | 42 |
2 | Челси | 18 | 35 |
3 | Ноттингем Форест | 18 | 34 |
4 | Арсенал | 17 | 33 |
5 | Ньюкасл | 18 | 29 |
6 | Борнмут | 18 | 29 |
7 | Манчестер Сити | 18 | 28 |
8 | Фулхэм | 18 | 28 |
9 | Астон Вилла | 18 | 28 |
10 | Брайтон | 17 | 25 |
11 | Тоттенхэм | 18 | 23 |
12 | Брентфорд | 17 | 23 |
13 | Вест Хэм | 18 | 23 |
14 | Ман. Юнайтед | 18 | 22 |
15 | Эвертон | 17 | 17 |
16 | Кристал Пэлас | 18 | 17 |
17 | Вулверхэмптон | 18 | 15 |
18 | Лестер | 18 | 14 |
19 | Ипсвич | 17 | 12 |
20 | Саутгемптон | 18 | 6 |
Ўтган ўйинлар
18-тур | Манчестер Сити | 1-1 | Эвертон |
18-тур | Борнмут | 0-0 | Кристал Пэлас |
18-тур | Челси | 1-2 | Фулхэм |
18-тур | Ньюкасл | 3-0 | Астон Вилла |
18-тур | Ноттингем Форест | 1-0 | Тоттенхэм |
18-тур | Саутгемптон | 0-1 | Вест Хэм |
18-тур | Вулверхэмптон | 2-0 | Ман. Юнайтед |
18-тур | Ливерпуль | 3-1 | Лестер |
Навбатдаги ўйинлар
15-тур | Эвертон | - | Ливерпуль |