-
-
ЕВРО 15.06.2024 18:00 Венгрия 1 - 3 Швейцария Суперлига 15.06.2024 20:00 Қизилқум 3 - 3 Андижон Суперлига 15.06.2024 20:00 Нефтчи 1 - 1 Сурхон ЕВРО 15.06.2024 21:00 Испания 3 - 0 Хорватия ЕВРО 15.06.2024 23:59 Италия 2 - 1 Албания ЕВРО 16.06.2024 18:00 Польша - Нидерландия Суперлига 16.06.2024 20:00 Пахтакор - Навбаҳор Суперлига 16.06.2024 20:00 Сўғдиёна - Насаф ЕВРО 16.06.2024 21:00 Словения - Дания ЕВРО 16.06.2024 23:59 Сербия - Англия ЕВРО 17.06.2024 18:00 Руминия - Украина Суперлига 17.06.2024 20:00 Локомотив - Динамо Суперлига 17.06.2024 20:00 Олимпик - ОКМК ЕВРО 17.06.2024 21:00 Бельгия - Словакия ЕВРО 17.06.2024 23:59 Австрия - Франция -
Хайрулла Ҳамидовдан "Чемпион+"нинг 2-сонига анонс!
Баҳо: 0Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ » Футбол ва ОАВ » Пресс-релизлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
Ўтган йилнинг август ойидан қайта чиқа бошлаган "Чемпион+" газетаси яна ўзининг асл ўқувчиларини топиб бормоқда. Эртага ҳафтаноманинг 2016 йилдаги 2-сони сотувга чиқади. Журналист Хайрулла Ҳамидовнинг ўз Твиттерида реклама қилишича, газетадан қуйидаги мақола ва материаллар ўрин олган. Марҳамат танишинг:
Муқовага V баҳо!
2-бет. Кириш. Аваз Охуннинг рекламаси. Кейинги концертига билет текин бўлди-ёв:)
3-бет. Ўнталик хабарларимизда фақат "ишкал" воқеалар. Сув тошқини, зилзила йўқ, холос...
4-5-бетлар. Омадсиз мураббий билан суҳбат. Кимлигини билмоқчимисиз, газетамизни олинг!
8-бет. Бобур Акмалов Мессига аталган кечада Роналдунинг ҳам улуши борлигини исботлашга уриниб кўрган.
9-саҳифада АПЛ ва Ла-лигадан кучлироқ лига ҳақида гап боради. Ҳазил ўз йўлигаю, аммо мақола аччиқ бўёқлар билан чизилган.
10-саҳифада омадли мураббий - Бабаян билан суҳбат. Яна ўша ишонч... ҳеч кимдан қўрқиш йўғе, қойил!
12-13-бетлар. Me5si эртаги давом этади!
14-15-бетлар. Ҳафта саволида олтин тўп тизими чайналган - Асланов ва Турсунов дуэли!
16-17-бетлар. Зерикарли "Олд Траффорд"га марҳабо! Англиядан бошлаймиз. Алфавитда биринчи тургани учун:)
Уёғига ким чемпион бўлиши деярли аниқ бўлиб бораётган Ла-лига, А серия, Бундеслига ва ҳоказо...
25-бет. Мессининг ўғлига бошқа ўйинчоқ керак! Турсунов ўз суюклиси ҳақида яна бир саҳифани қоралайди.
26-бет. Скаутинг платформаси АПЛни қутқариб қола оладими? Шавкатбек жавоб беради...
27-бет. Шерзод Ражабовдан таҳлилий чиқиш. Раньери ҳақида шу пайтгача ўқиган мақолаларим ичидаги энг зўри бўпти. Беҳазил!
28-29-бет. Футбол ва...да ван Гаалнинг довдирларча йўллаган жавобини ўқиб кулвордим. Скоулзга жавоб берибдиймушшш:)
30-саҳифада Темур Аъзам яна Роналдуни овутмоқда. Мухлислариям кўп экан-да шу болани:)
Охирги бетда Аслановнинг буваси ардоқлаган МесХи ҳақида ўқийсиз. Зиданга алоқадор жойлари билан Ҳасанали отага раддиясини ҳам айтволган:)
Эртанги кунни газетамиз билан яхши ўтказинг!Манба: stadion.uz.Киритилган сана: 13.01.2016 13:58.
Ўқилди: 7552 марта.
Билдирилган фикрлар: 4 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Насаф | 10 | 19 |
2 | Навбаҳор | 10 | 18 |
3 | Нефтчи | 10 | 18 |
4 | ОКМК | 10 | 17 |
5 | Сўғдиёна | 11 | 17 |
6 | Пахтакор | 10 | 16 |
7 | Андижон | 11 | 15 |
8 | Сурхон | 11 | 13 |
9 | Олимпик | 9 | 12 |
10 | Қизилқум | 11 | 11 |
11 | Динамо | 10 | 10 |
12 | Локомотив | 10 | 9 |
13 | Бунёдкор | 11 | 7 |
14 | Металлург | 10 | 6 |
Ўтган ўйинлар
11-тур | Металлург | 0-0 | Бунёдкор |
11-тур | Нефтчи | 1-1 | Сурхон |
11-тур | Қизилқум | 3-3 | Андижон |
Навбатдаги ўйинлар
4-тур | Навбаҳор | - | Сурхон |
4-тур | Олимпик | - | Нефтчи |