-
-
ЕВРО 15.06.2024 18:00 Венгрия 1 - 3 Швейцария Суперлига 15.06.2024 20:00 Қизилқум 3 - 3 Андижон Суперлига 15.06.2024 20:00 Нефтчи 1 - 1 Сурхон ЕВРО 15.06.2024 21:00 Испания 3 - 0 Хорватия ЕВРО 15.06.2024 23:59 Италия 2 - 1 Албания ЕВРО 16.06.2024 18:00 Польша - Нидерландия Суперлига 16.06.2024 20:00 Пахтакор - Навбаҳор Суперлига 16.06.2024 20:00 Сўғдиёна - Насаф ЕВРО 16.06.2024 21:00 Словения - Дания ЕВРО 16.06.2024 23:59 Сербия - Англия ЕВРО 17.06.2024 18:00 Руминия - Украина Суперлига 17.06.2024 20:00 Локомотив - Динамо Суперлига 17.06.2024 20:00 Олимпик - ОКМК ЕВРО 17.06.2024 21:00 Бельгия - Словакия ЕВРО 17.06.2024 23:59 Австрия - Франция -
PFF.UZ - Football Fantasy ўйини
Баҳо: 0Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ » Футбол ва ОАВ » Пресс-релизлар
Рукн: Янгиликлар
Ассалому алайкум, ҳурматли футбол ихлосмандлари. Катта мамнуният билан сизга ажойиб сайт ишга тушганини эълон қилмоқчимиз.
Мана Евро-2016 мусобақаси якунлангандан кейин трансфер ойнаси айни қизиганидан қизимқоқда. Супер топ-клублардан тортиб ўртамиёна клублар ўз жамоларини кучайтириш билан оворалар. Зеро, яқин кунлардан кейин Европа миллий чемпионатлари, Чемпионлар лигаси, Европа лигасига старт берилади. Шу муносабат билан сиз азизлар билан бу мавсум давомида бирга бўлишни, ҳақиқий футбол ҳавосидан баҳра олишга бел боғладик.
Асосий мақсадимиз сизни зериктирмаслик, футбол хабарларини ҳолис ва тезкорлик билан сизга етказиш ва албатта “Футбол Фентези” лойиҳамиз орқали футболга бўлган қизиқишингизни янада кучайтиришни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз. Ўйинда иштирок этинг ғолибларга (Ноутбук, Телевизор, Кондиционер, Плейстейшн-4, Планшет, Смартфон, Велосипед) ва яна кўплаб совғаларга эга бўлишлари мумкин.
“Футбол Фентези” ўзи нима? Қандай ўйналади? Шу саволларга имкон қадар жавоб беришга ҳаракат қиламиз. “Футбол Фентези” бу бутун дунёда энг оммабоп виртуал футбол ўйини ҳисобланади. Энди сиз ҳам шу ўйин иштирокчисига айланишингиз мумкин. .“Футбол Фентези” шартлари унчалик қийин эмас, Сайт томонидан сизга виртуал 120 пул бирлик берилади. Шу пулга сиз ўзингизга жамоа тузасиз, Кейин ҳақиқий ҳаётда тур ўйинларини кутасиз. Сиз тузган жамоадаги футболчилар, ҳақиқий ўйинда гол урса, голли узатмалар оширса, сизга очколар ёзилиб борилади. Бу ўйинда асосийси футболни қай даражада билишингиз, олдиндан кўра билишингиз зарур.
Ўйинни бошлаш учун www.pff.uz сайтига ташриф буюриб, рўйхатдан ўтасиз. Кейин сизга 7 та чемпионат тақдим этилади. Сиз хоҳлаган чемпионатларингизда иштирок этишингиз мумкин. Ҳар бир чемпионат учун алоҳида совғаларимиз бор.
Масалан, сиз Англия чемпионатини танладингиз. 120 пул бирлигингизга 15 нафар футболчи бир мураббий ва 1та стадион сотиб оласиз (футболчилар, мураббий ва стадионларнинг ўзларининг нархлари бор). Ҳар бир жамоадан 3 тадан ошиқ футболчи сотиб ололмайсиз. 15 нафар футболчидан 11 нафарини асосий таркибга қўйиб чиқасиз ва улардан бирини жамоа сардори қилиб белгилайсиз. Жамоа сардори тўплаган очколар иккига кўпайтирилиб, сизга шунча очко ёзилади. Агар турлар орасида сизга қайсидир футболчи очко олиб келмаётган бўлса, уни трансфер қилиб ўрнига бошқа футболчиларни сотиб олсангиз бўлади.
“Футбол Фентези”да кўплаб лойиҳалар мавжуд. “Лига”, “Кубок” лойиҳалари сизни албатта футболни бошқаларга нисбатан кучлироқ тушунишингизни исботлашга ажойиб имконият. Қисқача ўйин ҳақидаги маълумотлар шундан иборат. Сизни қизиқтирган барча саволларга, сайтимизга кириб администратордан сўраб ёки қоидалар бўлимидан жавоб олишингиз мумкин.
Европа миллий чемпионатларини бутун мавсум биз билан бирга бўлинг. WWW,PFF.UZ
Ҳурмат билан “Pro Football Fantasy” аҳил жамоаси.Манба: stadion.uz.Киритилган сана: 05.08.2016 15:40.
Ўқилди: 11532 марта.
Билдирилган фикрлар: 9 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Насаф | 10 | 19 |
2 | Навбаҳор | 10 | 18 |
3 | Нефтчи | 10 | 18 |
4 | ОКМК | 10 | 17 |
5 | Сўғдиёна | 11 | 17 |
6 | Пахтакор | 10 | 16 |
7 | Андижон | 11 | 15 |
8 | Сурхон | 11 | 13 |
9 | Олимпик | 9 | 12 |
10 | Қизилқум | 11 | 11 |
11 | Динамо | 10 | 10 |
12 | Локомотив | 10 | 9 |
13 | Бунёдкор | 11 | 7 |
14 | Металлург | 10 | 6 |
Ўтган ўйинлар
11-тур | Металлург | 0-0 | Бунёдкор |
11-тур | Нефтчи | 1-1 | Сурхон |
11-тур | Қизилқум | 3-3 | Андижон |
Навбатдаги ўйинлар
4-тур | Навбаҳор | - | Сурхон |
4-тур | Олимпик | - | Нефтчи |