-
-
-
ЕВРО 15.06.2024 18:00 Венгрия 1 - 3 Швейцария Суперлига 15.06.2024 20:00 Қизилқум 3 - 3 Андижон Суперлига 15.06.2024 20:00 Нефтчи 1 - 1 Сурхон ЕВРО 15.06.2024 21:00 Испания 3 - 0 Хорватия ЕВРО 15.06.2024 23:59 Италия 2 - 1 Албания ЕВРО 16.06.2024 18:00 Польша - Нидерландия Суперлига 16.06.2024 20:00 Пахтакор 0 - 0 Навбаҳор Суперлига 16.06.2024 20:00 Сўғдиёна 1 - 0 Насаф ЕВРО 16.06.2024 21:00 Словения - Дания ЕВРО 16.06.2024 23:59 Сербия - Англия ЕВРО 17.06.2024 18:00 Руминия - Украина Суперлига 17.06.2024 20:00 Локомотив - Динамо Суперлига 17.06.2024 20:00 Олимпик - ОКМК ЕВРО 17.06.2024 21:00 Бельгия - Словакия ЕВРО 17.06.2024 23:59 Австрия - Франция -
"Қўқон-1912": Мавсум-2017 якунлари: Рақамлар тилга кирганда
Баҳо: 0Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ » Футбол ва ОАВ » Пресс-релизлар
Рукн: Янгиликлар
Қўқонлик футбол мухлислари учун мавсум якунларига бағишланган навбатдаги мақоламизни тақдим этамиз. Бу гал чемпионат давомида қайд этилган натижалар, қизиқарли фактлар хусусида сўз юритамиз.
Энг кўп қайд этилган ҳисоб
2017 йилги чемпионат давомида жамоамиз иштирокидаги ўйинларда 12 хил ҳисоб қайд этилган. Вакилларимизнинг еттита ўйини 2:1 ҳисобида якунланган. Учта баҳсда шу ҳисобда ғалаба қозонган бўлсак, тўртта беллашувда рақибларга имконият бой берилган.
Бешта учрашувимиз 1:1 ҳисобида интиҳо топган. Тўртта учрашувда 3:0 ҳисоби қайд этилган.
Қолган натижалар қуйидагича: 1:0, 3:2, 0:0, 3:1, 2:0 икки мартадан, 4:2, 4:1, 5:2, 2:2 ҳисоблари бир мартдан қайд этилган.Голсиз ўйин
Мавсум давомида вакилларимиз олтита ўйинда рақиблар дарвозасига йўл топа олишмади, Бу баҳсларнинг иккитасида ҳисоб очилмади. Қолган 24 та учрашувларда футболчиларимиз гол уришни уддалашди.
Ўз навбатида олтита ўйинда дарвозамиз дахлсизлигини сақлаб қолганмиз.Хет-трик ва дубллар
Суҳроб Бердиев битта ўйинда учта гол урган жамоамизнинг ягона футболчиси бўлиб турибди. Бердиев 7-тур доирасидаги “Металлург”га қарши кечган ўйинда бекободликлар дарвозасини уч марта аниқ нишонга олди.
Бундан ташқари, жамоамиз тўпурари “Шўртан” билан Қўқонда бўлиб ўтган учрашувда рақиб дарвозасига иккита тўп киритган.
Носир Отақўзиев ҳам ушбу мавсумда бир марта дублга эришди. Жамоамиз сардори “Нефтчи” дарвозасини бир ўйинда икки бор аниқ нишонга олган.Пенальтилар
Якунига етган мавсумда футболчиларимиз рақиблар дарвозасига беш марта пенальтидан тўп киритишди. Барча пенальтиларни Мурод Холмуҳаммедов амалга оширган. Холмуҳаммедов “Сўғдиёна”га қарши ўтказилган ҳар икки учрашувда ҳам пенальтидан гол урган.Сериялар
Жамоамиз биринчи даврада қаторасига 11 та учрашувда мағлубиятга учрамади. Бундан ташқари, қаторасига 14 та учрашувда рақиб дарвозасига тўп киритилди. Биринчи даврада футболчиларимиз сафардаги ўйинларнинг бештасида (кетма-кет бешта ўйин) мағлубиятга учрашмаган.Манба: fckokand1912.uz.Киритилган сана: 06.12.2017 13:01.
Ўқилди: 2076 марта.
Билдирилган фикрлар: 1 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Насаф | 10 | 19 |
2 | Навбаҳор | 10 | 18 |
3 | Нефтчи | 10 | 18 |
4 | ОКМК | 10 | 17 |
5 | Сўғдиёна | 11 | 17 |
6 | Пахтакор | 10 | 16 |
7 | Андижон | 11 | 15 |
8 | Сурхон | 11 | 13 |
9 | Олимпик | 9 | 12 |
10 | Қизилқум | 11 | 11 |
11 | Динамо | 10 | 10 |
12 | Локомотив | 10 | 9 |
13 | Бунёдкор | 11 | 7 |
14 | Металлург | 10 | 6 |
Ўтган ўйинлар
11-тур | Металлург | 0-0 | Бунёдкор |
11-тур | Нефтчи | 1-1 | Сурхон |
11-тур | Қизилқум | 3-3 | Андижон |
11-тур | Сўғдиёна | 1-0 | Насаф |
11-тур | Пахтакор | 0-0 | Навбаҳор |
Навбатдаги ўйинлар
4-тур | Навбаҳор | - | Сурхон |
4-тур | Олимпик | - | Нефтчи |